4-Мавзу: ишчи сиртларнинг ейилиш кўринишлари



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana01.06.2022
Hajmi0,61 Mb.
#627279
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-маъруза

Зарбда абразивдан ейилиш
. Детал билан абразив ўртасида ўзаро зарбли 
таъсир бўлганда деталнинг ейилиш жараёни зарб-абразивдан ейилиш деб 
аталади. Бурғулаш исканаларининг, тош ва рудани майдалайдиган 
агрегатларнинг деталлари, пневматик ва гидравлик зарб бергичларнинг 
майдаловчи асбоблари, машиналарнинг занжирли деталлари ва шу кабилар ана 


13 
шундай ейилишга учрайди. Сиртларнинг зарб-абразивдан ейилиши монолит 
(яхлит) ёки эркин абразивга урилиш натижасида содир бўлади.
Зарбсиз ўзаро таъсирлашув натижасида
абразивдан ейилишда 
ишқаланувчи сиртлар абразив зарраларнинг ҳаракат йўналишида жойлашган 
тирналиш излари билан қопланади. Зарб-абразивдан ейилишда эса металлнинг 
маҳаллий қайишқоқ деформацияланиши натижасида ишқаланувчи сиртда 
чуқурчалар пайдо бўлади. Чуқурчаларнинг четларини туташ сиртга ботиб 
кирадиган ва қаттиқлиги металлнинг қаттиқлигидан юқори бўлган ёки ёқлари 
деталнинг сиртига нисбатан энг қулай жойлашган чизиқлар ҳосил қилади.
Абразив ейилиш жараёнига таъсир этувчи омиллар. 
Муҳитнинг намлиги 
ҳам, ўта таъсирчанлиги ҳам абразивдан ейилиш жадаллигини оширади. Қаттиқ 
зарралар металлл сиртига динамик таъсир қилганда ва сув мавжуд бўлганда 
реакция содир бўлиши мумкин.
Тадқиқотлар сув оксидлагичга таъсир қилишини кўрсатади. У емирувчи 
таъсир кўрсатиши ва машинанинг механик зуриққан деталларини хавфли 
даражада шикастлантириши мумкин. 
Машиналарнинг кўпгина ишқаланувчи узеллари ва иш органлари 
коррозион-актив муҳит иштирокида маҳкамланган абразивга ишқаланиш 
натижасида ейилади. Оксидловчи-тикловчи реакциялар ва трибокимёвий 
жараёнлар натижасида ишқаланувчи сиртларда водород ажралиб, унинг бир 
қисми пўлатга сингади. Тажрибалардан агар зарраларнинг улчами 5 мкм дан 
катта бўлмаса, у ҳолда сирти катта бўлгани учун улар мойнинг оксидланиш 
маҳсулларини ўзига сингдириши, бу эса деталларнинг ейилиш жадаллигини 
сусайтириши мумкинлиги аниқланган. Шунингдек, зарралар электр 
зарядларининг бир ишқаланувчи сиртдан бошқасига оқиб ўтишига ёрдам 
беради, деган фикр ҳам бор, оқибатда электростатик кучланганлик, бинобарин, 
ишқаланиш кучи ҳам камайиши мумкин. Зарралар ишқаланувчи сиртлар 
орасида иссиқлик узатилишини жадаллаштиради деб ҳам тахмин қилиш 
мумкин. Заррачалар сиртни ажратиб қуяди, натижада сиртларнинг ўзаро 
таъсирлашуви доимийлиги бузилади, бу заррачаларнинг энг кичик қисми эса 
сиртларни сайқаллайди.
Агар юқори дисперсли аралашмалар сингдирувчи қобиққа эга бўлиши 
ҳисобга олинса у ҳолда майда зарралар ейилишига қарши ва антифрикцион 
аралашмалар вазифасини бажариб, ишлқаланувчи сиртларнинг тўғридан-тўғри 
ўзаро таъсирлашувига тўсқинлик қилади, деб ҳисоблаш мумкин. Аммо бу 
фикрларнинг ҳаммаси фақат 5 мкм дан кичик ўлчамли зарраларга 
тааллуқлидир.
Ейилишнинг бошлангич босқичида металлнинг кичик ҳажми оксидланади, 
иккинчи босқичда эса оксидланиш қайишқоқ деформация қатламини бор 


14 
чуқурлигида қамраб олади. Ейилишнинг биринчи босқичида ишқаланувчи 
деталлар кислород ва металлнинг қаттиқ эритмалари пайдо бўлади, иккинчи 
босқичда кислород металл билан кимёий бирикади, натижада сиртқи 
қатламнинг тўзилиши сезиларли даражада ўзгаради. Кислороднинг сингиши ва 
қайишқоқ деформация бир-бирини ўзаро кучайтиради. Чунки қайишқоқ 
деформацияда металлнинг орқа қатламида кўп миқдорда сирпаниш 
тёкисликлари ҳосил бўлиб, улар кислороднинг металл ичига киришини 
осонлаштиради. Қайишқоқ деформация эса, ўз навбатида, сирпаниш 
текисликларида жуда кўп миқдорда сиртқи қатлам тўзилишининг 
кўзғалувчанлигини оширадиган кислород атомлари пайдо бўлиши туфайли 
кучаяди.
Қўзғалувчан оксид пардалари ейилишининг биринчи босқичида узлуксиз 
парчаланади. Яна пайдо бўлади ва майда заррачалар кўринишида чиқиб кетади. 
Иккинчи босқичда қайишқоқ деформацияланмайдиган мурт оксидлар даврий 
равишда пайдо бўлади ва уваланади.
Оксидловчи ейилишда деталларнинг ейилишга чидамлилиги металлнинг 
қайишқоқлигига, унинг оксидланиш тезлигига ва оксидларнинг табиатига 
боғлиқ. Юмшоқ металллар қаттиқ металлларга нисбатан оксидловчи ейилишга 
кўпроқ учраши аниқланган. 
Деталлар сиртларини қаттиқ абразив заррачалар билан ейилиши.
Фараз 
қилайлик абразив заррачалар метал сиртлар билан уринма бўйича контактга 
киради. Бу ҳолатда ейилиш механизми бундай бўлади. Абразив заррачалар 
(зерна) ўзи бутун қолиб ёки майдаланиб метални эластик деформациялайди; 
абразив материални структурасига ва муҳитга боғлиқ ҳолда заррачалар бу 
муҳитга ботиш, буралиши ёки грейдер пичоғи босими остида кварц тупроққа 
ботгани каби контакт зонасидан чиқиши мумкин. Агар абразив зарра метал 
жисмга қараганда юқори қаттиқликка эга бўлса у металга ботиб кириши 
мумкин. Метал сиртга кирган заррача ҳаракатланиш давомида метални 
тирнаши, микроскопик қипиқ қирқиши мумкин.
Абразив материални металга кириш частотаси кам, уларни асосий таъсири 
эса материални тирнаши ва тирналган жойни икки томонга суриши 
ҳисобланади. 
Оксидловчи ейилиш, иссиқдан ейилишдан фарқли улароқ, нисбатан енгил 
иш шароитларида, кичик сирпаниш тезликларида, ўртача солиштирма 
юкланишларда пайдо бўлади. Юқори қаттиқликдаги оксидлар босқичма-босқич 
емирилганда, оксидловчи емириш абразивдан ейилишга ёрдам беради.
Абразив ейилишга намликни ва агрессив муҳитни таъсири.
Намлик 
агрессив муҳит каби абразив ейилишни интенсивлаштиради. Қаттиқ 


15 
заррачаарни метал сиртига динамик таъсир қилишида ва сувнинг мавжудли 
қуйидаги реакцияни содир қилиши мумкин. 
Ме+Н
2
О
→ МеО + Н
2

Тадқиқотлар кўрсатадики, сув оксидловчидек таъсир этади ва занглашга 
олиб келади. У қулатувчи таъсир этиши ва механик кучланишдаги машина 
деталларини хавфли шикастланишга олиб келиши мумкин. 
Занглашли-фаол муҳитда абразив ейилиш.
Машиналарни кўплаб 
ишқаланиш узеллари ва ишчи органлари зангли-фаол муҳит шароитида маҳкам 
бўлмаган абразивлар билан ишқаланишда ейилади. Оксидловчи-тикланувчи 
реакция ва трибокимёвий жараёнлар натижасида ишқаланиш сиртида 
водородни ажралиши ва уни кўп ҳолда пўлатга диффузияланиши юз беради. 
Тобланган пўлатнинг сиртқи қатламида водородни миқдори чучук ва денгиз 
суви муҳитида ишқаланишда 3-3,6 марта, тобланмаган пўлатда – 2,4 – 2,8 
марта, ўсимлик соки муҳитида эса 3,8 ва 3,2 марта мос ҳолда тобланган ва 
тобланмаган пўлат учун ортади.
Майда абразив заррачаларни ейилишга таъсири. Агар заррачаларнинг 
ўлчами 5 мкм дан ошмаса, улар катта ривожланган сиртга эга бўлиб, мойнинг 
оксидланиш маҳсулотларини ўзига шимиши ва буни деталларнинг интенсив 
ейилишини камайтиришга ижобий таъсири илмий тажриба билан аниқланган. 
Бундан ташқари заррачаларнинг электр зарядларини бир сиртдан иккинчисига 
оқишига ёрдам бериши ҳақида ҳам фикрлар мавжуд. Бу электростатик 
кучланганликни камайтириши ва натижада ишқаланиш кучини ҳам 
камайтириши мумкин. Яна тахмин қилиш мумкинки, заррачалар сиртлараро 
иссиқлик узатилишини ҳам интенсивлаштиради. Заррачаларнинг бу ва шу каби 
бошқа ижобий томонлари ўлчами фақат 5 мкм гача бўлган заррачаларга 
тааллуқлидир. 
Шундай қилиб, кўплаб тадқиқотларнинг кўрсатишича ўлчами 5 мкм дан 
кичик заррачалар ейилишни камайтиради. Ўлчами 5 мкм дан катта заррачалар 
ейилишни оширади. 

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish