3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


-БОБ. Давлат шакллари. Ўзбекистон давлати шакллари



Download 1,42 Mb.
bet26/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   277
Bog'liq
ДХН

4-БОБ. Давлат шакллари. Ўзбекистон давлати шакллари

4.1. Давлат шакли тушунчаси ва элементлари....


4.2. Давлат бошқарув шакллари....
4.3. Давлат тузилиши шакллари....
4.4. Ўзбекистон давлати шакллари....

4.1. Давлат шакли тушунчаси ва элементлари....

Давлат шакли давлатнинг моҳияти билан бевосита боғлиқдир. Чунки, давлат шакли тушунчасини ўрганиш орқали давлат ҳокимияти қандай уюштирилганлиги, унинг қайси идоралар орқали амалга оширилиши, ушбу идораларнинг ташкил этилиш тартиби қандай бўлиши, уларнинг вакиллик муддати, тузилиши, ўзаро муносабатлари, марказий органлар билан маъмурий-ҳудудий бирликлардаги маҳаллий давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабат, давлат ҳокимиятининг амалга ошириш усуллари ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин.


Жамиятнинг ривожланиши ва аҳоли онгининг ўсиши натижасида, шунингдек хатто фуқаролик урушлари ёки қўзғолонлар асосида давлат тўнтаришлари ўтказиб бўлса ҳам давлат шакллари ўзгариб туради ва такомиллашиб боради, бу ҳақда тарих жонли гувоҳлик беради.
Давлатнинг шакллари муайян тарихий шароитларга, жами- ятнинг ижтимоий тузумига, жуғрофий, иқлим ва бошқа шароит- ларига, аҳолининг ижтимоий таркибига, сиёсий кучлар нисбатига боғлиқ равишда турли-туман бўлиши мумкин. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. А. Каримов таъкидлаганидек,«ҳар бир давлат бетакрор ижтимоий ҳодисадир. У ҳар қайси халқ тарихий ва маънавий тараққиётининг ҳосиласидир, унинг ўзига хос, ўзига мос маданияти ривожининг натижасидир»1.
Давлат шакли ҳақидаги масала муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Давлат шакли тушунчаси давлат ва ҳуқуқ наза- рияси фанининг предмети сифатида, ҳуқуқшуносликнинг энг муҳим, сермазмун мавзуларидан бири бўлиб, унинг маъносини англаш ва изоҳлашга жиддий ёндашув талаб этилади. Ушбу фикрнинг тасдиғи сифатида ҳуқуқшунос олим И. Ильин қуйида- гиларни таъкидлайди: «Давлат шакли – мураккаб ва ғоят масъулиятли масаладир, уни эҳтиёткорлик ва мутлақо холис фикрбилан ўртага қўйиш зарур. Энг аввало, давлат шакли халқлар ҳаётига дахлсиз бўлган «мавҳум тушунча» ҳам, «сиёсий чизги» ҳам эмас, балки ҳаёт тарзи ва халқ ҳокимиятининг жонли ташкил этилишидир»1.
1 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т. 3. – Т., 1996. 6-б.
Халқ ўз ҳаёт тарзини тушуниши, айнан «шундай» ташкил этилишини уддалаши; шу тузум қонунларини ҳурмат қилиши ҳамда шу ташкилотга ихтиёрий ҳиссасини қўшиши зарур. Бошқа- ча айтганда, айнан халқнинг жонли ҳуқуқий онги давлат шаклини белгилаб беради, унга ҳаёт, куч бахшида этади; бинобарин, давлат шакли, энг аввало, халқнинг ҳуқуқий онги даражасига, унинг тўплаган тарихий-сиёсий тажрибасига, ирода кучи ва миллий хусусиятига боғлиқдир2.
«Давлат шакли» иборасини бир гуруҳ олимлар «давлат тузуми»нинг синоними сифатида қўллайдилар ва давлат шакли тушунчасига давлат бошқарув шакли, давлатнинг тузилиш шакли ва сиёсий режим киради, деб ҳисоблайдилар. Иккинчи гуруҳ олимлар давлат шаклига давлат бошқарув шакли ва давлат тузи- лиши шакли киради деб, унга сиёсий режимни қўшмайдилар. Яна бир тоифа ҳуқуқшунослар давлат шакли – давлат ҳокимиятининг тузилиши шаклидир, дейдилар. Шундай қилиб, давлат шакли уч тушунчани: давлат бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий режимни ўз ичига олади.
Давлат бошқарув шакли давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг шакллантирилиши ва ташкил этилиши тартиби, уларнинг ўзаро ҳамда аҳоли билан алоқадорлигидир. Бу тушунча орқали мамлакатда ким ҳукмрон ва у ҳокимиятни қандай бошқа- ради, деган саволларга жавоб олинади. Бошқарув шаклига қараб давлатларнинг монархия ва республика шакллари фарқланади.
Давлат тузилиши шакли орқали давлатнинг ҳудудий тар- киби, марказий ва маҳаллий ҳокимият идораларининг ўзаро муносабати (нисбати) ифодаланади. Давлатлар тузилиши шаклига кўра, оддий (унитар) ва мураккаб (федератив, конфедера- тив) турларга ажратилади.
Давлат ҳокимиятини амалга ошириш усул ва воситалари тоифасига кўра демократик ва авторитар сиёсий режимлар фарқланади.Лекин шуни таъкидлаш жоизки, булар ҳозирча давлат шаклини тушунишга бўлган умумий ёндашув, илк танишувдир. Уни батафсилроқ тушуниш учун давлат шаклини ташкил этувчи ҳар уч жиҳатни диққат билан ўрганиш, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, ўзаро таъсирини кузатиш ҳамда назарий, сиёсий-ҳуқуқий тафак- кур юз йиллар давомида давлатни ўрганар экан, давлат шакли- нинг айнан шундай мазмунини нега алоҳида ажратиб кўрсатган- лигини тушунишга ҳаракат қилишлозим.
Давлат шаклини бундай тушунишнинг шунчаки таркиб топмаганлиги ва айрим олимларнинг ҳозир ҳам унга қўшилмас- ликларини қайд этиб ўтиш жоиз. Узоқ вақт давомида давлат шакли бошқарув шакли ва давлат тузилиши шаклидан (биз кел- тирган таркибдан дастлабки иккитасидан) иборат деб ҳисоблаб келинган. Кейинчалик унга сиёсий идора усули қўшилган. «Давлат шакли» ва «сиёсий идора усули» ўртасига тенглик аломатини қўювчилар ҳам, бунга асос ҳам бўлган. Буни кейинроқ «сиёсий (давлат) идора усули» тушунчасини батафсил кўриб чиқиш вақтида муфассал изоҳлаб ўтамиз. Шунга қарамай, ҳозирги кунда давлат ҳокимияти ташкилоти уч қисм – бошқарув, давлат (сиё- сий) тузилиши ҳамда давлат (сиёсий) идора усули – бирлигидан ташкил топади, деган фикр кенг тарқалган.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish