Газлифт жиҳозлари кўтаргичга сиқилган газни узатиш орқали қудуқларни ишлатишга мўлжалланган. Бу жиҳозларга қойириш ва ишчи клапанларнинг газлифт кўтаргичининг жамламаси, газлифт арматурасининг мажмуали ўлчов асбоблари билан манифолди, коммуникация–қувур узатмаларнинг мураккаб тармоғи, автоматлаштириш ва бошқариш воситалари билан қудуққа газни узатгичлар киради. Мотокомпрессорли газ компрессор станцияси қудуқга газни узатишда ва сиқиб беришда қўлланилади, берилган энергия ёрдамида қудуқ ичидаги суюқлик ер устига кўтарилади.
Бекитувчи қурилмалар–нефть, газ ва сув узатмаларини бекитишда ва герметиклашда кенг қўлланиладиган жиҳозларнинг турига киради. Бекитиш қурилмалари фаввора арматурасида суюқлик ёки газни оқимини бошқариш ҳамда газлифт ва бошқа турдаги қудуқларни ишлатишда қўлланилади.
Насос компрессор қувурлари нефть ва газ қазиб олиш саноатида кенг қўлланилади. Қудуқларни фаввора, газлифт ва механик усулларда ишлатишда кўтаргичлар сифатида фойдаланилади ҳамда ҳар хил турдаги технологик жараёнларда, юқори босимли қувурларда кўпинча бурғилаш жараёнида ҳам қўлланилади.
Механик узатмали штангали насослар нефть саноатида кенг қўлланилмоқда, улар ёрдамида қудуқларнинг икки қисми ишлатилади. Жиҳоз штангали насос ёрдамида суюқликни кўтаришга мўлжалланган. Гуруҳга қудуқ насоси мансуб бўлиб, насос компрессор қувурлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Насос штангаси ва ер усти узатмалари киради, энергетик қурилма ва механик айлантиргич валнинг айланма ҳаракатини штанга тизмасини илгариланма – ҳаракатини узатувчи қурилмадир.
Гидравлик узатмали штангали қурилмада механик айлантиргични ўрнига гидравлик қурилманинг қўлланилиши билан фарқ қилади, металл сарфини, массасини кескин камайтиради, қурилманинг тагига қувватли пойдевор қуриш талаб қилинмайди. Механик узатмали қурилманинг гидравлик узатмаларининг кўп сонли турлари мавжуд, ўлчамлари конструктив вариантлари ҳар хил параметрларга ва таснифларга эга.
Штангасиз қурилма марказдан қочма электр насослар ёрдамида юқори дебитли қудуқларни ишлатишга мўлжалланган. Кўп сонли ҳар хил ўлчамларда тайёрланади ва етказиб берилади, унинг таркибига электр двегателли марказдан қочма насос қувурининг бирикмаси киради ва ингичга мустақил кАбельь ёрдамида қудуққа биргаликда туширилади ва электр узатма билан ер устидан бошқарилади.
Штангасиз электр винтли қудуқ насослари дебити катта бўлмаган қудуқларни ишлатишда қўлланилади ва марказдан қочма винтли насослардан фарқ қилади.
Штангасиз гидравлик поршенли қудуқ насослар чуқур ва қия ёъналтирилган қудуқларда қўлланилади. Қурилманинг таркибига насос қурилмасининг бирикмаси орқали қудуққа тушириладиган гидравлик узатмали насослар, ер усти куч берувчи узатмали насослар, гидравлик узатма, қудуқ насосига ишчи суюқликни ҳайдагич ва ишчи суюқликлар тайёрланадиган тизимлар киради.
Бир қудуқ орқали бир нечта ҳар хил таснифларга эга бўлган қатламлардан фойдаланадиган жиҳозлар бир стволга жойлаштирилади ва таркибига ҳар хил турдаги жиҳозларнинг мажмуаси киради (фаввора ва насослар), натижада бир қудуқ орқали кўп қатламли нефть ва газ конлари биргаликда ишлатилади ва ишлатиш қудуқларининг сони қисқартирилади. Бу гуруҳдаги жиҳозларнинг таркибига қудуқ стволини ажратувчи қудуққа тушириладиган пакерлар, кўтаргичлар – у ёки бу усулда қудуқ ичидан суюқликни ер устига кўтариб беради, қудуқ устида жойлаштирилган жиҳозлар ҳар хил таснифдаги қазиб олинган нефть ёки газни йиғиш тизимларига ёъналтиради.
ИИИ гуруҳ. Биринчи ҳолатда ер ости таъмири капитал таъмирлаш, иккинчидан эса – қудуқни жорий таъмирлаш дейилади. Бундан ташқари шу гуруҳдаги жиҳозлар орқали қудуқ капитал таъмирдан кейин баъзида эса бурғилангандан сўнг ўзлаштирилади. Бу гуруҳдаги жиҳозлардан қудуқларни фаввора, газлифт ёки насос кўтаргичлар ёрдамида жиҳозлашда ҳам фойданилади.
Гуруҳга қойидаги жиҳозлар киради:
Кўтаргичлар – тушириш-кўтариш операцияларида қудуқ ичидаги фаввора ва газлифтларнинг ҳамма турдаги қудуқ насосларини, қувур тизмасини, штангани, кАбелларни кўтариб олишда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |