Қўриқловчи функция – бу умумаҳамиятга молик энг муҳим иқтисодий, сиёсий, миллий ва бошқа ижтимоий муносабатларни, уларнинг дахлсизлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, мазкур жамиятга ёт бўлган муносабатларни сиқиб чиқаришни мақсад қилиб олган ҳуқуқнинг ижтимоий вазифаси билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир йўналишидир.
Қўриқловчи функция ҳуқуқий чекловлар (мажбуриятлар, тақиқлар, жазолар, тўхтатиб қўйишлар)асосда рўёбга чиқарилади. Ҳуқуқнинг мазкур функциясида унинг табиати ниҳоятда яққол акс этади. Қўриқлаш функцияси чегарасиқанчалик кенгайса, инсонлар шунчалик эркин ҳаракатқиладилар.
Ҳуқуқнинг қўриқловчи функцияси – унинг ижтимоий вазифаси билан белгиланган ҳуқуқий таъсир этиш йўналиши бўлиб, у умумий аҳамиятга молик, ўта муҳим иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа ижтимоий муносабатларни муҳофаза этишга, улар- нинг дахлсизлигини таъминлашга йўналтирилади ва шу билан бирга жамиятга ёт, зарарли муносабатларни сиқиб чиқаришга қаратилади.
Қўриқловчи функциянинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
биринчидан, у ҳуқуқни кишилар хулқ-атворига таъсир этишнинг алоҳида воситаси сифатида таърифлайди. Ҳуқуқ бу вазифани жазо қўллаш, тақиқлар ўрнатиш ва юридик жавобгарликни амалга ошириш билан огоҳлантириб, кишилар иродасига таъсир ўтказиш орқали бажаради;
иккинчидан, унда давлат ҳуқуқий қоидалар воситасида қан- дай ижтимоий қадриятларни ўз ҳимоясига олганлиги тўғрисида ижтимоий муносабат субъектларига ахборот берилади;
учинчидан, у жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқиймаданиятидара-жасининг, ҳуқуқдаги инсонпарварликасосларинингкўрсаткичидир.Ҳуқуқнинг қўриқловчи функциясига хос хусусиятлар уни давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза этиш фаолиятибиланқиёслаганда,янадааниқроқнамоёнбўлади.Тегишлидавлаторганлариҳуқуқсубъектлари томонидан қонун талабларининг вақатъийсўзсизбажарилишини таъминлайди, жамиятда қонунийлик муҳитини вужудга келтиради. Бу ҳуқуқ бузилиши фактинианиқлаш,унибузганни тергов қилиш ва айбдорниюридик жавобгарликкатортиш билан таъминланади.
Ҳуқуқ принциплари, ҳеч муболағасиз, унинг моҳиятини ифодаловчи асосий жиҳатлардан бирини, асл ўзагини ташкил этади. Улар бутун ҳуқуқий материяни – ғоялар, нормалар ва муносабатларни қамраб олиб, жами ҳуқуқий ҳаётга муайян мантиқ, мазмун, маъно, собитқадамлик, ички мутаносиблик ҳамда уйғунлик бахш этади. Янада аниқроқ таърифлайдиган бўлсак, ҳуқуқ принцип- ларида бамисоли ҳуқуқ ривожининг бутун дунёвий тажрибаси, инсоният маърифий тараққиётининг ҳосиласи ўзининг мужассам ифодасини топади. Принциплар ҳуқуқ шаклланишида йўналиш берувчи мўлжал, мезон вазифасини ўтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |