III гуруҳ. Ер ости таъмирида, ўзлаштиришда ва ишлов беришда қўлланиладиган жиҳозлар қудуқни ишлатишнинг бутун даври давомида қўлланилади, ишлатиш жиҳозлари орқали қудуққа туширилади.
Биринчи ҳолатда ер ости таъмири капитал таъмирлаш, иккинчидан эса – қудуқни жорий таъмирлаш дейилади. Бундан ташқари шу гуруҳдаги жиҳозлар орқали қудуқ капитал таъмирдан кейин баъзида эса бурғилангандан сўнг ўзлаштирилади. Бу гуруҳдаги жиҳозлардан қудуқларни фаввора, газлифт ёки насос кўтаргичлар ёрдамида жиҳозлашда ҳам фойданилади.
IV гуруҳ. Нефть ва газ қазиб олишни жадаллаштиришда ва қатламларни нефть берувчанлигини кучайтиришда қўлланиладиган жиҳозлар ва иншоотлар. Бу жиҳозларнинг кенг қўлланилиши натижасида конларни ишлатиш муддати қисқартирилади ҳамда қолдиқ нефть ва газни олиш миқдори оширилади. Бу гуруҳга қойидагилар киради.
V гуруҳ. Қудуқ маҳсулотларини йиғиш жиҳозлари ва иншоотлари, нефть, газ, сувни ва аралашмаларни ажратиш, нефть, газ, газкоденсатларни ўлчаш ва дастлабки тайёрлашда қўлланилади. Бу гуруҳдаги жиҳозлар ер устида, асосан коннинг территориясида жойлаштирилади ва унга қойидагилар киради.
VI гуруҳ. Денгизда нефть, газ ва газ конларини ишлатишда қўлланиладиган жиҳозлар, жуда мураккаблиги, кўп наменклатураси, катта ўлчамлари ва юқори даражада такомиллаштирилганлиги билан фарқ қилади. Улар алоҳида содда воситалардан мураккаб бўлган катта гуруҳдаги жамланмаларга айлантирилади ва мустақил тармоқни шакллантиради.
VII гуруҳ. Таъмирлаш-механик хизмат кўрсатиш жиҳозлари паркдаги машиналарнинг иш қобилияти ҳолатини сақлаб туришда қўлланилади. Бу жиҳозларга кўп номли машиналар, жиҳозлар, иншоотлар, механизациялаштириш воситалари ва асбоблар, кон хўжалиги ҳамда транспорт хизмати жиҳозлари киради.
VIII гуруҳ. Энергетика хизмати жиҳозлари.
VII гуруҳ ва VIII гуруҳдаги жиҳозлар ўзининг таркибига мувофиқ умумий саноат учун мўлжалланган машиналар дейилади, қолган олтита гуруҳдаги жиҳозлар асосий жиҳозлар ҳисобланади.
И гуруҳ. Қудуқнинг стволини шакллантирувчи мустаҳкамлаш тизмасининг қувурлари ва унинг ишончлилигини таъминлагичлар.
Тизма бошчаси, у қудуқ устини мустаҳкамлаш тизмаси билан бир тугунга бирлаштиради, бир вақтда қудуққа ишлатиш учун тушириладиган воситаларнинг қисми бўлиб хизмат қилади.
Фильтрлар билан қудуқнинг маҳсулдор қатламидаги суюқликлар ёки газ фильтрланади.
Қирқувчи-клапанлар қатлам фильтрининг устига ўрнатилади, қудуқда очиқ, фалокатли фаввора бўлишининг олдини олади. У фаввораловчи қудуқларда жиҳозланади.
Пакерлар қудуқларни участкаларга ажратишда ва уларни герметиклашда ўрнатилади.
Қудуқ олди иншоотларига қудуқ усти зонасида хизмат кўрсатувчи ва таъмирлашга хизмат қиладиган майдонлар киради.
Мустаҳкамлаш қувурлари конструкцияси ва номинал ўлчамлари билан бир-биридан фарқ қилади. Тизма бошчалари ҳар хил конструкцияда ҳамда ҳар хил ўлчамларда ва параметрларда, ҳар хил чуқурликдаги қудуқлар учун, ҳар хил муҳитга ва босимларга мўлжаллаб тайёрланади ва ташиб келинади. Қудуқларда фильтрлардан ташқари мустаҳкамлаш қувурларни перфорация қилиб тайёрланган турли, гравийли, металл, керамик фильтрлари кўп сонли вариантларда ва ҳар хил конструкцияларда қўлланилади. Яқин йилларда яратилган Қирқувчи – клапанлар, пакерлар ва якорларнинг янги ҳар хил турлари қўлланилади, улар ўрнатиш тартиби, ўлчамлари, материаллари ва таснифлари бойича пакерларга ўхшашдир. Қудуқ олди иншоотлари горизонтал бетонланган ёки грунтли майдонли бўлади ва ботқоқликларда жойлашган территорияларда ёки денгиз акваторияларида, қудуқ олди иншоотларини жойлаштириш мураккаблашади. Бунда юқори мустаҳкамликка эга бўлган, йирик ўлчамли металл конструкцияларидан майдон учун асос сифатида фойдаланилади.
ИИ гуруҳ. Бу жиҳозлар фақат фавворали нефть, газ ёки газконденсат қудуқларини ишлатишга мўлжалланган. Жиҳозлар кўтаргичдан, фаввора арматураси ва манифолд ташкил топган бўлади, қудуқ ичидан ер устига маҳсулотни кўтариб беради, фаввораланишни бошқаради ва назоратини таъминлайди ҳамда қудуқнинг оптимал иш режасини сақлаб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |