Теократик монархия.Бундай бошқарув шакли мавжуд бўлган давлатларда монарх ҳам дунёвий, ҳам диний ҳокимиятга эга бўлади (Ватикан, Саудия Арабистони).
Давлат бошқарувининг республика шаклида давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг олий органлари бевосита халқ томонидан ёки халқ сайлаган органлар томонидан сайлаб қўйиш йўли билан тузилади ва унинг ваколати муайян муддатга белгиланади. «Республика» лот. respublika – «жамоа иши», «халқ иши», давлат деган маънони англатади. Республиканинг асосий белгилари – ҳо- кимият олий органларининг сайлаб қўйилиши, ҳокимият ваколат- ларининг тақсимланиши, қонунларнинг бажарилишини назорат қилувчи орган – судларнинг мавжудлиги, фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда бевосита ва билвосита иштирок этиши.
Бошқарувнинг республика шаклига хос бўлган қуйидаги белгилар мавжуд:
– давлат бошлиғи ва бошқа олий ҳокимият органларининг муайян муддатга сайлаб қўйилиши;
– давлат бошлиғи ва бошқа сайлаб қўйиладиган органларнинг сайловчилар олдида масъуллиги ҳамда уларнинг муайян муддатга сайланиши ва тайинланиши;
– давлат бошлиғининг қонунда белгилаб қўйилган ҳолатларда юридик жиҳатдан жавобгарлиги;
– давлат ҳокимиятини давлат бошлиғи номидан эмас, балки халқ номидан амалга оширилиши;
– фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг давлат томонидан ҳимоя қилиниши, давлат ва шахс ўртасида ўзаро масъулликнинг мавжудлиги ва бошқалар.
Жамият тараққиёти тарихида республика шаклидаги давлат бошқарувининг бир неча кўринишлари маълум. Афина давлатида (мил. ав. V – IV асрлар) бошқарувнинг демократик республика шакли мавжуд бўлган. Унда афиналик эркин фуқароларнинг қулга айланишига йўл қўйилмасди. Бу республикада ижтимоий рақобат, қулга эгалик қилишнинг махсус тартиби, жамоа қулчи- лиги мавжуд эди. Шунингдек, Афинада давлат бошқарувининг бирмунча самарали тизими фаолият кўрсатган.
Спарта (мил. ав. V – IVасрлар) ва Рим давлатлари (мил. ав. V – IIасрлар) аристократик республикалар бўлган. Улар давлат сифатида аксарият аҳолининг аристократия, нуфузли киборлар қисмининг манфаатларини ифодалаган. Шунингдек, шаҳар-рес- публикалар ҳам мавжуд бўлиб, уларда фуқароларнинг эркинлик- лари ва хусусий мулк муносабатларининг эркинлиги тан олинган. Шаҳар-республикалар Флоренция, Венеция – Италияда; Новгород, Псков – Россияда ва Германия, Франция, Англияда ҳамбўлган.
Ҳозирги кунда республика шаклининг асосан қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади: парламентар республика, президентлик республикаси, дуалистик (аралаш) республика.
Президентлик бошқарув шаклида «кучли президент» қоидасига асосланилади. Президент ҳукумат бошлиғи ҳисобла- ниб, уни тузади ва ҳукумат президент олдида ҳисобот беради. Президентҳамрасман,ҳамамалдадавлатбошлиғиҳисобланиб,махсус тартибда халқ ёки сайловчилар ҳайъати томонидан сайла- нади, шу боис у парламентдан мустақил ҳолда фаолият юритади. Президент мустақил ҳолда норматив ва норматив бўлмаган ҳуж- жатлар қабул қилиш ҳамда парламент қабул қилган қонунларга вето қўйиш ҳуқуқига эга.
Давлат бошлиғи кенг ваколатларга ва мамлакатда ҳоки- миятни амалга оширишда муҳим нуфузга эга бўлиб, шахсан ўзи ёхуд парламент розилиги билан ҳукумат аъзоларини тайинлайди ҳамда вазифасидан озод қилади, шунингдек баъзи ҳолларда парламентни ҳам тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга.
Президент ижроия ҳокимият раҳбари бўлса-да, айни вақт- нинг ўзида миллатнинг яхлитлиги рамзи ҳисобланади. Президент мамлакатда олий бош қўмондон вазифасини ҳам амалга оширади. Масалан, Россия, Франция, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа қатор давлатларда президент бевосита халқ томонидан сайлана- ди. Сайловлар тегишли қонунлар асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |