3 мавзу. Статистик кузатиш усули



Download 30,21 Kb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi30,21 Kb.
#104278
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу (1)


3 мавзу. СТАТИСТИК КУЗАТИШ УСУЛИ


2.1. Статистик кузатиш, унинг мохияти ва асосий шакллари

Статистик кузатиш хар қандай статистик тадқиқот ишларининг дастлабки, биринчи босқичидир.


Статистик кузатиш деб , ижтимоий хает ҳодиса ва жараенлари тўгрисидаги маълумотларни мунтазам равишда режали, илмий асосда туплашдир.
Статистик кузатиш тамойилларга тўлиқ амал килиш хар томонлама тўлиқ ва ишончли маълумотларнинг хосил қилинишига имкон беради,
Статистик кузатиш бир катор белгиларига караб; жумладан ташкилий шакллари, кузатиш турлари, маълумотлар манбалари ва маълумотларни туплаш усулларига караб таснифланади, (1- каранг).
Статистик кузатишнинг объекти (яъни статистик туплам), бирлиги, туплам белгилари сингари асосий тушунчаларни тулик тасаввур килиш муҳимдир.
Статистик кузатишнинг объекти, яъни статистик тўплам деб, керакли маълумотлар тўплаш лозим бўлган кўплаб ҳодиса ва жараёнларга айтилади.
Мазкур тўпламнинг элементлари статистик кузатишнинг бирликлари деб айтилади.
Масалан, статистик кузатиш объекти аҳоли бўлса, статистик кузатиш бирлиги бўлиб эса, кўзда тутилган мақсадга қараб, алоҳида оила ёки шахс бўлиши мумкин.
Статистик кузатишнинг ҳар бирлигининг хусусиятлари (характерли томонлари ёки бошқа хусусиятлари)ни ифодаловчи аниқланиши, ўрганиши лозим бўлган миқдорий тасвирини кўрсатувчи тушунча туплам белгиси деб айтилади.
Белгилар ўз навбатида сифат (атрибутив) белгилар ва миқдорий белгиларга бўлинади.
Сифат (атрибутив) белгилар бўлиб, ҳодиса ва жараёнларнинг моҳиятини ифодаловчи кўплаб тушунчалардан ташкил топган белгилар тушунилади, масалан турли касблар.
Миқдорий белгилар эса, уларнинг моҳияти сон жиҳатдан ифодаланиши мумкин бўлган белгилардир. Масалан, иш ҳақининг миқдори ва ҳаказо, шу сингарилар.
Кузатиш бирлиги тўғрисида маълумотлар келадиган манба хисобот (хисоб) бирлиги деб айтилади. Масалан, иш вақтидан фойдаланишни статистик кузатишда статистик кузатиш бирлиги бўлиб, ишловчи ходим, хисобот бирлиги эса, у ходим ишлайдиган корхона ёки ташкилот бўлади, ўрганиладиган белги бўлиб эса иш вақтидан фойдаланиш усули бўлиб ҳисобланади.
Фактларни ҳисобга олиш ва бошланғич маълумотларни йиғиш ҳар доимо атрофлича ўйланилган ва илмий асосланган бўлиши лозим. Статистик кузатиш турли шароит ва фактлар билан боғлиқ бўлган оммавий кузатишдир. Бу ниҳоятда мураккаб, статистик ишларнинг ўта муҳим, жавобгарли босқичидир.
Бу босқичда шаклланадиган, юзага келадиган дастлабки маълумотлар кейинги босқичда қайта ишловдан ўтади. Статистик маълумотлардан чиқариладиган хулосаларнинг ишончлилиги ва тўғрилиги, статистик кузатиш пайтида олинган маълумотларнинг ҳаққонийлигига боғлиқ.
Ҳар қандай статистик кузатишда амалга ошириладиган ишларнинг қуйидаги уч босқичи фарқ қилинади:

  • кузатишга тайёргарлик;

  • маълумотларни бевосита йиғиш;

  • қайта ишлов беришдан олдин, тўпланган маълумотларни назорат қилиш.

Кузатишга тайёргарлик кузатиш дастурини ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, у кузатиш мақсади ва вазифалари, ҳамда ташкилий режасига боғлиқдир. Маълумотлар мазмуни, уларни олиш усули, қандай қилиб ташкил қилиниши ва маълумотларни текширилиши билан боғлиқ бўлган масалалар ҳал этилиши лозим. Статистик кузатиш тўпланган маълумотларни кейинчалик қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳам ҳал этиши лозим.
Статистик кузатишнинг муҳим вазифаси бўлиб, ҳодиса ва жараёнларнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттирувчи, ишончли маълумотларни тўплашдан (йиғишдан) иборатдир. Шунингдек маълумотлар тўлиқ ва иложи борича қисқа муддатларда тўпланиши талаб қилинади.
Статистик кузатишнинг илмий асосда ташкил қилиниши объектив тўғри маълумотларни тўплаш имконини берувчи шароитни яратиб беради.
Бошланғич статистик маълумотлар статистик тадқиқотчиларининг пойдеворидир, чунки нуқсонли бошланғич маълумотлар кейинги хулосаларга салбий таъсир кўрсатади.
Бошланғич статистик маълумотларни йиғишнинг қуйидаги икки шакли:

  1. Корхона ва ташкилотлардан мунтазам равишда олинадиган статистик ҳисоботлар.

  2. Махсус ташкил этилган статистик кузатиш мавжуд.

Ҳисобот, бу давлат статистика органлари белгиланган муддатларда корхона ва муассаслардан олиб турадиган, олдиндан тасдиқланган шаклдаги статистик кузатиш шаклидир.
Статистик ҳисобот – статистик кузатишнинг асосий шаклидир. Лекин, бозор иқтисодиёти муносабатларининг республикамизда шаклланиб бориши, мулкнинг давлат тасруфидан чиқарилиши натижасида турли мулк шаклларининг юзага келиши иқтисодиётини халқ хўжалиги тармоқлари, шунингдек корхона ва фирмаларни бошқариш учун зарур бўладиган маълумот манбаи сифатида, статистик хисоботларни етарли эмаслигини кундалик амалиёт кўз олдимизда намоён қилиб бермоқда. Шу сабабли, ривожланган мамлакатлар амалий тажрибасидан кўриниб турибдики, бозор иқтисодиёти шароитида маълумотларни тўплашнинг асосий ва муҳим шакли бўлиб, махсус ташкил этилган статистик кузатиш майдонга чиқмоқда.
Махсус ташкил этилган статистик кузатиш ёрдамида вақти-вақти билан аҳоли рўйхати, қорамоллар, мевали дарахтлар ҳисобга олинади, турли хилдаги ижтимоий кузатишлар, саноат жихозлари ва шу сингари ишлар халқ хўжалигининг турли тармоқларида амалга оширилади. Ишчи-хизматчи ва тадбиркорлар оила бюджетларининг статистикаси натижасида халқ фаравонлиги, истеъмол даражаси ва шу сингари ишларга баҳо берилади.
Махсус ташкил этилган статистик кузатиш натижасида статистик ҳисоботларда акс этилмаган оммавий-ижтимоий ҳодиса ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар тўпланади. Бу эса айниқса эркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти шароитида кичик ва ўрта бизнес фаолиятининг янада ривожланиши учун катта имкониятлар яратиб беради.
Айрим холларда махсус кузатиш усули ҳисобот маълумотларини ҳам қайта текшириб туриш имконини беради.
Махсус ташкил этилган статистик кузатиш ёрдамида вақти-вақти билан аҳоли рўйхати, қорамоллар, мевали дарахтлар ҳисобга олинади, турли хилдаги ижтимоийкузатишлар, саноат жиҳозлари ваш у сингари ишлар халқ хўжалигининг турли тармоқларида амалга оширилади. Ишчи-хизматчи ва тадбиркорлар оила бюджетларининг статистикаси натижасида халқ фаровонлиги, истеъмол даражаси ваш у сингари ишларга баҳо берилди.
Махсус ташкил этилган кузатиш маълумотлари жамиятни, унинг турли тармоқларини асосли назорат қилиш имконини беради.



СТАТИСТИК КУЗАТИШ




Ташкилий
шакллари




Кузатиш турлари






Маълумотлар манбалари




Маълумотларни
тўплаш усуллари






Х исо-ботлар




Махсус
ташкил
этилган




Бирлик
ларни
қамраб олишига
қараб




Мудда
тига қараб




Б
е
в
о
с и
т
а




Х
у
ж
ж
а
т
л
а
р




С
у
р
о
қ




Ҳ
и
с
б
о
т
л
а
р




Э
к
с
пе
ди
ци
он




Ўз
-ўзи
ни
ҳи-
соб-
га
оли
ш




Ко
рре
с-
пон
ден
т






Умум
Дав-
лат




Ички
маҳка
ма
(тар-
моқ)




Руй-
хат
олиш




Куза-
тиш




Тўлиқ
(ёппа-сига)




Қис
ман




Жо-
рий




Уз-лукли






Тан
лама




Мо
ног-
ра
фик




Асосий
массив
усули




Дав
рий




Бир
йўла
кай

Статистика кузатишнинг шакллари, турлари ва усуллари таснифи.

Download 30,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish