3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet73/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқнинг моҳияти деганда унинг мазмуни ва мақсади тушунилади. Ҳуқуқнинг мазмуни ва моҳияти унинг асосий ва барқарор хусусиятларини намоён этади. Шу билан бирга, ҳуқуқнинг моҳиятини белгилашда қуйидаги иккита жиҳат, яъни, ҳар қандай ҳуқуқ энг аввало, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи восита вазифасини бажариши ҳамда мазкур восита кимнинг манфаатларига хизмат қилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳуқуқнинг моҳияти давлатнинг ижтмиоий-иқтисодий тузуми, сиёсати, ахлоқ, маданият ва бошқа ҳодисалар билан ўзаро боғлиқ бўлади. Ўз моҳиятига кўра ҳуқуқ умумижтимоий характерга эга. Бу қуйидагиларда намоён бўлади:
ўзаро келишилган умумижтимоий иродани ифода этади;
аҳолининг барча қатламлари манфаатларига хизмат қилади;
ижтимоий алоқаларнинг ташкилийлиги ва ривожланиб боришини таъминлайди;
ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг эркинлиги ва жавобгарлигининг ўлчови ҳисобланади;
турли туман эҳтиёж ва манфаатларни қондириш воситаси сифатида майдонга чиқади.
Ҳуқуққа турли ёндашувларнинг таҳлили унинг қуйидаги муҳим хусусиятлари ва белгиларини қайд этиш имконини беради:
Биринчи белгиси: ҳуқуқ - нормалар ёки хулқ-атвор қоидаларитизими.
Бошқа ҳар қандай тизим сингари, у ҳам бир тартибли, ўзаро узвий боғланган ва ўзаро таъсирга киришувчи қисмлардан таш- кил топади. Тизимнинг айрим таркибий қисмлари ўртасида юзага келувчи алоқалар ягона мақсадларга эришишга қаратилиши лозим. Ҳар қандай нормалар (хулқ-атвор қоидалари) тизими замирида объектив ва субъектив омиллар ётади. Объектив омил- лар орасида муайян мамлакатда ҳуқуқий нормалар тизими вужуд- га келиши ва фаолият кўрсатишига имконият яратувчи иқтисо- дий, сиёсий, ижтимоий, мафкуравий ва бошқа омиллар алоҳида ўрин эгаллайди. Айрим нормалар ҳам, уларнинг тизими ҳам амалда ўз-ўзидан, муайян шахсларнинг хоҳиши ёки кўрсатма- сига биноан вужудга келмайди, улар жамият ва давлат ҳаётининг объектив эҳтиёжлари таъсирида вужуда келади.
Нормалар тизимининг вужудга келиш ва фаолият кўрсатиш жараёни объектив омиллар билан бир қаторда субъектив омиллар ҳам мавжуд бўлишини назарда тутади. Бу ерда муайян мамла- катда илмий асосланган ҳуқуқий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амал- га ошириш, қонунчилик ишлари режаларини тайёрлаш ва бажа- риш, давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти жараёнида юристларнинг фаол иштироки тўғрисида ҳам гап бормоқда.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish