3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet72/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   277
Bog'liq
ДХН

Урф-одат нормаларикишилар ўртасида кўп марта такрорланганлиги сабабли одатга айланган ва шу тариқа авлоддан-авлодга ўтиб келаётган хулқ-атвор қоидалари. Урф-одатлар муайян ижтимоий муҳитда таркиб топиб, авлоддан-авлодга ўтиб юрадиган хулқ-атвор қоидалари сифатида кишиларнинг табиий-ҳаётий эҳтиёжи кўринишида майдонга чиқади ва қайта-қайта такрорланиш натижасида улар учун одатий ҳол бўлиб қолади.
Анъанавий нормалар – илғор анъаналарни асраш муносабати билан юзага келадиган умумлашган ва барқарор хулқ-атвор қоидалари. Анъаналар кишилар авлодлари ўртасидаги ворисликнинг хилма-хил боғланиш йўналишлари сифатида, катталар тажрибаси ёшлар томонидан ўзлаштириладиган узатиш механизми сифатида майдонга чиқади.


9.2. Ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти ва белгилари....

Жамият кишилар ўртасидаги вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар тизимидан иборат. Ушбу тизим ўз доирасига турфа хил муносабатларни қамраб олган мураккаб жамланмадир. Бундай мураккаблик ва турфа хиллик ижтимоий муносабатлар билан ўзаро таъсирли алоқада бўлган ҳодисалардан ҳам худди шундай мутаносибликни талаб этади. Шундай ижтимоий ҳодисалардан бири ҳуқуқдир.


Ҳуқуқ - давлат томонидан белгиланадиган ёки рухсат этиладиган ва унинг кучи билан ҳимоя қилинадиган умуммажбурий ҳулқ-атвор қоидалари тизимидир. Ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи регулятор бўлиб, унинг ушбу хусусияти ижтимоий муносабатлар билан бўладиган мунтазам алоқадорлигини таъминлайди. Ижтимоий муносабатлар хилма-хил, бироқ, шунга қарамай улар маълум даражада ихтисослашади, мазмунан муайян гуруҳларга бирлашади. Ушбу объектив жараённи параллел равишда ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ ҳам ўз бошидан кечиришини кузатишимиз мумкин. Яъни умуммажбурий хулқ-атвор,юриш-туриш қоидалари ҳам тегишинча гуруҳланади, тизимланади ва яхлит ҳуқуқни ташкил этади.
Ҳуқуқ мураккаб ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, турли- туман нуқтаи назардан талқин этилади. Энг машҳур ёндашув- ларни умумлаштириб, ҳуқуқ-эркин ва тенг субъектлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг тарихан шаклланган, ундан четга чиқиш давлат мажбурлови воситалари билан бартараф этилиши мумкин бўлган тартибнинг норматив ифодаси, деган хулосага келиш мумкин.
Ҳуқуқ-мураккаб, серқирра ва кўп маъноли ҳодиса. Бирин- чидан, умумижтимоий маънодаги ҳуқуқ (маънавий ҳуқуқ, халқ- лар ҳуқуқи ва ш.к.), иккинчидан, махсус юридик маънодаги, дав- лат билан боғлиқ юридик восита сифатидаги ҳуқуқ фарқланади.
Ҳуқуқ (соф юридик маънода) – ижтимоий манфаатларни ифодаловчи, давлат томонидан ўрнатиладиган ҳамда таъминла- надиган ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратил- ган умуммажбурий юридик нормалар тизими.
Ҳуқуқ нафақат энг муҳим, балки ўта мураккаб ижтимоий ҳодисалар қаторига киради. Рим юристлари ҳуқуқнинг маъноси- ни тушуниш ва унинг жамият ҳаётидаги ўрнини аниқлашга ҳаракат қилиб, ҳуқуқ мазмуни фақат бир белги ёки хусусият билан чекланмаслигига эътиборни қаратган эдилар. Улардан бири – Павел ҳуқуқ бир неча маънода қўлланилишини қайд этган: биринчиси – ҳуқуқ «ҳамиша одилона ва оқилона бўлган нарса»ни англатади – бу табиий ҳуқуқ; иккинчиси – ҳуқуқ «муайян дав- латда ҳаммага ёки кўпчиликка фойдали бўлган нарса»маъносида келади – бу фуқаролик (цивил) ҳуқуқи. Жамият ва давлатнинг ривожланишига мувофиқ тарзда одамларнинг ҳуқуқ ҳақидаги тасаввури ҳам ўзгариб борди, бироқ рим юристлари томонидан яратилган дастлабки асослар такомиллашган кўринишда бўлса ҳам сақланиб қолди. Рим ҳуқуқининг кўпгина институтлари (масалан, мулк ҳуқуқи, ворислик ҳуқуқи, олди-сотди ҳуқуқи ва б.)дан бошқа мамлакатларда фуқаролик кодекслари ва ўзга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва ҳозир ҳам фойдаланилмоқда. Масалан, 1804 йилги Наполеон кодекси номи билан машҳур Франция Фуқаролик кодекси рим ҳуқуқини чуқур ўрганиш ва ундан кенг фойдаланиш асосида тайёрланган. Унда рим ҳуқуқи принциплари ва турли институт- ларининг кучли таъсири остида мулк ҳуқуқи алоҳида қайд этилган, мулкни эгаллаш йўллари ва усуллари мустаҳкамланган. Рим ҳуқуқининг бошқа мамлакатлар ҳуқуқий тизимларига бун- дай таъсири (у юридик адабиётларда «рим ҳуқуқи рецепцияси» деб аталади) мазкур тизимларнинг хусусияти ва мазмунида, шунингдек ҳуқуқ тушунчасига берилган таърифда сезиларли даражада акс этди.
Қадимги юнон ва рим файласуфлари томонидан таъриф- ланган ҳуқуқ ва одиллик, ҳуқуқ ва эзгуликнинг узвий алоқаси ҳақидаги қоидалар ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотганийўқ.
«Сиёсий муносабатларни тартибга солувчи норма» бўлган ҳуқуқ, қадимги юнон мутафаккири Аристотель таъбири билан айтганда, «адолат мезони» бўлиб хизмат қилиши лозим. Ҳуқуқни ўрганув- чи, энг аввало, jus (ҳуқуқ) сўзи қаердан келиб чиққанини;у «justitia» – ҳақиқат, адолат сўзидан олинганлигини ёдда тутиш керак, - деб ёзган эди қадимги рим юристи Ульпиан.
Машҳур давлат арбоби ва ҳуқуқшунос М.Т.Цицероннинг фикрича, ҳуқуқ асосида табиатга мос бўлган ҳақиқат ётади. Бунда ҳақиқат абадий, ўзгармас ва ҳам бутун табиатнинг ва ҳам инсон табиатининг ажралмас хусусиятидир. «Ҳақиқий қонун»-табиатга мос, оқилона, барча инсонларга татбиқ этиладиган, доимий, аба- дий қоида бўлиб, инсонларни ҳамиша бурчни бажаришга чорлай- ди, буйруқ бериш ва тақиқлаш билан жиноят содир этишдан қайтаради; лекин, керак бўлмаган чоғда ростгўй одамларга ҳеч нарсани буюрмайди ва уларга ҳеч нарсани тақиқламайди.
Ижтимоий жиҳатдан ҳуқуқ ҳеч қачон мавҳум бўлмаслиги умумий тан олинган талабдир. «Умуман» ҳуқуқ мавжуд эмас, у доимо аниқ ва конкретдир. Бу табиий бир ҳолдир, чунки ҳуқуқ азалдан айрим синф, миллат ёки одамлар гуруҳи фаолияти натижаси сифатида вужудга келмайди ва майдонга чиқмайди, балки бутун жамият ҳаёти маҳсули ва унинг табиий ривожланиши натижаси ҳисобланади. Ҳуқуқ – юксак ижтимоий қадрият ва бутун инсоният маданиятининг кўрсаткичи. Бунга БМТ Бош Ассамблея- си томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилган Инсон ҳуқуқлари умум жаҳон декларацияси, 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт каби давримизнинг улкан умуминсоний аҳамиятга молик халқаро ҳужжатлари ишонч ҳосил қилиш имкониниберади.
Ҳуқуқ бутун жамият ёки, ҳеч бўлмаса, унинг катта қисми- нинг манфаатларини акс эттирувчи қоидалар нафақат халқаро- ҳуқуқий ҳужжатларда, балки айрим давлатлар томонидан қабул қилинувчи ҳужжатлар, чунончи: конституциялар, қонунлар, баъ- зи қонун ости ҳужжатларида ҳам ифодаланади. Амалда ҳар бир давлат конституциясида бутун жамият манфаатларига тегишли талаблар ва қоидалар акс этади. Масалан, Ўзбекистон Респуб- ликасининг Конституциясида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқе- идан қатъи назар, ҳамманинг қонун олдида тенглиги (18-модда), ҳар кимнинг яшаш ҳуқуқи (24-модда), эркинлик вашахсийдахлсизлик ҳуқуқи (25-модда), меҳнат қилиш, дам олиш, мала- кали тиббий хизматдан фойдаланиш, таълим олиш каби ҳуқуқ- лари мустаҳкамлаб қўйилган.
Ҳуқуқ давлат томонидан ўрнатиладиган ва қўриқланадиган, мамлакат аҳолисининг умумий ва шахсий манфаатларини ифода- ловчи ва ижтимоий муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш воситаси сифатида амал қилувчи умуммажбурий хулқ- атвор қоидалари тизимидир.
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, юридик адабиётларда ҳуқуқ тушунчасини таърифлашга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмас. Ҳуқуқ ҳақидаги фикр-мулоҳазалар хилма- хиллиги у ҳақда аниқ тасаввурнинг шаклланиш жараёнига таъсир кўрсатувчи кўплаб омиллар мавжудлигидан келиб чиқади.
Ҳуқуқ таърифларининг кўплигига ижобий ҳодиса сифатида қараш керак, чунки у ҳуқуққа асрлар оша назар ташлаш, уни нафақат турғун ҳолатда, балки (динамикада) ривожланиш ҳолати- да ҳам кўриш имконини беради. Бироқ, бу ҳодиса камчилик- лардан ҳам холи эмас. Асосий камчилик таърифлардаги фарқлар туғдирадиган қийинчиликлар, ҳуқуқни билиш ва ундан амалда фойдаланишда ягона, изчил жараённинг йўқлиги билан боғлиқ.
Ҳуқуқ тушунчасига таърифлар кўплигидан келиб чиқувчи қийинчиликларни бартараф этишнинг бир неча йўллари мавжуд. Шундай йўллардан бири ҳуқуқ тушунчасининг турли замонларда таклиф қилинган айрим таърифлари асосида «барча замонлар»ва «ҳаётнинг барча ҳолатлари» учун яроқли бўлган умумий таъриф- ни ишлаб чиқишдан иборат, яъни ҳуқуқнинг энг муҳим белги- лари ва жиҳатларини аниқлаш ва кўриб чиқиш лозим. Бу ерда, энг аввало, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш воситаси сифатидаги ҳуқуқнинг белгилари тўғрисида сўзюритилмоқда.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish