3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet24/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   277
Bog'liq
ДХН

Марксча назария, аниқроғи тарихий – материалистик назария давлатнинг моҳияти масаласига синфий ёндашувни таклиф этади. Унинг асосида тарихий материализм ва синфий кураш ғояси ётади. Мазкур таълимот намоёндаларининг исботлашича, давлат (сиёсий) ҳокимияти иқтисодий жиҳатдан ҳукмрон бўлган синфга тегишли бўлиб, фақат унинг манфаати йўлида амалга оширилади. Шу сабабли, давлат моҳияти синфий нуқтаи назардан таърифланиб, давлат иқтисодий ҳукмрон синфнинг сиёсий ҳоки- миятини таъминлаб, мазлум синф устидан амалга оширилади, унинг қаршилигини бостириш қуроли (диктатура) ҳисобланади. Диктатура – бу ҳеч қандай қонун билан чекланмаган ва зўравон- ликка, мажбурлашга, кучга таянадиган ҳокимиятдир.
Синфий ёндашув тарихда рўй берган, яшаб ўтган қулдорлик, феодал, капиталистик, социалистик давлат типларининг моҳиятини таърифлаш учун қўлланилиши мумкин. Уни ҳозирги демократик йўналишдаги давлатлар моҳиятини изоҳлаш учун қўллаб бўлмайди. Демократик ривожланган мамлакатларда давлат ижти- моий қарама-қаршиликларни келиштирув асосида ҳалэтишқуроли – воситасига айланиб бормоқда. Замонавий давлатларни таърифлаб, Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. А. Кари- мов шундай дейди: “Демократия шароитида давлат ижтимоий қарама-қаршиликларни зўрлик ва бостириш йўли биланэмас, балки ижтимоий келишув, халқ таъбири билан айтганда, муросаи мадора билан бартараф этиш воситасигаайланади”1.
Умумфаровонлик давлати назарияси. Бундай назария иккинчи жаҳон урушидан кейин вужудга келган бўлиб, давлат- нинг ижтимоий ҳаётга аралашмаслигига оид олдиндан мавжуд таълимотга қарши чиқади. Бунда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари истис- но этилади ("Давлат – тунги қоровул" назарияси). Унинг моҳияти 30-йилларда Д.Кейнс томонидан таърифлаб берилганди. Д.Мюрдал, А.Цигу, К.Боулдинг, В.Мунд ва бошқаларнинг асарларида бу назария янада ривожлантирилган.
Мазкур назариянинг бош ғояси шундан иборатки, унда давлат барча синфлардан устун туриб, аҳоли барча қатламлари манфаатларини ифодалайди, умумфаровонликни таъминлайди. Ривожланган мамлакатларнинг аҳоли турмуш даражасини юксал- тириш, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда йирик давлат дастурларини амалга оширишдаги улкан муваффақиятлари ушбу назариянинг юзага келишига сабаб бўлди. Мазкур назария давлат фаолиятининг асосига инсон манфаатларини қўйиш билан ҳар бир шахснинг қадр-қимматига эътиборни жалбэтади.
Бизнинг назаримизда, ушбу назариянинг ижобий жиҳатлари умуминсоний қадриятлар, инсон манфаатлари ва ҳуқуқлари усту- ворлиги унинг асосига қўйилганлиги билан белгиланади. Унинг камчилиги эса, нималар ва кимлар эвазига бунга эришиш мум- кинлигини кўрсатиб бера олмаганидадир. Мабодо, эксплуатация марказини ярим мустамлака ва ривожланаётган мамлакатларга кўчириш назарда тутиладиган бўлса, бундай "фаровонлик" нинг эътиборни тортиши амри маҳол2.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish