3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Иккинчи белгиси: ҳуқуқ - давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган нормалар тизими



Download 1,42 Mb.
bet74/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   277
Bog'liq
ДХН

Иккинчи белгиси: ҳуқуқ - давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган нормалар тизими. Жаҳонда турли ижтимоий нормалар тизимлари жуда ҳам кўп. Бироқ, фақат ҳуқуқий нормалар тизи- мигина давлат томонидан яратилади. Ҳуқуқ нормаларини ўрнатар экан, давлат бевосита ўз ваколатли органлари орқали ишкўради.
Ҳуқуқий нормалар тизимининг давлат томонидан ўрнатил- ганлиги ва маъқулланганлиги уларнинг давлатга тўла боғлиқли- гини ва унга бўйсунишини англатадими? Бу масалага икки хил ёндашув мавжуд.
Биринчи ёндашувга кўра, ҳуқуқ нормаларига «давлат талаб- лари» сифатида қаралади. Бунда давлат ҳуқуқ манбаи сифатида таърифланади. Давлат ҳокимияти ҳуқуққа тобе эмас, балки ундан устун бўлиб қолади. Шундай қилиб, давлатга бирламчи, ҳуқуққа - иккиламчи ҳодиса сифатида қаралади.
Иккинчи ёндашувга кўра, давлат, давлат ҳокимияти ҳуқуқий хусусият касб этади. Давлат ҳокимияти замирида факт эмас, балки ҳуқуқ ётиши керак. Давлат, гарчи у ҳуқуқийҳужжатлар қабул қилса-да, ҳуқуқнинг манбаи бўлиши мумкин эмас. Чунки, давлат ҳокимиятининг ўзи ҳуқуқдан келиб чиқади, яъни унинг ваколатлари ҳуқуқ воситасида расмийлаштирилади. Давлат ҳуқуқдан эмас, балки ҳуқуқ давлатдан устун туради, уни муво- занатга солади ва чегаралайди.
Бундан ташқари, давлат ва ҳуқуқ ўзаро муносабатлари хусу- сиятига нисбатан бошқача ёндашувлар ҳам мавжуд. Бу ёндашув- лар мураккаблиги, ҳар хиллиги ва зиддиятлилигига қарамай, уларнинг аксарияти ҳуқуқ нормалари давлатнинг ҳуқуқ ижод- корлиги фаолияти билан белгиланади, давлат томонидан қабул қилинади ёки тасдиқланади, деган асосий фикрга асосланади.
Учинчи белгиси: ҳуқуқ - умуммажбурий хусусиятга эга нормалар ёки хулқ-атвор қоидалари тизими. Умуммажбурийлик (яъни, нор- мативлик) ҳуқуқ нормаларида ифодаланган талаблар жамиятнинг барча аъзолари томонидан бажарилиши шартлигини англатади. У ҳуқуқ нормаси билан бирга юзага келади, у билан бирга ривож- ланади ва ҳуқуқ нормаси ифодаланган ҳужжат бекор қилиниши билан бир вақтда барҳам топади.
Умуммажбурийлик нафақат оддий фуқаролар, мансабдор шахслар, турли нодавлат органлари ва ташкилотлари, балки давлатнинг ўзига нисбатан ҳам татбиқ этилади. Башарти, ҳуқуқий давлат, агар у оғизда эмас, балки амалда маърифатли ва ҳуқуқий бўлса, у муқаррар тарзда ўзини ва ўз органларини ҳуқуқ норма- лари талабларининг умуммажбурийлиги билан чеклайди, ўз фаолиятини қонун талабларига қатъи мувофиқ тарзда ташкил этади ва бу талаблар улар ифодаланган нормалар билан бирга белгиланган тартибда ўзгартирилмагунича ёки бекор қилинма- гунича уларга риоя қилади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish