3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet25/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   277
Bog'liq
ДХН

Конвергенция назарияси. Давлатнинг истиқбол ривожини башорат қилувчи назариялардан бири сифатида ХХ асрнинг 50-60-йилларида юзага келган (муаллифлари Д.Гэлбрейт, Р.Арон, П.Сорокин). Маълумки, XX асрнинг ўрталарида жаҳон миқёсида икки тизим, яъни АҚШ, Англия ва бошқаларни ўз ичига олган капиталистик лагер билан собиқ Совет Иттифоқи бошчилигидаги социалистик лагер шаклланган. Мазкур назария вакилларининг фикрича, ҳар иккала лагернинг ҳам ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд. Шу сабабдан келажакда давлатларнинг моҳияти юқоридаги давлатларнинг ижобий жиҳатларини ўзида мужассамлаштириши лозим.
Мазкур назария муаллифларининг фикрича, мавжуд давлатлар ижобий жиҳатларининг уйғунлашиб бориши баробарида маълум вақтдан кейин улар ўртасида ўзаро фарқлар йўқола бориб, ягона типдаги ―постиндустриал давлатлар ―умумий фаровонликдавлатлари юзага келади.
Тарихий-материалистик назария. Ушбу назария давлатнинг моҳияти тўғрисидаги таълимотлар тизимида алоҳида ўрин эгаллайди. У давлатнинг мавжудлиги ва тараққиётининг кўпгина жиҳатларини таҳлил этади. Ушбу назариянинг асосида тарихий материалистик ривожланиш ва синфий кураш ғоялари ётади. Бу ғояларнинг даҳолари К.Маркс, Ф.Энгельс, В.И.Ленин ҳисобланади.
Шунингдек, бунда давлатга иқтисодий ҳукмрон синф ҳокимиятининг қуроли сифатида қаралади. Унинг хусусиятлари энг аввало, жамият тараққиётининг муайян босқичидаги шу жамият иқтисодиёти билан белгиланади. Мақсад – социалистик, сўнг эса, коммунистик жамиятни қуриш, охир-оқибат тақдири эса, коммунистик жамият барпо этила бориши билан давлатнинг барҳам топишига эришишдан иборат.

3.3 .Давлат типларига ёндашувлар....

Типология объектларнинг умумий, ҳар бирининг ўзига хос бўлган белгиларини ажратиш (кўрсатиш)га асосланган катта гуруҳлар (турлар) –типлар тўғрисидаги таълимотдир.
Давлат типологияси барча ўтмиш ва замонавий давлатларнинг ижтимоий моҳиятини очиб беришга имконият берадиган гуруҳларга бўлиш учун мўлжалланган таснифлашдир. Давлатнинг типи – муайян давлатларга хос бўлган бир хил, муҳим ва умумий белгилар йиғиндиси. Типологиякенг ва жуда хилма-хил ёндашишга асосланган фавқулодда қийин ва кўпқиррали назарий (ижодий) фаолиятдир. Унинг оқибатида давлатларни таснифлаш ва гуруҳлаш назарий билимлар қўлга киритилади. Давлатларни типларга ажратишда уларнинг тарихий ривожланиши хусусиятлари асос қилиб олинади.
Х1Х-ХХ асрларда яшаган таниқли рус тарихчиси В.О.Ключевский шундай савол қўяди: «Тарихий жараён, тарих ўзи нима?» ва саволга ўзи жавоб беради: «Илмий тилда тарих сўзи икки хил маънода ишлатилади: 1) вақтда ҳаракат қилиш, жараён, ва 2) жараённи билиш сифатида». Инсоният умумҳаёти, деб сўзини давом эттиради олим, «атрофимизни ўраб турган табиат ҳаёти қандай бўлса, дунёнинг яшаши ҳам шундай фактдир, бу фактни илмий билишинсон онгининг шу табиатни ўрганишга бўлган инкор этиб бўлмайдиган эҳтиёжидир. Инсоният жамияти одамларнинг турли туман иттифоқларида ифодаланади, уларни доимий ўсиб турадиган, кўпаядиган, биридан иккинчисига ўтадиган, вайрон бўладиган,бир сўз билан айтганда табиатнинг органик жисмлари каби туғиладиган, яшайдиган ва ўладигантарихий таналар (организимлар –Й.Ж. ), деб атаса балади. Бундай иттифоқларнинг вужудга келиши, ўсиши ва алмашишини улар ҳаётининг барча шароитлари ва натижалари билан бирга биз тарихий жараён, деб атаймиз"5
Давлатларни типларга ажратишда формацион ва цивилизацион ёндашувлар мавжуд.
Формацион ёндашув - давлатларни ижтимоий, иқтисодий ривожланиш даражаси, базис ва устқурмаси, синфий моҳияти, мақсади, вазифалари ҳамда функциялари бўйича мезонларга кўра типларга ажратиш.
Цивилизацион ёндашув - давлатларни ижтимоий-иқтисодий тузуми билан бир қаторда кўпроқ уларнинг маънавий, ахлоқий ва маданий ривожланиш даражасига қараб типларга ажратиш.
Ҳар бир ёндашувнинг ўзига хос афзаллик ва камчиликлари мавжуд. Илмий адабиётларда формациявий типологиянинг афзалликларига қуйидагилар киритилади:

  1. давлатларни улардаги жамиятга ҳақиқатда ҳам ижобий туртки берадиган ижтимоий-иқтисодий факторлар бўйича бўлиш ғоясининг ўзи жозибали;

  2. бундай типлаш давлат ривожланишининг босқичма-босқичлигини, табиий-тарихий характерда эканлигини кўрсатади. Бундай назария вакилларининг фикрига кўра давлат ривожланишининг манбаи жамиятнинг ташқарисида эмас, балки унинг ўзида мужассам бўлади. Бир типнинг бошқа тип билан алмашиши объектив, табиий-тарихий жараён бўлиб, у революция натижасида амалга ошади. Бу жараёнда вужудга келган давлатнинг ҳар бир типи илгаригисига қараганда прогрессивроқ бўлади.

Бундаги камчиликлар:

  1. бундай типлаш кўпроқ бир чизиқли бўлиб, кўп вариантли тарих ҳар доим ҳам унинг учун ясалган чизмага мос келавермайди. Демак, давлатларнинг бир формациядан бошқа формацияга ўтишини ҳар доим ҳам олдиндан башорат қилиб бўлмайди.

  2. Формацион типологияда у ёки бошқа давлатнинг табиатига жиддий таъсир қилиши мумкин бўлган маънавий фактор (диний, миллий, маданий ва ҳ.к.)лар етарли баҳоланмайди.

Марксиситик типологияга асосан ижтимоий-иқтисодий формациянинг 4 та ва иқтисодий базисининг 4 та типига давлатнинг 4 та типи мос келади – бу қулдорлик, феодал, буржуазия, социалистик давлатлар бўлиб, улар ўзларининг белгилари мажмуига эгадирлар.
Формацион ёндашувга асосланган давлатнинг марксистик типологияси илмий жихатдан, жуда мукаммал бўлмасдан, унинг бир томонлилиги кўзга ташланади.
Ҳақиқатда эса давлатлар эволюцияси кўп вариантли, турлича бўлганлиги маълум. Масалан, қулдорлик типи ҳамма давлатлар учун ҳам шартли равишда мажбурий бўлмаган, уларнинг баъзилари тараққиётида "орқага кетиш" ҳолатлари ва узоқ давом этган ўтиш даври юз берган.
Инглиз тарихчиси А.Тойнби жамият ва давлатни типлашда цивилизациявий ёндашувни таклиф этди. Унинг фикрича, цивилизация жамиятнинг ёпиқ ва яккаланганлик ҳолати бўлиб, унда диний, этник, географик ва бошқа белгилар умумийликка юз тутади. Унинг фикрича, дунё тарихида 26 та цивилизация санаб ўтилади, жумладан буларга Египет, Хитой, Ғарб, Араб, Мексика, Эрон, Сурия цивилизациялари ва бошқаларни кўрсатади.
А.Тойнби ёпиқ цивилизацияларнинг бири бири билан алмашиши чамбараги назариясини асослайди. Бу назарияга кўра динамик ўзгаришлар (вужудга келиш, ўсиш, синиш ва чириш) жаҳон ижтимоий прогресси рамкаларида эмас, битта цивилизация ичида юз беради. Ижодий элита цивилизация чамбарагининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, у ўз кетидан мўрт кўпчиликни эргаштиради. Шу боис А.Тойнби ривожланиш одамлар авлодининг маънавий баркамоллигига боғлиқ, деб ҳисоблайди.
Цивилизациявий типологиянинг афзалликлари:

  1. у ёки бу аниқ-тарихий шароитлар учун маънавий факторлар жиддий (асосий), деб белгиланган;

  2. маънавий негизлар доираси кенгайиши билан давлатларни географик манзилга боғлаб типология қилиш имконияти яратилди. Масалан, Осиёча цивилизацияга эга давлат – Хитой, Эрон, африкача – Миср ва ҳ.к.

Камчиликлари:

  1. бу типологияда муайян давлат сиёсатини белгилаши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий факторлар назарга олинмайди;

  2. муаллифлар цивилизациянинг белгилари сифатида кўп миқдордаги ғоявий-маънавий факторларни ажратиб кўрсатиб, аслида ўзлари билиб ёки билмай давлатнинг эмас, балки жамиятнинг типологиясини тақдим этганлар.

Давлатларни типлар бўйича таснифлаш масаласи унинг барчажиҳатлари ва томонларини тўла қамраб ололмайди. Ўтмишдан маълумки, "ўтиш давлатлари" ҳам кам бўлмаган. Уларнинг баъзилари колониал тизимнинг тарқалиши натижасида пайдо бўлиб, баъзилари давлатларнинг амалдаги (мавжуд) типлари томон ҳаракат қилганлар (кўпчилик ҳолларда буржуазия типига) баъзилари эса ( скандинавия давлатлари) ўзларида бир неча типдаги давлатларнинг белгиларини мужассамлаштиришга ҳаракат қилганлар (буржуазия ва социалистик давлатлар белгиларини). Учинчи бир хил давлатларда бўлса, ҳеч биттасида йўқ белгиларнинг пайдо бўлаётгани кўзга ташланади.
Қулдорлик ва феодал типдаги давлатлар фақат Европада амал қилган (З.И.Исламов) бўлиб, қолган дунёда эса – Осиё, Африка, Америкада аҳамиятан бошқа кўринишдаги давлатлар бўлган, бу ўз навбатида давлатлар типига синфий ёндашувдан фарқли шарқий ёндашувни ҳам борлигини билиш имкониятини беради. Ҳақиқатан, уларни бундай ажратиб кўрсатишга асос бўлган. Сабаби қадимги давлатлар (Египет, Вавилон, Хиндистон, Хитой ва б.) суғориладиган ерлар зонасида бундан 5 минг йил олдин пайдо бўлган. Уларнинг пайдо бўлиш сабабларидан биттаси суғориш тизимларининг қурилиши натижасида ишлаб чиқаришнинг бирданига ўсиши бўлади. Ишлаб чиқариш ёки қишлоқ хўжалигининг бундай характери қабилаларнинг сақланиб қолишини белгилаб беради, чунки битта оила суғориш иншоотларининг қурилишини ва эксплуатациясини бошқара ололмас эди. Шунинг учун ҳам уларда ерга нисбатан хусусий мулкчилик вужудга келмади, ишлаб чиқариш қуролларига нисбатан синфийлик бўлмади.
Қисқаси, "Осиё ёки Шарқий" типдаги давлатнинг иқтисодий асоси бўлиб, ерга ва сувга нисбатан мулкчилик бўлиб қолди.
Қулдорлик типидаги давлатлар эса шарқий давлатлардан анча кейинроқ пайдо бўлди. Улар хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши, мулкий қатламларга ва жамиятни синфларга бўлиниши натижасида юзага келди.
Классик характерга эга бўлган давлатлар Грецияда (VIII-VII асрларда б.э.гача) ва Римда (VI аср б.э.гача) ташкил топган.
Қулдорлик давлати ҳокимиятининг ташкилий шакли унитар монархия ёки республикадир. Масалан, III асрда Римда – чекланмаган монархия; Африкада – демократик республика (бу демократик республика бўлиб, давлат олий органларига сайловларда эркин фуқаролар (аҳоли)нинг барчаси иштирок этадилар); Спартада – аристократик республика шакли (давлат олий органига сайловларда йирик ҳарбийлар, аристократия вакиллари иштирок этадилар) ва ҳ.
Феодал ишлаб чиқариш муносабатлари асосида олдинги даврда таниқли бўлмаган кўп давлатлар юзага келди. Бу давлатларга – Англия, Франция, Германия ва Россия, Чехия ва Польша, Скандинавия давлатлари, Япония ва б. киради.
Феодал давлатларининг иқтисодий базиси бўлиб, феодалларнинг ерга ва крепостной деҳқонларга нисбатан тўла бўлмаган хусусийлиги (мулкчилиги) ҳисоблаган. Асосий синфлар бўлиб феодаллар билан крепостной деҳқонлар бўлганлар. Феодал давлатларда диктатура қуроли бўлиб, феодаллар билан имтиёзли қатламлар (князь, дворян, диндорлар) ҳисобланган.
Феодал давлатларнинг функциялари синфий қарама-қаршиликлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган. Давлат жамиятнинг талабларидан келиб чиқадиган функцияларни амалга оширган.
Феодал давлатларнинг давлат аппарати ҳарбийлар, полиция отрядлари, жандармлар, разведка органлари, солиқ йиғувчи ва суд органларидан ташкил топган.
Буржуазия типидаги давлатлар – энг узоқ яшаган давлатлар бўлиб, улар шароитга қараб мослашишга ва ўзгаришга мойиллиги билан ажралиб туради.
Буржуазия давлатларининг иқтисодий базисини ривожланишнинг биринчи этапида ишлаб чиқаришга нисбатан капиталистик хусусий мулкчилик ташкил этади. Бунда ҳамма фуқаролар қонун олдида бир хил, лекин иқтисодий тенгсизлик сақланади. Буржуазия типидаги давлат ўз тараққиётида бир неча босқичларни босиб ўтади:

  1. капиталистик давлатнинг оёққа туриши ва тараққиёти босқичи;

  2. монополистик капитализм даври ( Х1Х аср охири ХХ аср биринчи ярми) босқичи;

  3. анча ривожланган давлат типига ўтиш даври (30 й.й. б.э.).

Социалистик типдаги ғоя ва фикрларни ўз асарларида К.Марк, Ф.Энгельс, В.Ленин ёритдилар.
Социалистик давлат ғояси амал(ҳаёт) да етарлича ўз аксини топмади, лекин бу хулоса социализм тўғрисидаги ғояни суриб чиқариб ташламайди. Жумладан, урушдан кейинги даврда буржуазия давлатлари илмий социализмнинг бир қанча ғояларидан фойдаландилар, уларни ҳаётга татбиқ этдилар. Бу ғоялар умумий тенглик, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимояси, ишлаб чиқариш устидан давлатнинг назорати (халқнинг ҳаёт даражасини кўтариш мақсадида) ҳақидаги ғоялардир.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish