4-Мавзу: ишчи сиртларнинг ейилиш кўринишлари



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana01.06.2022
Hajmi0,61 Mb.
#627279
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-маъруза

Думалаб ишқаланишда водородли ейилиш.
Думалаб ишқаланишда 
водородланиш ҳақидаги биринчи маълумот 1963 йилда пайдо бўлган. Бу ҳолат 
Л.Грунберг ва бошқлар минерал мойдаги сувни оддий пўлатдан тайёрланган 
шарикли подшипникларни емирилини тезлатишига оид ўтказган тадқиқотлари 
давомида кузатилган.
Контактли чарчашни камайишига сувнинг таъсир механизми Л.Грунберг 
ва бошқаларнинг фикрича қуйидагидан иборат. Думалашда контакт шароитида 
пайдо бўлган сиртқи микродарзлар, юпқа капилляр каби таъсир қилади. 
Мойловчи материал бу капиллярларни тўлдиради, бунда мойга қоришган сув 
дарзларни чўққисида конденцияланиб (тўпланиб), сувга бой фазани ҳосил 
қилади.
Дарзларни чўққисида тўпланган циклли кучланиш, сувли занглаш ва 
водородли мўртлашиш биргаликда таъсир этиб дарзларни ўсиш тезлигини 
оширади. Сув кучланиш концентратори бўлиб унча катта бўлмаган занглаш 
шикастланишларини ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. 
Р.Шацберг думалашда контактли чарчашни камайишига мойлаш 
материалидаги сувнинг таъсири олдини олиш методини кўрсатган. Унинг 
таъкидлашича мойлаш материалига 0,1 % изопропиланинэтанол қўшилмаси 
мойлаш материали эмулсия ҳосил қилган 1 % сувни тўлиқ нейтраллаштиради. 
Титанли қотишмаларни водородли ейилиши.
Титан ва унинг 
қотишмаларини бошқа конструкцион материаллардан фойдалилиги билан 
ажралиб турадиган қатор хусусиятлари мавжуд: 
юқори занлашга 
бардошлилиги, 
занглаш-механиккавий 
пухталиги, 
эрозион-кавитацион 
мустаҳкамлиги, совуқсинишининг пастлиги, магнитли эмаслиги, муҳим 
физикавий-механикавий характеристикаси (тизимларда занглаш маҳсулотлари 
бўлмаслиги, нисбатан иссиқликдан деформацияланишининг камлиги). 
Титанли қотишмаларни антифрикцион хусусиятлари пастлиги, уларни 
ишқаланиш узелли механизмларда қўлланилишини чеклайди. 
Титанли қотишмалар ишқаланишида атроф муҳитдан кирувчи водородни 
мавжудлиги уларни ейилишга бардошлигини кескин пасайтиради. Титан 
водородни миқдори 0,025 % бўлганда мўрт бўлиб қолади. 
Титанли қотишмаларни антифрикцион хусусиятларини яхшилаш учун 
улар олдиндан ҳавода ёки ҳар хил муҳитда (қумда, графитда, тузлар эритмасида 
ва шунга ўхшаш.) 500-1100 
о
С ҳароратда термик оксидланади. Ушбу ҳарорат 
интервалида оксидловчи муҳит таркибига боғлиқ бўлмаган ҳолда мустаҳкам 
ёпишган навбатдаги фрикцион қоплама оксид пленкаси ва газ билан тўйинган 
қатлам ҳосил бўлади. 500
о
С дан паст ҳароратда улар жуда қалин ҳосил бўлади 
ва фрикцион ишлов беришда емирилиб кетади. 



Оксидлангандан кейин буюмнинг сиртлари глицерин муҳитида мис ёки 
мис қотишмалари билан артилади. Қаттиқ тишлашиш натижада сиртда мис ва 
унинг қотишмаларидан бир текис қоплама ўтқазилади. Бу фоплама ишқаланиш 
жуфтларини қаттиқ тишлашиб қолишини ва киришишини олдини олади ва 
буюмнинг антифрикцион хусусиятини яхшилайди. 
Металларни газсимон водород муҳитида ейилиши.
Агар метал 
ишқаланишда водород билан тўйинса газсимон водород металларни ейилиш 
интенсивлигига таъсир қилади. Агар мойлаш материалининг ёки қаттиқ 
модданинг шимилган қатлами ишқаланишда водородни юзага сингишдан озод 
қилиб метал сиртидан қочмаса,унда водород ейилиш интенсивлигини 
кучайтирмайди. 
Водородли ейилишни олдини олиш ва камайтириш методлари.
Тадқиқотлар асосида ишқаланишда водородланишни олдини олиш ва 
камайтиришни умумий йўналишини ва машиналарни ишқаланувчи 
деталларини водородли ейилиши бўйича тавсиялар бериш мумкин.
1.Ишқаланиш 
узеллари 
учун 
материаллар 
танлашда 
уларни 
водородланиши ва мўртлашишини ҳисобга олиш керак. Пўлатга хром, титан, 
ваннадий киритилиши унга водородни киришини пасайтиради. Пўлатни 
пухталаш водород ютилишини ошириши мумкин. Совуқ деформацияланган 
пўлат қиздирилганга нисбатан водородни 1000 марта кўп ютиши мумкин. 
Водородли мўртлик кўп даражада феррит синфдаги пўлатларда намаён 
бўлади.Тобланган ёки кучсиз юмшатилган углеродли ва паст углеродли 
пўлатларда мўртликдан емирилиш ҳатто водород жуда кам миқдорда бўлганда 
ҳам юз бериши мумкин. 
Ишқаланиш узелларида тез парчаланадиган ва водород ажратадиган 
полимерларга қаерда имкон бермаслик мумкинлигини билиш зарур. Тормоз 
материалларига полимнр асосида латун симини майдаланган бўлакларини 
киритиш фрикцион харак теристикани яхшилайди. Интенсив тормозлаш 
жараёни 
полимерни 
термомеханикавий 
структурасини 
ўзгаришида 
ажраладиган водород латунли симини оксид пленкаси билан таъсирланади. Бу 
пўлат ёки чўян контржисмга водород оқимини камайтиради ва бу билан туташ 
сиртларни ҳалокатли емирилиш чегарасини кейинга суради. 
2.Водородли 
ейилиш эҳтимоли мавжуд ишқаланиш узелларида 
гидрогенизацияга кам дучор бўладиган мойлаш материалларини қўллаш 
фойдали. Керосинларда меркаптанлар, тиоспиртлар пўлат-чўян ишқаланиш 
жуфтларининг сиртларида кимёвий реакция кечиши эҳтимолини пасайтиради 
ва водород пайдо бўлишига имкон бермаслиги мумкин. 
Фрикцион полимер материалларга ва мойловчи суюқликларга қўшилма 
сифатида ажраладиган водород билан осон бирикадиган бир неча хлор атомли 



кремний ва органик бирикма критилиши мумкин. Хлор атомлари сони 
камайиши билан қўшилмани самарадорлиги пасаяди. 
3.Пўлат-мис қотишмаси ишқаланиш жуфтининг охиргисидан водородни 
ажралишига кўмак берувчи сурма аралашмаларини, маргимуш бирикмаларини, 
олтингугуртни ва бошқ. Бўлишига йўл қўймаслик керак. 
4.Ишқаланиш узелларида иш режимини ўзгартириш йўли билан занглашни 
камайтириш мумкин: ҳароратни, сирпаниш тезлигини ва босимни пасайтириб. 
Худди шундай бронза-пўлат ишқаланиш жуфти учун глицерин ёки спиртли-
глицеринли аралашмада ишлаганда водородланишни асосий омили ҳарорат 
ҳисобланади. 65-70 
о
С ҳароратда 60 
о
С ҳароратга қараганда водородланиш бир 
неча баробар интенсив юз беради. 
5.Агар водородланиш зонасидан водородни киришига кўмак берувчи 
моддалар (улар бор бўлса) чиқарилса водородни киришини жиддий 
камайтириш мумкин. Бу моддаларга олтингугуртли водородни, фосфорли 
водородни, маргимуш бирикмасини, селенни, сурмани, теллурни киритиш 
мумкин.
6.Автомобиллар учун янги фрикцион материалларни яратишда водородни 
салбий таъсирини камайтириш учун фрикцион пластмассага (В.В.Бородулин ва 
И.В.Васильевлар) водород билан бирикадиган мисни чала оксидини ёки бошқа 
қўшилмани киритишган. Бунда фрикцион материални ейилишга бардошлиги 
ортади, энг асосийси эса фрикцион материалнинг энг асосий камчилиги, унга 
пўлат ёки чўянни пардозланиши йўқолади. 

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish