3 Нефть-газ қазиб олиш ва қайта ишлаш учун машиналар ва жиҳозлар


Кон жиҳозлари ишлаш шароитлари ва уларнинг блок-комплект тайёрланиши



Download 307,94 Kb.
bet7/8
Sana23.02.2022
Hajmi307,94 Kb.
#150053
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.1-Ma`ruza

3. Кон жиҳозлари ишлаш шароитлари ва уларнинг блок-комплект тайёрланиши

Нефть ва газ саноатида қўлланиладиган технологияларнинг инновационлиги қўлланиладиган жиҳозларни доимий равишда такомиллаштириб бориш билан узвий боғлиқдир. Соҳада қўлланилаётган технологиялар доимий равишда уларга рақобатбардош бўлган афзал технологиялар билан такомиллашиб боради. Шунинг учун бозор иқтисодиёти даврида жиҳозларни ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқаришга тавсия ва таклиф этишда уларни комплекс равишда фойдаланиш мухим ҳисобланади. Бу эса жиҳозларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан технологик жиҳозларни лойихалаш ва кейинги босқичда уларни тайёрлаш соҳасида комплекс: блок-комплект бажарилишда тайёрлаш, уларни буюртмачи корхона ишлаб чиқариш шароитида ўрнатиш ва ишга туширишни амалга ошириш, қазиб олиш объектини комплекс жиҳозлаш, маҳсулотларни ташиш, қурилиши тугатилган объектни ишга туширгунга қадар нефть ва газни истеъмолчига ва қайта ишлашга узатиш, персоналларни ўргатиш ва жиҳозларга кафолат муддатидан кейин хизмат кўрсатиш ва шу каби ечимларни қабул қилишни тақазо қилади.


Нефть ва газ қазиб чиқариш корхонасида амалга ошириладиган технологик жараёнларнинг тўлиқ цикли инвестицион-қурилиш лойихасининг пайдо бўлиши вақтидан бошлаб то қуриб тугатилган объектни биргаликда ишлатишга топширилгунга қадар бўлган барча ишларни ўз ичига олади.
Жиҳозларни блок-комплект тайёрлаш орқали аниқ турдаги ёки тавсифдаги нефть ёки газ маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Нефть ва газ қазиб чиқариш ва тайёрлаш технологияларида интеграция ҳисобига қудуқни қуриш ва ишга тушириш, ҳвмдв ундан фойдаланишларга сарф бўладиган маблағлар камаяди. Қурилмаларда жиҳозларни блок-комплект тайёрлаш кичик ўлчамли жиҳозларни, блок узеллар ва агрегатларни қўллаш ҳисобига технологияларни жадаллаштириш имконини беради, жиҳозларнинг ишончлилигини ошириш ва уларни бошқариш жараёнини тўлиқ автоматлаштириш ҳисобига хизмат кўрсатувчи персоналлар сонини камайтиришга олиб келади. Айниқса аниқ кон шароити учун қабул қилинган технологик ечимларга кўра нефтни комплекс тайёрлаш қурилмаси, газни комплекс тайёрлаш қурилмаси, ёнилғи газини тайёрлаш қурилмаси, ёнилғи газини тайёрлаш блоки ва шу каби блок-комплектлар ишлаб чиқариш шароитида кенг миқёсда қўлланилади.
Одатда блокнинг ўзи, қурилмадан фойдаланиш географик ўрнини ҳисобга олган ҳолда, барча қурилиш нормалари ва талабларига мос равишда тайёрланган ёпиқ турда бажарилган металл конструкция ҳисобланади. Бунда асосий эътибор саноат ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига риоя қилишга қаратилади. Блоклар ичида технологик жиҳозлар жойлашади. Умумий технологик линия объектда ўрнатилган бирлашган комплексдаги бир нечта блокларда ўрнатилган бўлиши мумкин. Барча технологик линияларнинг бошқарув шчити жойлашган оператор биноси асосий технологик жиҳозлар биносидан ажратилган ва ундан узоқроқда жойлашади. Технологик жараёнларни бошқариш оператор хонасидаги автоматлаштирилган иш ўринлари орқали алохида туриб узоқлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
“Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармаси бош иншоотида жойлашган, газни комплекс тайёрлаш цехи таркибига қуйидаги қурилмалар ва корхонанинг ёрдамчи иншоотлари киради:
- табиий газни тайёрлаш қурилмаси тўртта навбати;
- НЎМ ваА ҳавоси учун иккита компрессор станция;
- айланма сув таъминотининг насос станциялари бўлган иккита градирлаш мосламаси;
- емирилиш ингибиторларини тайёрлаш ва сақлаш омбори;
- машъала хўжалиги;
- канализацияли насос станциялари бўлган канализацияли муҳандислик тармоқлари;
- электр кучланишли ускуналарни таъминлаш учун иккита 2КТП 1000/6-0,4 кW кичик станцияси.
Қурилмалар мажмуасининг бош лойиҳачиси газ конлари ускуналарини ишлаб чиқиш бўйича Саратов шахридаги илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик институти ҳисобланади. Кондаги қазиб чиқариш ишлари лойиҳаси «СредазНИИгаз» томонидан 1980 йилда бажарилган. Табиий газни тайёрлаш қурилмаси тўртда навбатда қурилган бўлиб, «Шўртан-16» газконденсатли конидан қазиб олинаётган табиий газни паст ҳароратли сепарациялаш методидан фойдаланган ҳолда, узатиладиган газни «Шўртан» конининг табиий гази сифатини TSh 39.2-146 талабларига мос равишда тайёрлаш учун хизмат қилади. Ушбу қурилманинг ўзига хос хусусиятларидиан бири шундаки, ҳар бир навбатда қурилган қурилмаларда амалга ошириладиган барча табиий газни тайёрлаш технологик жараёнлари блок-модулда жойлашган. Қурилмаларининг аппаратлари, блок-комплектлар ҳолатида тайёрланган. Қурилмадаги блок-комплект жиҳозларни ишлаб чиқишни нефткимё аппаратураларининг марказий конструкторлик бюроси (НМКБ) бажарган.
Технологик жараёнларни назорат қилиш, автоматик равишда тартиблаштириш ва бошқариш, МДҲ ва хорижий мамлакатларнинг мосламалар тайёрловчи заводлари томонидан серияли чиқариладиган, автоматика мосламалари ва воситаларидан фойдаланилган ҳолда, марказий комплекс бошқариш тизими орқали амалга оширилади.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирлар, технологик ташланмаларни ёқиш ва машъалага узатиш, биологик ҳовузлар-буғлагичларга ташлаш шарти билан саноат ва хўжалик-маиший чиқиндиларни тозаловчи иншоотлар мавжуд.
ПҲС қурилмаларининг газ ва газ конденсатидан халқ хўжалигида фойдаланиш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
- қозонхона ёқилғиси сифатида;
- коммунал-маиший эҳтиёжларда;
- технологик эҳтиёжларда;
- суюқ углеводородлар олиш учун;
- автомобиль бензинларининг қимматбаҳо компонентларини, шунингдек дизель ёқилғиларини олиш учун.
Қурилманинг ҳар бир навбати газни дросселлаш – Жоуль-Томсон эффектидан фойдаланган ҳолда, газни паст ҳарортли сепарациялашнинг тўртта технологик линиядан ва қурилма линияларида гидрат ҳосил бўлишига қарши ингибиторлар сифатида диэтиленгликол (ДЭГ) дан фойдаланиладиган ва уни регенерациялашни амалга ошириш учун тўртта технологик линиядан ташкил топган.
Қурилманинг ҳар бир навбати, учинчи поғонадаги паст ҳароратли сепараторда табиий газни қуритиш ва сепарациялашнинг биринчи ва иккинчи поғоналарига кондан келиб тушувчи табиий хом-ашё газидан томчили суюқ фазалар ва механик аралашмаларни ажратиш учун мўлжалланган. Намлик ва углеводородлар бўйича талаб қилинган шудринг нуқтасигача қуритиш, редукциялаш ва эжекторлаш блокида ҳароратни пасайтириш йўли билан, дросселлаш ёрдамида амалга оширилади.
Қуритилган ва механик аралашмалардан тозаланган кам олтингугуртли табиий газ тескари оқим билан, иссиқлик алмаштиришнинг иккинчи ва учинчи поғоналари иссиқлик алмаштиргич аппаратлари орқали хом-ашё сифатида цеолитли олтингугурт тозалаш қурилмасига ва ёқилғи сифатида – ЎзР ГРЭС ларига узатилади.
Сепарациялашнинг биринчи ва иккинчи поғоналарида ажратилган углеводородли конденсат, ГДТҚ дан келган конденсат билан бирга қўшимча тарзда ажратиш учун жуфт ажраткичларга йўналтирилади. ПҲСҚ нинг I ва IV навбатларида лойиҳа билан, «конденсат-конденсат» иссиқлик алмаштиргичи орқали сепарациялашнинг биринчи ва иккинчи поғоналарида ажратилган углеводородли конденсатни узатиш кўзда тутилган.
Углеводородли конденсат ажраткичлардан умумий коллектор бўйича конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси (КБҚ) га узатилади.
Сепарациялашнинг биринчи ва иккинчи поғоналарида ва жуфт ажраткичларда ажратилган қатлам суви махсус дегазаторига жўнатилади, у ердан эса канализация тармоғига канализацияли насос станцияси (КНС) гача чиқарилади ва насослар билан тозалаш иншоотларига ҳайдалади.
Аппаратларни ювиш ва буғлатиш вақтида оқизиш учун қурилма майдончаларида, лойиҳа билан оқова сувларнинг иккита оқими бўлган муҳандислик канализация тармоқлари мажмуасига чиқазилади.
Барча қўлланиладиган блок-модулли қурилмалар учун уларнинг асосий технологик жиҳозларига тўлиқ конструкторлик ҳужжатлар кмомплекти тайёрланади. Назорат ўлчаш асбоблари (НЎАваА) схемалари, электрик схемалар лойиха қилинади ва қўлланилади. Қурилмадан фойдаланиш учун аниқ вақт оралиқлари ўрнатилган ҳолда улардан фойдаланишнинг технологик регламенти ишлаб чиқилади ва қурилмадан фойдаланиш даврида технологик регламент муддати тугаган бўлса ва қурилмадан фойдаланиш зарурати давом этса технологик регламент ўрнатилган тартиб ва қоидалар асосларида қайтадан кўриб чиқилади. Бунда тегишли мутахассислар ва фойдаланишга рухсат берувчи корхоналарнинг масъул ходимлари томонидан келишилган ҳолда технологик регламент бўйича технологик жараёнлардаги зарурий ўзгаришлар киритилади.
Автоматлаштирилган бошқарув тизими (АБТ) объектни ишлатишда унинг хавфсизлигини таъминлайди, жиҳозни ишга туширишда хавсиз ишлаш режимига олиб чиқади, зарарли моддалар хавфли концентрациясини бартараф этади, объектга бегона кишиларнинг киришига йўл қўймайди. АБТ функциональбелгилари бўйича қуйидаги категорияларга бўлинади:

  • бошқарувни тақсимлаш тизими;

  • аварияга қарши ҳимоя тизими.

Бошқарувни тақсимлаш тизими (БТТ) технологик жараёнларни оператив персонал (оператор) билан хамкорликда ҳақиқий вақт режимида бошқариш учун хизмат қиладиган махсус микропроцессор техникасига асосланган. Бунда информациялар технологик маълумотлар, трендлар ва ҳисоботлар кўринишларида тақдим қилинади.
Аварияга қарши ҳимоя тизими (АҚҲТ) аварияли вазиятларнинг олдини олиш ва аварияли ҳолатлар юзага келганда технологик жараённи хавфсиз ишлаш шароитига автоматик ўтказиш учун хизмат қиладиган юқори даражадаги ишончлиликни таъминлаб берувчи махсус микропроцессор техникасига асосланган.
Технологик жараёнларни автоматик бошқарув тизими (ТЖАБТ) ёрдамида қуйидагилар амалга оширилади: газ сифатини назорат қилиш ва ўзгартириш; реагентлар ҳажмини узатиш ва ўзгартириш; босим ва ҳароратларнинг ўрнатилган қийматларда бўлишини таъминлаш; жиҳозларнинг аварияли вазиятларда экологик хавфсиз ишлашини таъминлаш орқали автоматик ҳимоялаш; оператор томонидан қабул қилинган ечимларнинг тезлигини ва асосланганлигини таъминлаш; технологик жараённининг боришида унинг аниқ вақт оралиқларида информация ҳажмининг тўлиқлиги ва ишончлилиги; технологик жиҳозларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш; назорат қилинаётган технологик жараёнлар ва бошқарилаётган жиҳозларнинг ишлашида рухсат этилган режимлар соҳасидан оғишлари ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш; жиҳозларнинг ишлаш режимлари ва ҳолатлари тўғрисида маълумотлар архивини тўплаш ва уларга автоматик равишда ишлов бериш; жиҳозларни ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш. ТЖАБТ ни қўллашдан асосий мақсад жиҳозларнинг ишлашини энг мақбул технологик режимларда автоматик равишда ушлаб туриш орқали уларнинг ишлашида техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш ҳисобланади.
Кон шароитида табиий газни тайёрлаш блок-комплекти жиҳозлари таркибига қуйидагилар киради: газ сепараторлари, ресиверлар, қувурлар жамламаси, зулфинли ва ростловчи арматуралар, НЎАваА асбоблари. Газ тайёрлаш технологик жараёнини бошқаришда блокга ўрнатилган бошқарув шчити оператор томонидан қўлда ҳамда автоматик режимда назорат қилиш ва бошқаришни амалга ошириш имконини беради. Блок ишчи мухит босими қиймати 16,0 МПа гача босимда ишлашга мўлжалланган. Блок конструкцияси технологик линия билан бирргаликда ва унинг алохида секторлари билан биргаликда ишлаши мумкин. Бу эса объектда босимлар фарқи юзага келганда ва ишчи мухит иш унгумдорлиги ўзгарган ҳолларда табиий газни тайёрлаш турғунлигини таъминлаш имконини беради.
Кон шароитида йўлдош нефть газаларини тайёрлашда асосий технологик жиҳоз сифатида уч фазали сепараторлардфн фойдаланилади. Уч фазали сепараторлар конструкцияларида асосан газни марказдан қочма кучлар таъсирида тозалаш технологияси қўлланилади. Технология газ оқимини физик марказдан қочма кучлар таъсирида айлантириш билан мухит таркибидаги компонентларни оғирлик кўрсаткичлари фарқлари бўйича унинг таркибидаги суюқ томчиларни сепаратор туб қисмига гравитацион чўктиришга асосланган.
Йўлдош нефть газларини тайёрлашда қўлланиладиган СЦВ-8Г-377/160 ва СЦВ-8Г-530/160 сепараторлар блоклари нефть газларининг юқори қийматларида (16,0 МПа) ҳам юқори газ омилли сувланган конлардан қазиб олинаётган нефть таркибидан йўлдош газларни сифатли тозалашни таъминлайди. Блок конструкциясида ишчи мухитда кўпиклар ҳосил бўлиши олдини олиш учун сепараторларнинг кетма-кет жойлашуви ҳам кўзда тутилган ва охирги босқичда нефть ва газнинг асосий ажралиши содир бўлади. Хар бир сепаратордан чиқаётган нефть нефтни газсизланитириш идишларига қуйиб олинади, ажралаётган газ оқими эса СЦВ туридаги вертикаль марказдан қочма газни чуқур тозалаш сепараторига ўтади.
Газни магистраль қувурларда ташиш учун сиқув компрессор станциялари (СКС) ёки газ ҳайдаш аппаратлари (ГҲА) қўлланилади. Табиий газни ташишга тайёрлашда газни қўшимча равишда равишда суюқлик томчиларидан ва механик қўшимчалардан тозалаш зарурати тўғилади. Шуртан кони газини магистрал қувурларда ташиш мақсадида компрессиялаш учун ГҲА лардан олдин газ тозалашнинг марказдан қочма усулда ишлайдиган сепаратор блоки СЦВ-8Г-1400/40/5975 дан фойдаланилади. Блокга марказдан қочма уюрмали газ сепаратори ўрнатилган. СКС га кириш сепаратори вертикаль бажарилишда бўлиб, газнинг киришдаги хисобий босими 4,0 МПа (40 кг/см2), газ бўйича хисобланган иш унумдорлиги 5975 нм3/мин. ни ташкил этади. Жиҳознинг ўзига хос хусусиятларидан бири юқори босимларда юқори иш унумдорлиги, идиш деворининг қалинлиги 25 мм ички конструктив элементлари зангламайдиган 12Х18Н10Т пўлатдан тайёрланган ва идиш 20ЮЧ пўлатдан тайёрланган.
Алан кони газини магистрал қувурларда ташиш мақсадида компрессиялаш учун ГҲА лардан олдин газ тозалашнинг марказдан қочма усулда ишлайдиган сепаратор блоки СЦВ-8Г-800/100-9480 дан фойдаланилади. Блокга марказдан қочма уюрмали газ сепаратори ўрнатилган. СКС га кириш сепаратори вертикаль бажарилишда бўлиб, газнинг киришдаги хисобий босими 10,0 МПа (100 кг/см2), газ бўйича хисобланган иш унумдорлиги 9480 нм3/мин. ни ташкил этади. Жиҳознинг ўзига хос хусусиятларидан бири юқори босимларда юқори иш унумдорлиги, идиш деворининг қалинлиги 28 мм ички конструктив элементлари зангламайдиган 12Х18Н10Т пўлатдан тайёрланган ва идиш 09Г2С пўлатдан тайёрланган.
Блокли бажарилишдаги сепарацион жиҳозлар уларга қувур жамламалари, зулфинли ва ростловчи арматуралар, НЎАваА воситалари ва куч шчитлар ўрнатилган ҳолда, саноат ва ёнғин хавфсизлиги ьарча қоидаларига риоя қилинган ҳолда очиқ турда ёки ёпиқ турда блок-модулли биноларда жойлашган ҳолда бўлиши мумкин.
Ҳозирги пайтда газни тозалаш ва тайёрлашда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш учун завод шароитида юқори даражада ишончли тайёрланаётган блокли бажарилишдаги МСЦВ-8Г-273-16-50 модуль газ сепараторлари ишлаб чиқарилмоқда. Сепаратор, НЎАваА воситалари, зулфинли ва ростловчи арматуралар, технологик қувурлар битта блокда жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш шароитида ҳажмий жойлашув ечимлари аниқлигини таъминлашда энг мақбул бажарилишлардан бири ҳисобланади. Шунингдек сепаратор корпуси ва технологик қувурлар иситилади ва рухланган кожух билан қопланган, қўшимча равишда сепаратор туб қисмига электр қиздиргич ўрнатилган. Сепараторнинг юқори ва пастки қисмларида суюқлик сатхини назорат қилиш ва ростлаш учун НЎАваА асбоблари ўрнатилган. НЎАваА ларини бошқарув шчитига улаш учун идишдан симлар чиқарилган, идишда босим қийматининг критик қийматларидан ошиб кетмаслигини таъминлаш учун сақловчи клапанлар ўрнатилган.
Модуль газ сепараторлари вертикаль ва горизонталь бажарилишларда ишлаб чиқарилади. Газни тайёрлашда газ оқими ва суюқлик мухитларини электр қиздириш мухитни қиздириш берилган технологик режимларини ўта даражада аниқлик билан таъминлайди. Қиздиргичлар саноат хавфсизлиги барча талабларига риоя қилинган ҳолда портлашга хавсиз бажарилган. Электр қисмлари назорати ва бошқаруви НЎАваА асбоблари ёрдамида етарли даражада аниқлик билан амалга оширилади.
Кўкдумалоқ газни комплекс тайёрлаш қурилмасига газни зарури босимда сиқиб бериш учун хизмат қиладиган СКС-3 сиқув компрессор станцияси кириш қисмига газни суюқ томчилардан ва механик қўшимчалардан дастлабки тозалаш, ҳамда СКСга киришда залп билан келган суюқликларни ушлаб қолиш учун сепараторлар блоки С1/1 ва С1/2 ўрнатилган. Кириш сепараторлари блоки С1/1 ва С1/2 лар қуйидагилар билан жиҳозланган:
- кириш ва чиқиш қувурлари Ду1000;
- конденсатни тўкиб олиш қувури Ду100;
- дренаж қувури Ду100;
- аварияли холатларда аппаратларда босим ошиб кетишидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган сақлаш клапанлари блоклари;
- сатх ва ҳароратлар учун датчиклар;
- манометрлар.
Кириш қувурлари Ду1000 га зулфинли арматуралар байпас қувурлари билан бирга ўрнатилган ва байпас қувурларига ҳам зулфинли арматуралар ўрнатилган. Чиқиш қувурлари Ду1000 га зулфинли арматуралар ўрнатилган.
Сепараторлар блокларидаги босим шу жойнинг ўзида ўрнатилган техник манометрлар билан, ҳарорат эса термометрлар билан назорат қилинади.
Конденсатни қурилмадан тўкиб олиш конденсатни тўкиш қувури орқали қурилмадаги суюқлик сатхи бўйича автоматик режимда доимий равишда амалга оширилади. Суюқлик сатхини бир хил ушлаб туриш клапан-сатх ростлагичлар билан амалга оширилади. Клапан-сатх ростлагичлар киришда панасимон сурма клапанлар билан, чиқишда эса панасимон сурма клапанлар, тескари зулфинлар ва панасимон сурмали клапанлар билан жиҳозланган.
Сепараторлар блоки С1/1(С1/2) да суюқлик сатхини автоматик равишда ростлаш шу жойнинг ўзида ўрнатилган ўлчаш асбоблари ёрдамида кўрсаткичларни масофадан оператор хонасидаги шчитга узатиш билан аппаратдан суюқлик чиқадиган қувурда жойлашган ростловчи клапанларни харакатга келтириш орқали амалга оширилади.
Таъмирлаш даврида С1/1(С1/2) дан дренаж қувури бўйича дроссель шайба орқали панасимон сурма клапан ёрдамида умумстанция дренаж коллекторига йўналтирилади.
Кириш сепараторлари блоки (С1/1(С1/2) дан чиқаётган, яъни дастлабки тозалаш жараёнидан ўтган газ, қувур орқали икки секцияли ҳаво билан совитиш апаратлари блоки АТ100/1-6 га узатилади ва ундан коллекторлар бўйича ҳаво билан совитиш аппаратларига кириб келади. Кириш коллекторидаги ҳарорат шу жойнинг ўзида ўрнатилган термометр билан, ҳаво билан совитиш аппарати АТ100/1-6 секциясидан чиқишда эса шу жойнинг ўзида ўрнатилган термометрлар билан кўрстакичларни оператор хонасидаги шчитга масофадан узатиш орқали назорат қилинади.
Ҳаво билан совитиш аппарати блоки АТ100/1-6 да газ совигандан кейин кран орқали қувур бўйича компрессорлар қурилмалари кириш коллекторига узатилади. Шунингдек ҳаво билан совитиш аппарати блоки АТ100/1-6 га кирмасдан газни компрессорга узатиш учун кран билан жиҳозланган байпас қувури ҳам кўзда тутилган.
СКСни нормаль ва аварияли холатларда тўхтатишда унинг кириш контуридан газни чиқариб юбориш учун кран ва дроссель шайбалар билан жиҳозланган чиқариш қувури кўзда тутилган. Шунингдек қолдиқ газни чиқазиш ва дренаж учун зулфинли арматурали қувурлар мавжуд.
Кириш коллекторида босим ва ҳароратларнинг назорати шу жойнинг ўзида ўрнатилган техник манометр ва термометрлар билан, ҳамда шу жойда ўрнатилган ўлчаш асбоблари билан кўрсаткичларни масофадан оператор хонасидаги шчитга узатиш орқали амалга оширилади.
Сиқув компрессор станцияларида сиқилган газ 7,0 МРа босим остида чиқиш коллекторига йўналтирилади.
Нефть ва газ конларидан қазиб олинаётган маҳсулотларни кон шароитида тайёрлаш турли хилдаги технологик жараёнлар орқали амалга оширилади ва унга мос равишда хар хил бажарилишлардаги блок-модуллар ва блок-комплектлардан фойдаланилади. Блок-комплектлардан фойдаланиш нефть ва газ оқимлари миқдорининг турли шароитларида аниқ иш унумдорлиги ва технологик жараён режимлари ўрнатилган ҳолатларда техник-иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади Шунингдек блокли тизимларнинг қўлланилиши саноат, портлаш ва ёнғин хавфсизларига ўрнатилган талаблар ва қоидаларни тўлиқ бажарилиши имконинпи беради.



Download 307,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish