Тўртинчи белгиси: ҳуқуқ давлат томонидан муҳофаза қилинади ва таъ- минланади. Ҳуқуқ нормаларида ифодаланган талаблар бузилган ҳолларда давлат мажбурлови қўлланилади.
Давлат ўзи қабул қилган ёки тасдиқлаган ҳужжатларга бефарқлик билан қарай олмайди, у мазкур ҳужжатларни амалга оширишга катта куч-ғайрат сарфлайди, уларни муҳофаза қилади ва бажарилишини кафолатлайди. Бунда кенг қўлланиладиган усуллардан бири – ишонтириш, иккинчиси – давлатнинг жисмо- ний ва руҳий мажбурлови ҳисобланади.
Жисмоний мажбурлов деганда, ҳуқуқ билан назарда тутила- диган, ҳуқуқий тартиботни сақлаш учун жисмоний куч ва воситалар қўлланишидан иборат бўлган зарурий чора-тадбирлар тушунилади. Руҳий мажбурлов деганда, шахс бўйсунмаган ҳолда қўлланиши қонун билан назарда тутилган чораларга йўлиқишдан қўрқиш биринчи ўринда туради. Айнан қўрқув фуқароларни ўз хулқ-атворини ҳуқуқ қонун талабларига мослаштиришга руҳан мажбур этади. Давлат ишонтириш ва мажбурловдан ҳуқуқ нор- маларининг қўлланилишини таъминлаш учунгина фойдаланади. Бошқа барча ҳолларда ундан фойдаланишнинг эҳтимол тутилган имкониятигина муттасил саналади.
Ҳуқуқнинг моҳиятига нисбатан фанда табиий ҳуқуқ, тарихий, нормативлик, психологик ва материалистик каби турли хил назариялар (олимлар ғоялари мактаби) мавжуд.
Табиий ҳуқуқ назарияси. Табиий ҳуқуқ назарияси Локк, Руссо, Монтескье, Гольбах, Радишчев ва бошқаларнинг асарларида чуқур ишлаб чиқилган. Бу доктринага кўра ҳуқуқ ва қонун алоҳида, деб қаралади, яъни давлат томонидан қабуд қилинадиган қонунлардан ташқари инсонга туғилгандан бошлаб тааллуқли бўладиган олий “табиий” ҳуқуқ ҳам мавжуд. Улар инсоннинг табиатдан берилган яшашга, оилага, озодликка, мулкка эга бўлиш ва ҳ.к. ҳуқуқларидир. Шу ҳуқуқлар позитив ҳуқуқлар (давлат тасдиқлайдиган) ҳуқуқлар учун асос бўлади. Табиий ҳуқуқ назариясига кўра ҳуқуқ ахлоқ билан айнанлаштирилади. Адолат, озодлик, тенглик каби ахлоқий қадриятлар ҳуқуқнинг ядросини ташкил этади.
Ҳуқуқшунос Рудольф Иеринг ушбу назариянинг мазмун-моҳиятини ўзининг “Рим ҳуқуқи руҳи”, “Ҳуқуқ учун кураш”, “Ҳуқуқда мақсад” каби асарларида баён қилган.
Ҳуқуқнинг тарихий мактаби. Ҳуқуқнинг тарихий мактаби намояндалари (Г.Гуго, Ф.Савиньи, Г.Ф.Пухта ва б.) ҳуқуқ тарихий воқеликдир, у тил каби ривожланади, яъни шартнома билан белгиланмайди, бирор бир кишининг кўрсатмаси билан яратилмайди, балки аста-секин, тартибсиз вужудга келади ва ривожланади, деб ҳисоблашган. Улар табиий ҳуқуқ ғояларига қарши чиққанлар. Бунда урф-одат, анъаналар ҳуқуқнинг муҳим манбаи, деб эълон қилинган. Ҳуқуқ халқ руҳининг натижасидир. Бу назария вакиллари феодализм даврида вужудга келган инсон ҳуқуқларини инкор этганлар. Тарихий мактаб урф-одатларни қонундан юқори қўйиб, реал мавжуд ҳуқуқни қонунчилик йўли билан ўзгартириш мумкинлигини инкор этади, ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солиш тизимида ушбу урф-одатлар аҳамиятини ғоятда бўрттириб юборади.
Ҳуқуқни тушунишда нормативлик назарияси. Унинг асосчилари бўлиб XX асрда яшаган Г.Кельзен, Р.Штаммлер, П.Новгородцевлар ҳисобланади. Бу назариянинг асосий ғояларига қуйидагилар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |