211
Балки яқин келажакда компьютер ўқитувчининг
барча вазифаларини бажариши, тармоқ
орқали виртуал имтиҳонлар олиши, талаба фақатгина у орқали мустақил таълим олиши оддий
ҳолга айланиши мумкиндир. Лекин таълим соҳасида ҳеч бир нарса ўқитувчи ўрнини боса
олмаслиги исбот талаб этмайдиган ҳақиқат эканлигини унутмаслик керак.
Бугунги кунда интернет, замонавий технологиялар ҳақиқатдан ҳам жамиятимиз ҳаётидан
чуқур ўрин олганлиги ҳеч кимга сир эмас. Чунки, интернет жуда катта ҳажмдаги ахборот
материалларини, зарурий ахборотни топишнинг турли-туман усулларини ўз ичига қамраб олган.
Илмий-техника тараққиёти, компьютер ва интернет орқали
зарурий билимларнинг
тарқалиши – буларнинг барчаси юксак маданиятли, ҳар томонлама етук ёшларни шакллантириш
учун имкон яратмоқда. Шуни унутмаслик керакки, вояга етиб келаётган ёшлар, бўлғуси
мутахассисларни баркамол инсон бўлиб шаклланишининг дастлабки босқичларида ўқитувчи
шахси муҳим роль ўйнайди.
Шунингдек, республикамизда таълим соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жаҳон
талаблари даражасидаги билим ва кўникмаларга эга, рақобатбардош кадрларни тайёрлашни тақозо
этмоқда. Бу вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган Давлат таълим стандартлари,
ўқув режалари ҳамда дастурларда ривожланган давлатлар тажрибасидан ўтган билим ва
кўникмалар тизими ўзининг ижобий аксини топмоқда.
Жаҳон миқёсида шиддат билан ривожланиб бораётган фан-техника тараққиёти,
мамлакатнинг келажагини белгилаб беришдаги кадрларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда
жаҳон таълим тизимида қўлланилаётган турли замонавий усуллардан ўз ўрнида қўллашни тақазо
этмоқда.
Чунки, дунё бўйича илм-фан ривожининг бугунги ҳолати, айниқса бу борадаги замонавий
технологияларни кенг жорий этилиши турли фан соҳаларида, жумладан таълимда ҳам кўплаб
вазифаларни олдимизга қўймоқдаки, бунда таълим-тарбияда ўқитиш сифати ва самарадорлигини
тубдан яхшилаш бугунги куннинг энг долзарб вазифасига айланди.
Мазкур вазифаларни амалга оширишда замонавий педагоглар
олдида турган вазифалар
ҳақида тўхталганда қуйидагиларни ҳам эътиборга олиш лозим. Жумладан, талабаларга чет тилини
ўргатаётган ўқитувчининг олдида ҳар бир талабани эркин, мантиқий асослантирилган фикрларни
чет тилида ифодалай олиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш каби муҳим вазифа
турибди. Албатта бундай мақсадга эришиш йўлида бир қанча тўсиқлар бўлиши мумкин. Буларга
дастур материаллари ҳажмининг чекланганлиги, чет тилида мулоқот қилиш вақтининг
чегараланганлиги, ўқитувчи ва таълим олувчининг шахсий хусусиятлари, қобилияти, она тили ва
ва чет тилидаги тили тажрибаси ва ҳоказоларни киритиш мумкин.
Тил ўрганаётган талаба чет тилида ўз фикрини шакллантириш ва ифодалашда дуч келиши
мумкин бўлган асосий қийинчиликларни ўқитувчи албатта инобатга олиши лозим. Мазкур
қийинчиликлар чет тилини ўрганаётган талабанинг нима учун ва қай мақсадда гапириши
кераклигини тушунмаслигида, муайян вазиятда нима
дейиш жоизлигини англамаслиги,
адашишида, баъзан эса, ифодаламоқчи бўлган фикрини қандай тузишни, гапни нимадан бошлаб,
нима билан тугатишни билмаслигида намоён бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, талабаларнинг янги тил материалларини ўзлаштиришга
нисбатан руҳий тайёргарлигини ва таълим мақсадларини эътиборга олган ҳолда дарс жараёнини
тўғри режалаштириш чет тили таълимининг назарий асосларидан биридир. Чет тили таълимининг
амалий асосларини эса кўргазмалилик, аудио ва видео воситалар, ўқитишнинг дидактик усуллари
ва тили ўрганилаётган мамлакатга оид ҳар қандай ахборот материалларидан фойдаланиш ташкил
этади.
Чет тилини энди ўрганаётган талаба дарс жараёнида қандайдир мураккаб вазиятга тушиб
қолади. Бир вақтнинг ўзида талаба ифода этмоқчи бўлган фикр мазмунини идрок этиши, мос
келадиган тил воситаларини танлаб олшиши, фикрини мантиқий тартибга солиши,
олдига
қўйилган вазифаларни англаши ва бажаришида ўқитувчининг амалий ёрдами муҳимдир. Бу каби
муаммоларнинг ечимида кўп ҳолларда кўргазмалилик қўл келади.
Ўқитувчи ва талабанинг дунёқарашидаги мавжуд тафовутлар ёшлар орасида тарбиявий
ишлар олиб бориш зарурияти борлигини кўрсатади. Талабага ўз вақтида, ҳаттоки у фавқулодда
қобилият эгаси бўлса ҳам, ҳар қандай меҳнат фаолиятини олиб боришида юксак чўққиларга
212
эришишнинг асосий шарти меҳнатсеварлик, одоб-ахлоқ, ўз касбига муҳаббат ва маъсулият ҳисси
эканлигини сингдириб бориш лозим.
Шу билан билан бир қаторда, талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда
ўқитувчининг ўрни муҳимлигини таъкидлаш жоиз. Айнан шу салоҳият бир хил шароитдаги тил
ўрганиш даврида тез ва осон ижобий натижаларга олиб келиши тажрибаларда ўз аксини топган.
Мактаб ва олий ўқув юртларида чет тилларни ўқитиш асослари ҳам назарий, ҳам амалий
жиҳатдан тил ўрганувчиларнинг қобилияти ва хусусиятидан келиб чиқиши керак. Тил ўрганиш
қобилиятини ривожлантиришга қаратилган ўқув фаолияти муайян принципларга амал қилади.
Ҳақиқий педагог талабанинг фикрлаш фаолиятини бошқара олиши, талабанинг тил ўрганишга
бўлган лаёқатини кучли-кучсиз томонларини аниқлаши, талаба олдида турган қийинчиликларни
бартараф этишда ёрдам бериши муҳимдир. Дарс жараёнида эришилган натижалар чет тилини
ўрганишга нисбатан талабаларнинг иштиёқини оширади.
Фойдаланилган адабиётлар
Do'stlaringiz bilan baham: