3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet27/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   277
Bog'liq
ДХН

Давлат шакли - бу ўз ичига давлат бошқаруви, давлат тузилиши ва сиёсий (давлат) режимни қамраб олувчи сиёсий ҳокимиятни ташкил этиш усуллари йиғиндисидир. Давлат шакли бу унинг уч таркибий қисми (ёки томони) - бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули бирликда олинган сиёсий ҳокимият ташкилоти.
Давлат шаклининг таркибий элементлари қуйидагилардан иборат:
– бошқарув шакли, яъни давлат ҳокимияти ва бошқарувни ту-зиш ҳамда ташкил этишнинг муайян тартиби;
– давлат тузилиши шакли, яъни давлатнинг ҳудудий тузилиши, марказий, минтақавий ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг муайян тартиби;
– сиёсий (давлат) режим, яъни сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга ошириш усул ва услубларидир.
Давлат шаклларининг ривожланиши ва ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир этади:
– ижтимоий-иқтисодий, маърифий-маданий муҳит;
– тарихий, миллий ва диний анъаналар, урф-одатлар;
– табиий, географик ва иқлимий шарт-шароитлар;
– сиёсий кучларнинг ўзаро нисбати;
– жамиятни ғоявийлаштириш ва сиёсийлаштириш даражаси.

4.2. Давлат бошқарув шакллари......

Давлатнинг моҳиятини тушунишда, давлат механизмини таҳлил қилишда давлат бошқаруви шакли алоҳида аҳамиятга эга.


Давлат бошқарув шакли - бу давлат ҳокимиятининг олий органларини ташкил этиш ҳамда ушбу органларнинг ўзаро ва аҳоли билан бўлган муносабатларини белгиловчи давлат шаклининг элементидир.
Давлат бошқаруви шакли инсониятни қадимдан қизиқтириб келган. Бунда давлатни ким бошқаради, давлат қандай бошқари- лади деган масалаларга ва унинг бошқариш шаклларига Афлотун, Арасту, Форобий, Монтескьё, Локк, Руссо ва бошқа мутафаккир- лар ўз асарларида алоҳида эътибор қаратганлар. Бошқарув шакли деганда, олий давлат ҳокимияти, унинг идоралари аҳоли билан ўзаро муносабати, аҳолининг ушбу идораларни шакллантиришда иштирок этиш даражаси тушунилади.
Бошқарув шаклига кўра, давлатлар монархия ва республикага бўлинади. “Монархия” юнонча сўздан олинган бўлиб («monos» – бир, «arhe» – ҳокимият), якка ҳукмронлик, якка ҳоки- миятчилик деган маънони англатади.
Монархиянинг қуйидаги белгилари мавжуд:
монарх давлатнишахсийлаштиради;
ҳокимият мерос орқали ўтади;
ўз ҳокимиятидан умрбод фойдаланадиган давлат бошлиғининг (подшо, қирол, император, шоҳ, хон, князь, герцог ва бошқалар) мавжудлиги;
ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишда бевосита ўз номидан иш кўради;
монарх давлатни ўзи яккабошқаради;
монарх ҳокимияти муқаддас ва дахлсиз деб эълон қилинади;
ҳокимиятни ўрнатиш ва қабул қилишнинг алоҳида тартиби мавжуд;
монарх ўз бошқарув фаолияти натижаси учун юридик жиҳатдан жавобгарбўлмайди.
Монархия олий ҳокимият халқ томонидан сайлаб қўйилган органларга эмас, балки мерос тариқасида эгаллаган подшо-ҳукм- дорга тегишли бўлади. Монархия бошқарув шаклига асосланган давлатларда мамлакат бошлиқлари император, хон, подшо, султон, қирол, қиролича, амир, шоҳ ва бошқа шу каби номлар билан аталади.
Монарх давлатни танҳо ҳокимлик асосида бошқаради. Албатта, бу давлатнинг барча ишларини унинг бир ўзи ҳал этар экан, деган маънони билдирмайди. Турли давлат органларида хизмат қилувчи кўп сонли маслаҳатчилар, вазирлар, амалдорлар давлат ишларини бошқаришда иштирок этади. Айни пайтда, энг муҳим давлат ишлари бўйича монархнинг ўзи ҳукм чиқаришига тўғри келади. У давлат ҳокимиятининг тўлақонли суверен эгаси- дир.
Монарх ҳокимияти олий мақомга эга бўлиб, у мустақилдир. У – давлатдаги олий ҳокимият соҳибидир. Монархия ҳокимияти ворислик асосида бир авлоддан иккинчи авлодга мерос бўлиб ўтади. Ҳокимиятни бир шахсдан иккинчисига ўтишига халқнинг ҳеч қандай алоқаси бўлмайди, ҳокимиятнинг ҳукмдор томонидан эгалланиши ва унинг фаолият кўрсатиши махсус маросимлар орқали амалга оширилади. Монарх муддатсиз, умрбод ҳокимият эгаси ҳисобланади. Лекин, монархлар ағдариб ташланганлиги, ўлдирилганлиги, бошқа кишилар билан алмаштирилганлигига тарихда мисоллар кўп. Монарх сиёсий бошқарувда масъулиятдан озод ҳисобланади, яъни у ўз бошқаруви натижалари учун юридик ва сиёсий жавобгар ҳисобланмайди. Ҳукмдор қоидага кўра, қуролли кучларнинг бош қўмондони ҳисобланади. Масалан, 1809 йилдаги Швеция давлат бошқаруви тўғрисидаги қонунда Қиролнинг хатти-ҳаракатлари қонунга кирмайди, деб кўрсатилган.
Монархиянинг тўрт тури мавжуд: мутлақ монархия, чекланган монархия, ноанъанавий монархия ва теократик монархия.Бундай бошқарув шакли мавжуд бўлган давлатларда монарх ҳам дунёвий, ҳам диний ҳокимиятга эга бўлади (Ватикан, Саудия Арабистони).
Давлат ҳокимияти бошқа биронта идора ваколатлари билан ёки қонунлар асосида чекланмаган ҳолда амалга оширилса, бун- дай монархия мутлақ монархия дейилади.
Мутлақ монархия бошқарув шаклида давлат бошлиғи ҳокимиятдан муддатсиз, яъни умрбод фойдаланади, тахтни мерос ёки қариндошлик цензи бўйича эгаллайди ҳамда ўз хатти-ҳаракат- лари учун қонун ёки бирор давлат органи олдида жавобгар бўл- майди, балки фақат худо олдида масъулиятнинг мавжудлигида намоён бўлади. Мутлақ монархиянинг ўзига хос яна бир хусусия- ти шундаки, мазкур бошқарув шаклига асосланган давлатлар қонунларида давлат бошлиғи, яъни монарх томонидан қабул қилинган қонун ёки бошқа турдаги ҳуқуқий ҳужжатнинг бирор- бир шахс томонидан бажарилмаслиги ҳолатида у фақат юридик жавобгарликка тортилибгина қолмай, балки монарх худонинг ердаги вакили ҳисоблангани учун унинг амрини бажармаслик катта гуноҳ саналади ва худонинг қаҳрига учрайди ҳамда инсон ўлимидан сўнг нариги дунёда худо олдида ҳам жавоб бериши ҳақида уқтирилади. Монарх ҳокимияти илоҳийлаштирилган шаклда намоён бўлади.
Чекланган монархияда мутлақ монархиядан фарқли равишда монарх ҳокимиятининг ваколатлари конституция ва қонун асосида ёки давлатнинг бирон-бир ваколатли идораси томонидан чекланган бўлади. Чекланган монархия, ўз навбатида, дуалистик ва парламентар турларга бўлинади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish