3 Нефть-газ қазиб олиш ва қайта ишлаш учун машиналар ва жиҳозлар



Download 307,94 Kb.
bet1/8
Sana23.02.2022
Hajmi307,94 Kb.
#150053
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.1-Ma`ruza


3

Нефть-газ қазиб олиш ва қайта ишлаш учун машиналар ва жиҳозлар

3.1

Умумий тушунчалар. Нефть ва газ қазиб олиш жиҳозлари таснифи



1. Умумий тушунчалар

Нефть ва газ конлари машина ва жиҳозларини ишлаб чиқариш замонавий фан ва техника ютуқларига асосланган ҳолда амалга ошириладиган мураккаб муҳандислик масалаларидан ҳисобланади. Янги конструкциядаги нефть ва газ конлари учун жиҳозларни ишлаб чиқиш, жиҳозларнинг тажриба намуналарини тайёрлаш ва уларни синаш, серияли ишлаб чиқаришни ташкил этишни ўзлаштириш баъзи ҳолларда 3-7 йилгача бўлган узоқ муддатларни талаб қилади. Шунинг учун машина ва жиҳозларни конструкторлар ва машинасозлар томонидан яратилишида уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва қўлланилиши шароитлари максималь даражада тўлиқ ҳисобга олиниб, шу турдаги техникаларнинг такомиллашуви йўллари йўналишларини аниқ белгилаб, ҳамда яратилаётган машина ёки жиҳозга қўйилган умумий ва махсус талаблар асосларида бажарилади.


Машина ва жиҳозларни ишлаб чиқаришнинг умумий талабларига социаль, иқтисодий, ишлатишдаги ва технологик талаблар киради. Махсус талабларга эса аниқ масалаларни ечишда ҳисобга олиниши зарур бўлган шарт - шароитлар киради.
Нефть ва газ конлари машина ва жиҳозларини ишлаб чиқаришда социаль масалалар ечимига хизмат кўрсатиш хавфсизлигини, меҳнат қилишга қулайлиги, қўлда бажариладиган ва оғир меҳнатга минималь куч сарфлаш, бошқаришнинг енгил ва қулайлиги, ишчилар меҳнати учун зарурий санитар-гигиеник шароитларни яратиш кабиларни таъминлаш киради. Ишлаб чиқарилаётган машина ва жиҳозлар хизмат кўрсатувчи персонални электр ток уриши ва жароҳатлар олиши эҳтимолининг бўлмаслигини таъминлаши, уларнинг конструкциялари эса ўрнатилган хавфсизлик қоидалари талабларини тўлақонли қониқтириши керак.
Машина ва жиҳозларни ишлатишда қўл меҳнатини камайтириш уларнинг ишлаши технологик схемаларини ва конструкцияларини такомиллаштириш, ҳамда асосий ва ёрдамчи иш жараёнларини автоматлаштириш ҳисобига эришилади. Шунингдек машина ва жиҳозларни ишлаб чиқаришда атроф мухитни ифлослантиришдан ҳимоя қилиш, шовқин ва тебранишларнинг бўлмаслиги ёки улардан ҳимоялаш каби талаблар қўйилади.
Иқтисодий талабларга машина ва жиҳозларни тайёрлашда, ишлатишда, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларида кам меҳнат ва материал сарфлари бўлишини таъминлаш кабилар киради. Машина ва жиҳозларнинг юқори техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан ишлаши уларнинг иш унумдорлигини ошириш, таннархини камайтириш, ишлатиш давридаги сарфларни камайтириш, иш жараёнларида энергия сарфини камайтириш, жиҳознинг ишончлилигини ошириш, машина ва уни ташкил этувчи элементларнинг мораль ва физик хизмат муддатларини ошириш кабиларни таъминлашга қаратилиган комплекс тадбирлар киради.
Нефть ва газ конлари машина ва жиҳозларини ишлатишга бўлган талабларга улардан фойдаланиш даврида бузилмасдан ишлашларини таъминлашга қаратилган тадбирлар, ҳамда ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш билан ишлаш қобилиятини сақлаб туриш кабилар киради. Ишлатиладиган объект юқори даражада таъмирлаш ишларини амалга оширишга қулай ва замонавий техник ташхислаш воситаларидан фойдаланишга мосланувчан бўлиши керак.
Технологик масалаларни ечишда эса янги ва такомиллашган машина ва жиҳозларни яратишада уларни тайёрлаш, йиғиш ва таъмирлаш технологиклигини таъминлаш кабилар киради. Машина ва жиҳоз учун тайёрланаётган ҳар қандай буюм меҳнат ва материаллар сарфи камлигини таъминлаш билан биргаликда завод-тайёрловчининг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиқиши; халқаро, давлат, соҳа, корхона стандарлари бўйича ўрнатилган барча талабларга ва бошқа норматив – техник хужжатлар бўйича ўрнатилган талабларга мос келиши керак.
Нефть ва газ конлари машина ва жиҳозларини ишлаб чиқаришда қўйиладиган махсус талабларга машина ва жиҳозларни ишлатишда қўйилган аниқ масалаларни ечишда ҳисобга олиниши зарур бўлган шарт – шароитлар: иш жойининг нотурғунлиги; тоғ-геологик шароитларининг турли туманлилиги, ўрнатиладиган жойнинг тавсифлари хар хиллиги, нефть фракцион таркибининг кенг оралиқларда ўзгариши, газ аралашмаси таркибидаги компонентларнинг турли миқдорларда бўлиши, машина ва жиҳозлар узелларига динамик юкланишлар таъсирининг хар хиллиги, мухитнинг кимёвий фаоллиги, тўсатдан нефть ёки газларнинг чиқиши ва ўз ўзидан алангаланиши, ҳамда бошқа турдаги хавфли вазиятларнинг юзага келиши кабилар ҳисобланади.
Нефть ва газ конлари машина ва жиҳозларидан фойдаланишда ишлаш шароитининг оғирлиги қуйидаги махсус талабларни тақазо қилади: машина ва элементларнинг габарит ўлчамларининг иш ўрни майдони ўлчамларига мослиги ва қудуқда эркин ҳолатда кўчириш имкониятлари; машина ва жиҳозларни ташишда ва уларни дала шароитларида ўрнатиш ва қисмларга ажратишда уларни қисмларга ажратиш имкониятлари; юқори юкланишларда ишлаши учун машина ва механизмлар деталларининг мустахкамлик захираси етарли бўлиши, ҳамда ишқаланувчи сиртларнинг нормаль мойлаш имкониятларининг бўлиши; машиналар конструкцияларида уларнинг ўзининг оғирлиги таъсирида ўз-ўзидан харакатланиб кетишини чекловчи қурилма ва воситаларнинг бўлиши; машиналар ички қисмларига чанглар ва намликларнинг ўтиб кетишидан ҳимояланиши; ишлов берилган деталлар сиртларига зарарли тажаввузкор мухитларнинг таъсиридан ҳимояланиши; машиналар барча узелларига бемалол яқинлашиб бориш мумкинлиги; техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларининг қулайлиги ва бошқа шу кабилар.
Нефть ва газ конлари машиналарини ишлаб чиқаришда янги ёки такомиллаштирилаётган машинани ишлаб чиқариш объекти сифатида қараладаи ва юқори самарадорлик кўрсаткичларига эришиш учун харакат қилинади. Бунда ишлаб чиқариш объекти сифатида тайёрланаётган машиналар ёки жиҳозларнинг асосий баҳоланиши критерийлари уларнинг технологиклиги, унификациялаш даражаси ва блокли конструкцияларда тайёрланиши кабилар ҳисобланади.
Конструкциянинг технологиклиги – аниқ шароитларда қисқа вақт, кам меҳнат ва материаллар сарф қилиб буюмни тайёрлаш имкониятини таъминлаб берувчи асосий сифат ҳисобланади. Конструкциянинг технологиклиги нисбий тушунча бўлиб, ишлаб чиқариш тури ва ҳажмига ва шу кабиларга боғлиқдир.
Деталларга, йиғма бирликларга ва бутун бир буюмга технологиклик талаблари турличадир, чунки технологиклик нуқтаи назаридан тайёрланган деталлардан йиғилган машиналар уларни йиғиб тайёрлашда нотехнологиклик бўлиши мумкин. Шунинг учун машиналарга технологиклик нуқтаи назаридан асосий талаблар: йиғиш ишларида меҳнат ҳажмининг камилиги; мослаштириш ва ростлаш опреацияларининг кам сонли бўлиши, йиғиш ва ажратиш ишларининг қулай бажарилиши, ҳамда уларни механизациялаштириш ишларининг оддийлиги; мослаштириш ва синаш ишларида меҳнат сарфининг кам бўлиши; унификацияланган ва четдан келтириладиган деталлар ва йиғма бирликларда оригиналлар сони камлиги ва стандартлар сони кўплиги; ташишга қулайлиги; кўтариш-тушириш ишларини амалга ошириш учун буюм ва унинг қисмларининг габарит ўлчамларининг ташиш транспорт воситалари ўлчамлари билан мослаштирилиши.
Деталларга технологиклик нуқтаи назаридан қуйидаги талаблар қўйилади: геометрик шаклининг ва механик ишлов беришнинг оддийлиги; ишлов бериладиган юзалар сиртининг ва сонининг камлиги; ишлатишда кўрсаткичларни камайтирмасдан юзаларга ишлов бериш аниқлиги ва сирт тозалиги минималлиги; шакллар, ўлчамлар ва конструктив элементлар такрорланувчанлиги юқори бўлиши; механик ва термик ишлов беришлар маршрутининг энг қисқа бўлиши; оддий жиҳозлар ва мосламалар ёрдамида тайёрлаш имкониятлари; тайёрлаш учун материаллардан фойдаланиш коффициентининг максималлиги.
Янги ёки такомиллаштирилаётган конструкцияда унификациялаш тамойили машина ва жиҳозларни тайёрлашда ишлаб чиқаришда ўзлаштирилган, яъни ишлаб чиқарилаётган деталлар, узеллар ва конструкцияларнинг алохида элементларидан фойдаланишни назарда тутади. Узелларни унификациялаш деталлар ва йиғма бирликлар ишлаб чиқариш ҳажмини ва сериясини ошириш; тайёрлашга кетадиган меҳнат ва материаллар сарфларини камайтириш; махсус юқори самарадорликга эга бўлган жиҳозлар ва мосламаларн билан энг замонавий технологик жараёнларни қўллаш; ишлаб чиқаришни тайёрлашга кетадиган вақтни камайтириш; буюни тайёрлаш сифатини ва ишлаши ишончлилигини сезиларди даражада ошириш имконларини беради.
Унификациялаш соҳа миқёсида, битта завод ичида ёки бир неча заводлар ўртасида бир неча машиналар турлари ўртасида, битта машина тури ёки унинг қисмлари чегарасида амалга оширилади. Унификациялаш натижасида машиналар параметрик қатори ва турлари, унификацияланган узеллар, йиғма бирликлар ва конструкциялар элементлари ҳосил қилинади. Унификациялашнинг юқори шакли буюмларни, деталларни, материалларни, конструкциялар элементларини ва бошқа шу кабиларни стандартлаштириш ҳисобланади.
Агрегатлаш (блоклилик) тамойили асосий деталлар ёки узеллар базасида алохида узел ва механизмлар ўрнатилиб, машина ёки комплекс (блок) ни ҳосил қилиш имкониятларини англатади. Агрегатлаш (блок) унификацияланган йиғма бирликлардан фойдаланган ҳолда турли хил ахамиятга эга бўлган машиналарни яратиш имконини беради. Агрегатлаш методи махсус корхоналарда алохида блокларни тайёрлаш имкониятларини яратади, белгиланган ишларни ва ишлаб чиқаришнинг тайёргарлигини қисқа муддатларда ва юқори сифатли бажарилишини таъминлайди. Шунингдек агрегатлаш тамойилига асоланган ҳолда яратилган машиналар ва жиҳозлар юқори даражада таъмирлашга лаёқатлилиги билан фарқ қилади.
Ишлаб чиқариш объекти сифатида машиналарни баҳолаш учун турли хилдаги кўрсаткичлардан фойдаланилади ва улардан асосийсилари қуйидагилар ҳисобланади: иш ҳажми, таннархи ва материаллар ҳажмийлиги умумий ва нисбий қийматлари; унификациялаш, стандартлаштириш, конструктив такомиллаштириш, материаллар қўлланучанлиги, блокли тайёрлаш ва бошқа шу кабилар. Баҳолаш кўрсаткичларини танлаш машиналар турига, ишлатиш шароитларига, уларни қўллаш соҳаларига ва бажарадиган функцияларига боғлиқ равишда танланади. Умумий ҳолларда машиналардан фойдаланиш объекти сифатида қаралганда қуйидаги кўрсаткичлар гуруҳлари бўйича баҳоланади:
- машинанинг техник имкониятини тавсифловчи параметрик кўрсаткичлар, яъни иш унумдорлиги, тезлик тавсифлари ва шу каблар;
- иқтисодий кўрсаткичлар, яъни йиллик иқтисодий самарадорлик, бирлик иш таннархи, капитал ажратмалар самарадорлиги, қоплаш муддати ва шу кабилар;
- техник даража, сифат ва ишончлилик кўрсаткичлари, яъни комплекс сифат кўрсаткичлари, тайёргарлик коэффициенти, бузилишгача ишлаш ва шу кабилар;
- таъмирлаш-ишлатиш кўрсаткичлари, яъни ишлатишда меҳнат сиғими коэффициентлари, ишлатишда металл сиғими ҳажми, таъмирлараро хизмат муддати ва шу кабилар;
- эргономик ва бошқалар.
Нефть ва газ конлари қудуқларидан хом-ашё маҳсулотни қазиб чиқаришдан бошлаб то кон шароитида товар маҳсулот тайёрлангунга қадар кондан қазиб олинаётган хом-ашё маҳсулотининг таркиби қисмига боғлиқ равишда турли хилдаги технологиялар қўлланилади. Қўлланиладиган технологиялар ва уларни амалга ошириш кетма кетликлари нефть, нефтгазли, нефтгазконденсатли, газконденсатли ва газ конлари шароитлари учун қисман бўлсада ўзаро фарқ қилади. Шунингдек конлардан фойдаланишда уларни ишлатиш усуллари ва унга мос равишда танланган технологияларни амалга ошириш учун хам хар хил тавсифдаги машина ва жиҳозлар қўлланилади. Кон шароитида қўлланилаётган машина ва технологик жиҳозлар асосий ёки ёрдамчи тавсифларда бўлади. Шунингдек кон ашроитида амалга ошириладиган технологияларни ва унга мос равишда жиҳозлар турини танлаш ишга туширилаётган коннинг ёки қудуқнинг бошқа кон ёки қудуқларга нисбатан яқинда ёки узоқда жойлашувларига хам боғлиқ бўлади.
Юқорида келтирилганларни эътиборга олиб, қўлланиладиган технологиялар ва уларга мос равишда танланадиган машиналар ва жиҳозлар турлари ҳамда бажарадиган вазифаларига боғлиқ равишда уларни шартли тизимлаштириш амалга оширилган. Бунга кўра машиналар, жиҳозлар, механизмлар, иншоотлар, механизациялаш воситалари ва барча турдаги асбоблар қуйида келтирилган саккизта гуруҳга ва бир нечта гуруҳчаларга ажратилади.



Download 307,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish