3 мавзу. Статистик кузатиш усули


Статистик кузатишнинг режаси, унинг дастур - услубий ва ташкилий масалалари



Download 30,21 Kb.
bet4/7
Sana22.02.2022
Hajmi30,21 Kb.
#104278
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу (1)

2.3. Статистик кузатишнинг режаси, унинг дастур - услубий ва ташкилий масалалари.

Статистик кузатиш уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда барча тайёргарлик ишлари, иккинчи босқичда тегишли маълумотлар тўпланади ва нихоят учинчи босқичда тўпланга маълумотларнинг тўғрилиги текшириб кўрилади.


Статистик кузатишни тўғри амалга ошириш учун кузатишнинг махсус режаси ишлаб чиқилади. Статистик кузатишнинг режаси дастур - услубий ва ташкилий масалаларни ўз ичига олади.
Дастур - услубий масалаларга кузатиш мақсадини аниқлаш, кузатиш объекти ва бирлигини аниқлаш, кузатиш дастурини ишлаб чикариш сингарилар киради.
Статистик кузатишнинг мақсади статистик кузатиш олдида турган вазифалар асосида шаклланади.
Статистик кузатишнинг тўғри ташкил қилинишида кузатиш объекти ва бирлигининг илмий асосда аниқланиши мухим роль ўйнайди. Улар кузатишнинг мақсади ва вазифалари асосида аниқланади.
Статистик тадқиқот ишларининг муваффақияти маълум миқдорда кузатиш дастурига боғлиқдир.
Статистик кузатишнинг дастури деб, кузатиш жараёнида жавоб олиниши лозим бўлган саволлар мажмуига айтилади.
Кузатиш дастурининг мазмуни статистик тадқиқотлар объекти ва вазифалари билан белгиланади. Ундан ташқари қайд қилиниши лозим бўлган белгилар руйхати билан тасвирланади. Кузатиш дастурига киритиладиган белгилар мухим бўлиши лозим.
Статистик кузатиш дастурининг саволлари ва унга жавоблар статистик кузатишнинг асосий инструменти - статистик формуляр (рўйхатга олиш варақаси, анкета, шакл, ва хоказо шу сингари) ларда акс этирилади.
Амалиётда формулярларнинг рўйхатли ва якка холдаги (индивидуал) турлари қўлланилади.
Рўйхатли формулярларга бир қанча кузатиш бирликларининг натижаси ёзилади, якка холдаги формулярларга эса, ҳар қайси кузатиш бирлиги алоҳида тўлдирилади.
Статистик формулярларга йириқнома ёзилиб, унда формулярларнинг тўлдирилиш тартиби атрофлича баён қилиб берилади.
Статистик кузатишнинг режасида бир қатор ташкилий масалалар ҳам ўрин олади. Улар жумласига кузатиш органи, жойи, усуллари киради. Статистик кузатишнинг ташкилий режасига руйхатга олувчи кадрларни тайёрлаш, уларга йўл - йўриқлар бериш, тўғри бажарилиши устидан назорат қилиш масалалари ҳам киради.Ундан ташқари кузатишнинг вақти, маблағлар манбаи сингари масалалар ҳам режалаштирилади.



Download 30,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish