Энг қадимги даврда Рим ҳуқуқи. Милоддан аввалги III асрнинг ўрталарига қадар квирит - туб аҳоли учун фуқаролик ҳуқуқи танҳо ҳукмрон ҳуқуқий тизим бўлиб келган. Шу даврлардаёқ мансипация - ашёларга бўлган ҳуқуқ ашёлар турларига кўра ажралиб турган. Сервитут - одатлар ёки қонунда мустаҳкамланган ва қаттиқ чеклаб қўйилган бегона ашёлардан фойдаланиш ҳуқуқи шаклланган. Шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятлар амал қилган. Шунингдек, деликт (хусусий ва оммавий - давлат фойдасига) - ҳуқуқбузарлик натижасида келиб чиқадиган мажбуриятлар ҳам мавжуд бўлган. жадвал қонунларига асосан қадимги рим ҳуқуқи патриархал оилани мустаҳкамлайди. Оилада эрнинг хотин ва болалари устидан тўла ва кучли ҳокимияти ўрнатилган. Никоҳ ёши аёллар учун 12 ёш бўлган, эркаклар учун кўрик-текширув йўли билан ўрнатилган. Турли тоифадаги шахсларнинг никоҳга кириши тақиқланган. Никоҳ турли шаклларда тузилиши мумкин бўлган. Жумладан, бир йил бирга яшаш билан ёки диний маросимлар йўли билан сохта сотиб олиш кўринишида тузилган.
Ёш болалар ва эрга чиқмаган аёллар устидан ҳомийлик, ақлдан озганлар ва исрофгарлар устидан васийлик ўрнатилиши мумкин бўлган. Мерос ҳуқуқида умумий қоидага кўра мерос ўлган кишининг болалари ёки набиралари ёхуд яқин туғишган агнатларга ўтган. Васият бўйича мерос қолдириш ҳам жуда эрта шаклланган. Легасакцион (ҳаракат, имо-ишора ва сўзлар) жараён. Кўп суд ишлари хусусий (фуқаролик) тартибида кўрилган. Энг қадимги даврдан бошлаб суд тизими ва жараёнини ташкил этишнинг иккита босқичи амалда бўлган. Биринчи босқичда иш магистратлар томонидан кўрилган. Унда томонлар келишса иш тугаган. Иккинчи босқич эса томонлар ўрнатилган тартибга риоя қилса, претор томонидан тайинланган судья ёки судьялар ҳайъати томонидан олиб борилган. Судларнинг қарори қатъий бўлган ва шикоятга йўл қўйилмаган. Жиноят ишларида иш юритувчи магистрат ваҳшиёна тартибдан фойдаланган. Бутун процесс давомида у айбловни қўллаб, сўроқ қилган. Агар консул ўлим жазоси ҳақида ҳукм чиқарса, буни халқ мажлиси маъқуллагандан сўнггина ижро этиш мумкин эди. Классик ва постклассик даврларда рим ҳуқуқи. Классик даврда халқлар ҳуқуқи ва хусусий ҳуқуққа бўлиниш ишлаб чиқилган. Халқлар ҳуқуқи ҳокимият, бўйсуниш характерида, хусусий ҳуқуқ расман тенглик характерида бўлган. Мулкий муносабатларни тартибга солиш рим хусусий ҳуқуқида марказий ўрин эгаллайди. Ашёлар характерига кўра турларга ажратилган. Бу даврда мулк ҳуқуқига эга бўлиш усулларига катта эътибор берилган. Халқлар ҳуқуқи ва хусусий ҳуқуқда ҳам унинг турлари батафсил ишлаб чиқилган. Хусусий мулкни ҳимоя қилиниши учун мулкдан фойдаланишга тўсқинлик учун прогибатор, бегона мулкка асоссиз қилинган даъвога қарши негатор даъволардан ҳам фойдаланилган. Хусусий мулк эгаси виндикацион даъво натижасида ўз мулкини исботласа, у эгасига қайтарилган. Мулкдан фойдаланиш, унга эгалик қилиш ва уни оддий ушлаб туриш бир-биридан фарқланган. Классик даврда гаров ҳуқуқи ҳам кенг ривожланган. Қарз сумма- сидан қатъи назар у қайтарилмаса, гаровдаги ашё умрбод кредиторда қолган. Императорлик даврида юнон ҳуқуқининг таъсири остида импотека деган гаров шакли ҳам ривожланган. Бунда гаров қўйилган ашё (одатда ер) қарздорнинг ўзида қолган, кредитор эса ашё ҳуқуқига - қарздор томонидан гаровга қўйилган ернинг сотилишига йўл қўймаслик ва мажбуриятлар бажарилмаган ҳолда талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлган. Мажбурият ҳуқуқи институти товар-пул муносабатларининг ривожланиши билан классик даврда анча тараққий этган. Айниқса, шартнома (контракт) ва битим (пакт)лар анча батафсил ва аниқ ишлаб чиқилган. Шартномалар вербал (оғзаки), литерал (ёзма), реал (ашё зарур) ва консенсуал (битим) каби гуруҳларга ажратилган. Классик даврда эр ҳокимиятисиз никоҳнинг янги шакли кенг тарқала бошланган. Аёл кўпгина ҳуқуқларга (қариндошлари билан алоқа қилиш ва ҳ.к.), мулкий мустақилликка ва болаларига нисбатан баъзи ҳуқуқларга эга бўлган. Оилавий муносабатлар кучсизланган. Постклассик даврда аёлларнинг муомала лаёқати амалда эркакларнинг муомала лаёқати билан тенглаштирилган. Оилада кучли ота ҳокимиятининг юмшатилиши мерос ҳуқуқида ҳам баъзи ўзгаришларга сабаб бўлган. Меросхўрлар доираси кенгайиб, улар қаторига хотинининг қариндошлари ҳам кирган. Фуқаролик жараёни шаклларидаги ўзгаришлар натижасида фуқаролик ишлари энди бошидан охиригача битта магистрат томонидан кўриладиган бўлган. Фуқаролик ишларини кўриш учун бож олиш тартиби жорий этилган. Томонларнинг баёнотлари суд қайдномаларига ёзиб борилган, бу ёзма суд ишларини юритишга асос солган. Магистрат чиқарган суд қарори устидан апелляция босқичи жорий этилган. Бироқ олий апелляцияга берган шахслар ишда иккинчи марта ҳам ютқазса, жуда катта жарима тўлаган. Бу даврда рим жиноят ҳуқуқи бутун империя ҳудуди ва аҳолига тааллуқли бўлган. Хусусий деликт (ҳуқуқбузарлик) ҳам жиноий жазоланадиган бўлган. Бу даврда жуда кўп янги жиноятлар пайдо бўлган. Жумладан, давлат асосларига хавфли тажовуз сифатида кўриладиган жиноятлар. Доимий армия ўсиши билан ҳарбий жиноятлар ҳам ўсган. Империя даврида тан жароҳати етказиш жиноятлари учун жавобгарнинг ижтимоий мавқеига қараб жавобгарлик белгиланган. Оила ва ахлоқ соҳасига тааллуқли жиноятлар доираси ҳам кенгайган. Шунингдек, жазоларнинг турлари ҳам бирданига ўсган, жазони қўллашнинг янги усуллари амал қилган. Агар жазо дастлабки вақтларда етказилган зарарни ундириш тамойили асосига қурилган бўлса, доминат даврида эса у борган сари кўпроқ қўрқитиш мақсадини кўзлаган. Бу даврда судьялар суд тизими ва жараёнининг қайта тузилиши муносабати билан катта имкониятларга эга бўлган. Судда жиноят ишлари ёпиқ ҳолда кўриб чиқилган. Жиноят жараёни шафқатсиз характер касб этган. Судья ҳам айблов ҳам судлов функциясини амалга оширган. айбланувчи ҳуқуқ ёрдам ҳуқуқидан маҳрум этилган. Республика давридаги мавжуд кафолатлар ҳам йўқотилган. Учта инстанцияга йўл қўйилмаган. Классик даврнинг Рим жиноят ҳуқуқида юридик техника соҳасида баъзи илғор натижалар кўзга ташланади. Масалан, айб, иштирокчилик, суиқасд ва бошқа тушунчалар ишлаб чиқилган. Улар кейинчалик Ғарбий Европанинг ўрта асрлардаги жиноят ҳуқуқи ривожланишига маълум таъсир ўтказган. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, антик дунё давлатларининг монархик хусусиятлари, уларда йирик давлат-эҳром хўжалигининг ҳамда жамоа ерларининг мавжудлиги уларнинг типик Шарқ монархия давлатларига ўхшашлигидан далолат беради. Юнонистоннинг табиий шароитлари бу ерда давлат ҳокимиятининг ташкил этилишига бошқа жиҳатдан ҳам таъсир этган. Полис тузуми фақат Юнонистонгагина эмас, балки бутун антик дунёга хос бўлган давлатчиликнинг муҳим ва ўзига хос белгиси о ҳисобланади. Уз навбатида ҳуқуқ ҳам алоҳида полислар доирасида тараққий этган ва алоҳида шаҳар- давлатлар демократик институтлар тараққиёт даражаси ҳуқуқда ҳам ўз аксини топган. Дарҳақиқат, рим ҳуқуқи антик дунёда классик қулдорлик тузуми энг авжига чиққан бир шароитда вужудга келган. Барча қадимги шарқ мамлакатларида жиноий жазо айбдорнинг ижтимоий мавқеига қараб турлича қўлланилган. Дастлабки даврларда ҳатто Римда ҳам жиноят ҳуқуқи ҳукмрон табақалар манфаатига хизмат қилган. БОБ. АРАБ ХАЛИФАЛИГИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ . Араб халифалигининг олий, марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари
VI-VII асрларда Арабистон ярим оролида яшаётган араб қабилалари ижтимоий ҳаётида уруғдошлик тузуми амал қилган. Диний эътиқоди бўйича улар орасида кўпхудолик кенг тарқалган бўлиб, қабила ва уруғлар орасида тарқоқлик мавжуд эди. VII асрда уруғ-қабила тузумининг емирилиши юз беради. Уруғ-қабила муно- сабатларининг емирилиши айниқса Ҳижозда кенг қулоч ёйди. Бу ерда нафақат чорвачилик билан, балки деҳқончилик билан ҳам машғул бўлган ярим ўтроқ аҳоли бирлаша бошлади. Бу минтақада йирик савдо-ҳунармандчилик шаҳарлари Макка ва Ясриб жойлашган бўлиб, ундан жанубдан шимол томонга жуда катта карвон йўли ўтган. Шаҳарларда савдогарлар юқори мавқега эга бўлган. Қабилавий тузум заифлашиб, қабилалар ўртасида ҳарбий юришлар давом этган. Шундай қилиб, чуқур илдиз отган ижтимоий-иқтисодий таназзул шароитида янги табақалашган жамият вужудга келди. Бошқа халқлар тарихида бўлганидек янги тузум учун олиб борилаётган оммавий ҳаракатлар мафкураси диний кўринишда намоён бўлди. Бу ҳаракатга тарихий шахс, дин ва давлат асосчиси Муҳаммад саллолоҳу алайҳи вассаллам (570-632 й.) раҳбарлик қилди. Бунинг натижасида VII асрда жуда улкан давлат - Араб халифалиги ташкил топди. Бу янги диннинг барча қоида ва тартибларига риоя қилган шахсларгина Муҳаммаднинг уммати деб тан олинган. Тез орада уруғ-қабила ва нуфузли савдогарлар вакиллари исломни қабул қилиб, мусулмончиликка кира бошладилар. Арабларнинг янги ерларга бўлган ҳаракатларининг асосий саба- би уларнинг ўз ерларида зич жойлашганлигидир. Ишлаб чиқариш кучларининг паст даражада тараққий топганлиги ва кўчманчи қабилалар сонининг ўсиб бориши натижасида яйловлар ва сувнинг танқислиги муаммоси юзага келди. Араб қўшинига маҳаллий аҳоли жиддий қаршилик кўрсатмади, чунки кўп ҳалқлар бошқа давлат- ларнинг ҳукмронлиги остида эди. Натижада янги босиб олинган ерларни ўз ичига олувчи Араб халифалиги номи билан қудратли давлат вужудга келди. Араблар ҳукмронлиги ўрнатилгач, ўлкада мусулмон дини ва унинг асосида шаклланган ислом ҳуқуқи қарор топди. Унга кўра, барча мусулмонлар муқаддас илоҳий қонун - Оллоҳ томонидан нозил қилинган Қуръонда ёзилган, расуллуллоҳ ҳадисларида ифодаланган, фиқҳда шарҳланган асосда яшаши лозим эди. Араблар босқини арафасида Ғарбий Турк ҳоқонлиги таркибида, яъни ҳозирги Узбекистон доирасида диний тарқоқлик - политеизм мавжуд эди. Бу ерда христианлик, манихейлик, буддавийлик, зардуштийлик динлари ҳукмронлик қиларди. Турк халқлари орасида кўпроқ табиат ва ота-оналар руҳига сиғиниш ҳамда буддизм кенг тарқалган. Яна шуниси эътиборли эдики, агар кичкина Арабистон ярим ороли инсониятнинг учта дини - насронийлик, иудаизм ва мусулмон динларининг ватани бўлса, Марказий Осиё эса зардуштийлик ва буддавийлик динларининг маркази бўлган. Зардуштийлик, буддавийлик ва шомонизм каби динлар таъси- рида бўлган турклар арабларга қарши бошқа халқлар билан бирга кураш олиб борди. Араблар билан бирга уларнинг маданияти, тили ва мусулмон ҳуқуқшунослиги ҳам ўлкага кириб келди. У барча диний-ҳуқуқий тизимларни сиқиб чиқарди. асрнинг 20-30 йилларига келиб мусулмонларнинг исломий жамияти тўла шаклланиб бўлди ва ислом лашкарлари ташкил этилди. Ислом динини кенг ёйиш мақсадида қўшни ҳудудларга юришлар амалга оширилди.
Муҳаммад (с.а.в.) вафотидан кейин мусулмонларга бошчилик қилиш мақсадида уруғ-қабила ва нуфузли савдогарлар орасидан мусулмон халифалари - араб ҳарбий жамоасининг бошлиқлари сайланди. Уларнинг қароргоҳи Мадина шаҳри бўлган. Давлат дастлабки тўрт халифа (Абу Бакр, Умар, Усмон, Али) давридаёқ (632-661 й.) ислом динини ёйиш шиори остида Осиёнинг қўшни давлатларини босиб ола бошлади. VII-VIII асрларда Яқин ва о Урта Шарқ, Шимолий Африка ҳамда бошқа минтақалардан ташкил топган катта ҳудуд эгалланди. Халифалик чегаралари Ғарбда Атлантика океанигача, шарқда Хитой ва Жанубий Ҳиндистонгача бориб етиб, тарихда энг катта ҳудудга эга буюк империяга айланди. Улар дастлаб VII аср ўрталарида Византия (Сурия, Фаластин, Месопатамия ва Миср) ҳамда Эронни эгаллашади. 651 йилда Хуросон ҳудудларини эгаллашга ўтадилар. Халифани «амир ал мўминин» - мусулмонлар амири ҳамда султони, Халифага бўйсундирилган ҳудудлар ҳукмдорларини эса «мулк ул атроф» - ўлкаларнинг подшолари деб атай бошладилар. Халифалар қароргоҳи Уммавийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида (661-750 й.) Дамашқ (Сурия)да бўлган. Аббосийлар сулоласи даврида (750-1055 й.) пойтахт Бағдод (Месопатамия) шаҳри бўлган. Хуросон араб халифалиги таркибига кирган шарқий ноибликка айланиб, унинг маркази аввал Марв шаҳри, кейинчалик Балхга о кўчирилди. Ҳозирги Узбекистон ерларини босиб олиш Хуросон ноиблари томонидан уммавийлар сулоласидан бўлган халифа Муо- вия I (661-680 й.) давридан бошланди. Ана шу даврдаги ижтимоий- сиёсий воқеалар тарихчи Х. Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида, А.Р. Беруний ва бошқа тарихчилар асарларида атрофлича ёритилган. Араблар Хуросонни, икки дарё оралиғини босиб олишда таянч нуқтасига айлантирдилар. «Мовароуннаҳр» - «дарё ортидаги ерлар» атамаси шу даврдан бошланиб, бизнинг давримизгача етиб келди. о Араб босқинчилигига қарши Урта Осиё подшоларининг дипло- матик учрашувлари ҳам ўтказилган. Бироқ бой ўлка бошлиқлари- нинг бирлашган ҳолда кураши амалга оширилмайди. Убайдуллоҳ ибн Зиёд 673 йилда Хуросон амири этиб тайин- лангач, Жайҳундан ўтиб, Бухоро ерларига бостириб кирди ва Бойқанд ҳамда Ромитанни эгаллади. Ундан кейин 676 йилда Сайид ибн Усмон Хуросон амири этиб тайинланди. У Самарақандгача бостириб келди, ўша вақтда бу ерда подшо Тархун эди. Ундан кейин Муслим ибн Зиёд (681-684 й.) Хуросон амири қилиб тайинланган. 705 йилда Қутайба ибн Муслим Хуросон амири этиб тайин- лангунига қадар, араблар босқинчилиги кўпроқ талончилик тусидаги синов юришлари бўлган. Қутайба давридан бошлаб эса араблар узил-кесил истило қилиш, ислом динини ёйиш сиёсатини олиб борди ва Мовароуннаҳрнинг босиб олиниши билан якунланади. Қутайба ибн Муслим 705-708 йиллар оралиғида Бухорони тамомила о буйсундиради. Узининг лашкарбошиси Вазир ибн Айюбни Бухоро амири қилиб тайинлади. 706 йиллардаёқ Қутайба Зарафшон водийсига қўшин тортади. 712 йилда Самарқанд ва Хоразмни қўлга олади. 716 йилда Шош, Фарғона ва Қашғарга юриш қилади. Араблаштириш сиёсати амалга оширилади. Босиб олинган ерлар араб зодагонлари ўртасида тақсимланади. Дастлабки даврларда аҳоли имтиёзлар бериш (728 йилги фармон - хирож ва жузя солиғидан озод этиш), ишонтириш йўли билан, вақт ўтиши билан мажбурий равишда исломга киритилди. Оқибатда, Узбекистон ҳудудида ислом ҳуқуқининг тўла жорий этилишига эришилди. VIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб мамлакатни деҳқонлар ва қулларнинг кучли қўзғолонлари ларзага сола бошлайди. Бу аста-
секин босиб олинган мамлакатлар - Эрон, Кавказ орти ва Урта Осиёда халқ оммасининг миллий озодлик ҳаракатларига айланиб кетди. VIII асрнинг охирига келиб Араб давлати тараққиётида тарқоқ- ликка, ажралиб чиқишга қаратилган ғоя шаклланади. Шу билан бирга халқ қўзғолонлари ҳам унинг бирлигига таъсир қилди. Нати- жада, халифалик алоҳида мустақил давлатларга парчаланиб кетиши юз берди. 756 йилда Қурдоба амирлиги (929 йилдан халифалик), IX аср бошларида Марокаш билан Тунис ажралиб чиқди. IX аср ўрталарида Миср (969 йилдан Қоҳира халифалиги) мустақилликка эришади. IX ва X асрларда Эрон (шарқий қисм - Хуросон, ғарбий) ажралиб чиқади. Мовароуннаҳрда Сомонийлар давлати тузилади. Фротда Мовсул султонлиги ташкил топган. X аср ўрталарида Ғазнавийлар давлати вужудга келган. Мазкур йирик давлатлардан ташқари ўнга яқин кичик амирликлар шаклидаги давлатлар ҳам вужудга келади. Х асрнинг ўрталарига келиб халифа ҳокимияти Арабистон ва Месопатамиянинг Бағдод атрофидаги бир қисмида сақланиб қолади. Халифаликнинг қолган ерлари 945 йилда Эрон шиалари томонидан босиб олиниб, узоқ вақтгача бошқарилади. 1055 йилда Бағдодни салжуқий турклар эгаллайди. Шундан кейин халифалар фақат диний ҳокимиятга бошчилик қилади. Халифалар Бағдодда мўғуллар истилоси, яъни 1258 йилгача яшаб келади. Кейинги даврларда халифалар қароргоҳи 969 йилда Алининг авлодлари - Фотимийлар томонидан мустақил халифалик сифатида эълон қилинган Қоҳира (Миср)да фаолият кўрсатади. XVI асрда халифаликнинг ғарбий қисми (Арабистон ярим ороли ҳам) турк султонлари томонидан эгалланади. Турк султонлари ўзини халифа деб эълон қилса-да, шу даврдан эътиборан халифалик барҳам топади. Халифалик шаклланиши жараёнида Арабистонда ибтидоий жамоа тузуми емирилди. Қадимги маданият ўлкаларидан ҳисоблан- ган Месопатамия, Сурия ва Миср ерларида феодал жамият шаклланаётган эди. Халифалик ҳудудида феодализм тараққиёти бир хилда бўлмаган. Бу босиб олингунга қадар бўлган ижтимоий- иқтисодий тараққиёт даражаси билан бевосита боғлиқ эди. Агар Сурия, Ироқ, Мисрда феодализм кенг қулоч ёйган бўлса, Арабис- тоннинг кўпчилик қисмида ҳали уруғчилик тузуми қолдиқлари сақланиб қолган. Араб халифалигининг ижтимоий тузуми муслимлар, зиммийлар, шаҳарликлар, савдогарлар, феодаллар, деҳқонлар, ҳунармандлар, қуллардан иборат бўлган. Феодаллар орасида аслзода мусулмон зодагонлари, яъни Муҳаммад пайғамбар хонадонига мансуб шахслар ҳамда унинг издошлари нуфузли обрўга эга эдилар. IX асрга келиб унинг саҳобалари, қариндош-уруғлари бир неча минг кишини ташкил этган. Ерга эгалик муносабатларида давлат мулкчилик шакли ҳукмрон бўлиб, барча ерлар халифанинг мулки ҳисобланган. Катта ер майдонлари алоҳида шахсларга ёки жамоаларга фойдаланиш учун берилган. Бундай тартиб Ғарбий Европада феодал тарқоқлик даврида номигагина мавжуд бўлган бўлса, Шарқда узоқ вақт давомида ўзининг амалий ифодасини топган. Унумдор ерлар ва сув таъминоти марказдан тартибга солингани сабабли давлат мулк- чилиги узоқ вақт барқарор бўлган. Хусусий ерлар тоифасига зодагонларнинг йирик мулк ерлари, ўрта ҳол ва майда феодалларнинг ерлари ҳам кирган. Феодалларга давлат олдидаги хизматлари учун бериладиган иқтоъ ерлари миқ- дори кўпайиб борган. Ер эгалари давлат бошлиғидан маош, туҳфалар ва нафақалар олиб турган. Деҳқонларни эксплуатация қилиш тарзи асосан халифа фой- дасига солиқ ундириш воситасида амалга оширилган. Солиқлар даромад билан мувофиқ бўлган. Баъзан халифалар ўз яқинларига мамлакатнинг маълум минтақаларидан ўз фойдаларига солиқ ундириш ҳуқуқини ҳам берган. Деҳқончилик билан машғул бўлган аҳоли кўпгина этник гуруҳларга ажралиб кетдилар. Туб араблар янги жойларда масъул ҳарбий лашкарлар ҳимоясида ўрнашиб олдилар. Улар баъзи солиқлардан озод бўлиб, алоҳида устунлик ва имтиёзга эга эди. Халифаликда шаҳар аҳолиси алоҳида ўрин эгаллаганлар. Уларнинг орасида шаҳар аҳолисининг катта имтиёзга эга бўлган табақаси бадавлат савдогарлар, ҳунармандлар, майда тижоратчилар ҳисобланган. Шаҳарлар мамлакатнинг алоҳида минтақалари ўртасидаги барқарор иқтисодий сиёсатини юритишда марказий ҳокимиятни қўллаб қувватларди. Халифаликнинг давлат аппарати марказлаштирилган бўлган. Сабаби мамлакатдаги ер майдонларининг кўп қисми давлат бошлиғининг қўлида эди. Бағдод халифалиги даврига келиб мамлакатда феодализм тўла қарор топган. Иқтисодий жиҳатдан муҳим ҳисобланган минтақаларда суғориладиган ерлардан фойда- ланилган. Бу эса сувнинг марказдан тақсимланишини тақозо қилган. Олий ҳокимият руҳоний имомат ва дунёвий амирликдан иборат бўлиб халифага бўйсунган. Биринчи халифаларни мусулмон зодагонлари ўз ораларидан сайлаганлар. Бу даврда давлат ҳарбий- демократик марказлашган теократик республика шаклида бўлган. Халифа саройида шарқ деспатиясининг кўп асрлик анъанала- рини ўзида акс эттирган мумтоз ва муҳташам таомиллар ҳукм сура бошлади. Халифа ҳокимияти (диний - имомат ва дунёвий - амирлик) чекланмаган. Аслида эса сарой тўнтаришларини амалга оширувчи йирик феодаллар билан ҳисоблашишга мажбур бўлган. Дамашқ (Уммавийлар) халифалиги даврида ҳокимият наслдан- наслга мерос бўлиб ўтадиган шарқ деспотик монархиясига айланган. Бу сулолага Муовия (Сурия ноиби - Усмоннинг яқин қариндоши) асос солган. Бу сулола вакиллари ўзининг доимий гвардияси - 160 минг нафарга яқин қўшинга эга бўлган. У катта сиёсий аҳамият касб этган ва ҳарбий ишга ёшлигидан ўргатилган оқ танли қуллардан тузилган. Юқори мансабдор шахслар халифа томонидан тайинланган ва бевосита унинг олдида ҳисобот берган. Халифа ҳузурида вазир - бош маслаҳатчи ва юқори мансабдор шахс мақомига эга бўлган. Улар давлат бошқарувидаги мансабдор шахслар ичида энг улуғи ҳисобланган. Ислом ҳуқуқига мувофиқ вазирлар икки хил бўлган. Улардан бири кенг ҳокимият ваколатларига эга бўлса, иккинчисига чекланган ваколатлар берилган, яъни фақат халифа буйруқларини бажарган. Зодагонлар ҳимоясига таяниб вазирлар аста-секин бевосита бошқарувни ўз қўлларига олдилар ва шунинг билан бирга халифаларнинг мавжуд ҳокимиятини маълум даражада чеклаб қўйдилар. Аббосийлар даврида Эроннинг кучли таъсирида буюк вазир - халифанинг биринчи вазири унвони таъсис этилади. Бу лавозимга одатда эронликлар тайинланган ва мазкур мартаба мерос тариқасида ўтган. Саройда муҳим мансабдор шахслар қаторига халифанинг шахсий қўриқчиси, миршаблар бошлиғи ҳамда мансабдор шахслар фаолиятини назорат қилувчи махсус амалдор кирган. Халифаликнинг бошқарув органлари Уммавийлар сулоласи даврида анча мураккаблашган. Эгалланган мамлакатлар устидан ҳарбий ва молия соҳалари устидан назорат қилиш учун олий бошқарув органлари таъсис этилган. Хўжаликнинг кўпгина соҳала- рини бошқаришда ҳам айнан Эрон ва Месопатамия анъаналаридан фойдаланилган. Марказий бошқарувни махсус ҳукумат идоралари - девонлар амалга оширарди. Булар орасида доимий равишда сони ўсиб борган қуйидаги девонларни қайд этиб ўтиш мумкин:
девон ул-жунд (ҳарбий ишлар девони) - қўшинни қурол-аслаҳа ва жиҳозлар билан таъминлаган. У халқ лашкари ва ёлланма аскарлар рўйхатини тузувчи амалдорлар ҳамда ҳарбий хизматлар учун белгиланган маош ҳамда ер тақсимотини юритган ва назарот қилган;
девон ул-хараж (марказий молия девони) - турли солиқлар ва пул, ҳамда натурал ҳолда хазинага тушадиган тўловлар ҳисобини юритиш билан шуғулланган;
девон ул-барид (йўл ва почта хизмати девони). У почта ва давлат юкларини етказиб бериш, йўллар, карвон-саройлар, сардоба ва қудуқлар қурилиши ҳамда таъмирланишини, шунингдек ишла- шини назорат этиш билан шуғулланган. Бу бошқарма марказдан жойларга ва аксинча, маълумотлар етказиб туришнинг энг тезкор ва ягона ташкилоти ҳисобланган. Почта муассасаси аҳоли ва маҳаллий ҳокимиятнинг сиёсий кайфияти ва фаолияти устидан яширинча назорат олиб борган. Бу унинг аҳамиятини оширган. Шунинг учун ҳам почта амалдорлари вилоятлардаги мансабдорларга бўйсунма- ганлар. Махфий кузатувни нафақат почта хизматчилари, балки махсус ваколатга эга савдогарлар ҳам амалга оширган. Баъзи манбаларда келтирилишича, ирригация қурилишлари билан шуғул- ланувчи махсус маҳкама ҳам фаолият кўрсатган31.
Маҳаллий бошқарув соҳаси ҳам илгариги ҳолатида деярли ўзга- ришсиз қолдирилади (масалан, собиқ Византия ва Эрон вилоят- ларининг маҳаллий маъмурий молия муассасалари). Қуйи бошқарув тизимида деҳқончилик ва суғориш ишлари умумий тартиб асосида бошқарилган. Халифалик маъмурий-ҳудудий жиҳатдан дастлаб ноибликларга бўлинган. Аббосийлар ҳукмронлиги даврига келиб деярли мустақил бошқарилувчи вилоятларга тақсимланган. Ноибликлар халифа олдида ҳисобдор бўлган ҳарбий ноиб - амирлар томонидан, вило- ятлар, ўз навбатида, амирлар томонидан бошқарилган. Мовароуннаҳр ҳам маъмурий-ҳудудий жиҳатдан араб халифа- лиги таркибига қўшиб олинган. Уни бошқариш бошқа ҳудудлар каби халифанинг Хуросон ва Мовароуннаҳр бўйича ноибига топширил- ган. Мовароуннаҳр дастлаб араблар орқали тўғридан-тўғри бошқа- рилган. Ноиб-амирлар ҳарбий соҳани бошқарган ва ҳудуддаги қу- ролли кучларни идора этган. Махсус ёлланма отряд (муфриза)лар мухтасиблар томонидан бошқарилиб, полиция хизматини бажарган. Амирларга ўз навбатида марказий молия бошқармасининг маҳаллий аппарати бўйсунган. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар ҳоким- лар томонидан бошқарилган. Улар лавозимига ноиб томонидан тайинланган ва лавозимидан озод этилган. Маҳаллий ҳокимларнинг бош вазифалари солиқ йиғиш ва жойларда тартибни ушлаб туришдан иборат бўлган. Катта шаҳарларда араб ҳарбий қисмлари жойлашган. Одил судлов фаолиятида руҳонийларнинг имтиёзлари юқори бўлган. Амирлар ва уларнинг амалдорлари дунёвий ҳокимият намояндалари бўлсаларда, расман суд фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаганлар. Давлат бошлиғи бўлган Халифа олий суд ҳисобланган (Қози ул- қуззот). У ҳар қандай ишни кўриб чиқиш ва ҳукм чиқариш вакола- тига эга бўлган. Аммо, амалда бу ҳолат жуда кам учрайди. Таниқли илоҳиёт намояндалари ҳайъати ҳақиқий олий суд ҳисобланиб, айни пайтда, ҳуқуқшунослар сифатида тан олинганлар. Улар Халиф номидан иш кўриб, қозиларни ва махсус ваколатларга эга бўлган мансабдорларни тайинлаганлар. Махсус вазифадорлар жойлардаги қозилар фаолиятини назорат қилганлар. Қайд этилган ҳар иккала амалдорлар ҳам руҳоний намояндаларидан тайинланган. Қозиларнинг ваколатлари ниҳоятда кенг бўлиб, улар барча турдаги суд ишларини муҳокама қилганлар, суд ҳукмларининг ижросини назорат қилганлар, маҳкум этилганларнинг жазо ўташ жойлари устидан кузатув ўрнатганлар, васиятномаларни тасдиқла- ганлар ва ердан фойдаланишнинг қонунга мувофиқлигини текшир- ганлар. Суд қарорлари ва қозининг ҳукмлари асосан қатъий бўлиб, шикоятга ўрин қолдирмаган. Халифанинг ўзи ёки унинг ваколати вакилларигина истисно равишда қозининг қарорини ўзгартира олганлар. Ғайримусулмон аҳоли одатда ўзларининг руҳонийлари томонидан муҳокама қилинганлар. Дастлабки даврларда ҳарбий кучлар мусулмон жамоалари гуруҳлари ва уларга қўшилган кўнгилли қабилалар вакилларидан ташкил топган. Шу даврданоқ енгил отлиқлар қўшиннинг асосий турини ташкил этган. Улар ниҳоятда тезлик билан узоқ масофаларни босиб ўтган ва қўққисдан зарбалар беришга қодир бўлган. Аста-секин кўнгиллилар қўшини ўрнини ёлланма қўшин эгаллаган. Ёлланма қўшиндан оммавий ҳаракатларни бостиришда фойдаланилган. Юриш вақтида у қўшиннинг ўзагини ташкил этган. Жангларда қўшин асосан кўнгилли араблар ва мусулмонлар ҳисобига тўлдирилган. . Ислом ҳуқуқий тизими
о АрабхалифалигидаУртаасрШарқинингэнгмуҳимҳуқуқийтизимлариданбириҳисобланганисломҳуқуқи (шариат) вужудгакелдивашаклланди. ШариатнингтаъсиривафаолиятдоирасифақатАрабистонҳудудидачекланибқолмасдан, балкиунданташқариминтақалардаҳамкенгқулочёйди. Исломдинибиланбиргашариат
нормалариОлдваУртаОсиёда, ШимолийКавказваКавказорти, ШарқийваҒарбийАфрикаҳамдаЖанубийваЖануби-ШарқийОсиёнингқатормамлакатларидакенгтарқалди. УнингбарчатармоқларивамуассасалариАрабхалифалигинингбарчаминтақа- ларидагисингариамалгакиритилдивашариатасосийҳуқуқийнорматусиниолди. ИсломҳуқуқиўзиданолдингиШарқмамлакатлариҳуқуқинингкўпгинаунсурважиҳатларини, жумладанисломгачабўлганАрабистонвабосиболинганҳудудлардамавжудҳуқуқийодатваанъаналарниўзидамужассамлаштирди. Арабхалифалигинингдастлабкиўнйиллигида, яънишаклланишдавридашариатқабилавадавлатнингўзигахосжиҳатларини, мазмунвамоҳиятжиҳатиданқатородатларваҳуқуқийнормаларниўзидааксэттирган. Шариат - тўғрийўл, илоҳиййўл, қонунчиликмаъноларинианглатиб, исломдинийҳуқуқтизимидир. Ундасофҳуқуқиймасалаларданташқари, ахлоқийнормаларваамалийдинийталабларгаҳамқонунийруҳсингдирилган. ШариатбўйичаижтимоиймуносабатларниҳуқуқийтартибгасолишҚуръонасосидаамалгаоширилган. асрдан эътиборан турли ислом ҳуқуқий мактаблари шакллана бошлаган. XII асрга келиб ислом ҳуқуқи назариясининг тўла шаклланиши ушбу ҳуқуқ тизимини таркибий қисмларга бўлиш, унинг нормаларини таснифлаш масалаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Амалиётда у ёки бу масалани ҳал қилишда асосий манбаларда тегишли қоида бўлмаса, масала ҳал қилинаётган ҳудудда ҳукмронлик қилаётган ислом ҳуқуқи мактаби таълимотига, йирик ҳуқуқшунос олимларнинг асарларига шу минтақада кенг тарқалган таяниб ҳукм ёки қарор чиқариш қоидага айланди.
Ислом ҳуқуқи тузилишини тавсифлашда унинг нормаларини таҳлил этиш муҳим аҳамиятга эга. Ислом ҳуқуқшуносларининг таърифига кўра, ислом ҳуқуқи нормаси бу эътиқод этувчилар учун бевосита Оллоҳ томонидан ваҳий юбориш йўли билан, ёки Оллоҳ иродасини йирик шариат пешволари томонидан тафсирлаш орқали чиқарилган хулосадан иборат. Ҳар қандай норма кўрсатиб ўтилган манбалардан бирига асосланиши лозим. Ислом ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқий тизимлардан, жумладан роман-герман ҳуқуқий тизимидан муҳим фарқи шундаки, уни соҳаларга бўлиниши манбаларга боғлиқ эмас. Битта манба ислом ҳуқуқининг бир неча соҳаси учун асос, замин сифатида хизмат қилиши мумкин. Ислом ҳуқуқининг шаклланиш даврида уни соҳаларга бўлиш масаласи кўтарилмаган. Дастлаб ҳуқуқ нормаларини мазмунига қараб гуруҳлашга ҳаракат қилинган. Ислом ҳуқуқи назариясининг тўла шаклланиши даврига келиб унинг нормаларини соҳаларга бўлиш бошланди. Лекин ислом ҳуқуқи нормаларини алоҳида соҳаларга тақсимлаш борасида якдиллик бўлмаган. Бу ҳол ҳозиргача сақланиб қолмоқда. Бир қатор тадқиқотчилар ислом ҳуқуқи нормаларини учта катта гуруҳга бўладилар, ёки ислом ҳуқуқ тизими ўз ичига мусулмонларнинг уч асосий ҳаёт тарзини тартибга соладиган норма ва тамойилларни қамраб олади: 1) мусулмонлар билан Оллоҳ ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар; 2) кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи нормалар; 3) давлатлар ёки динлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар. Ислом ҳуқуқининг манбаларини Қуръони карим, суннат, ижмў ҳамда қиёс ташкил этади. Қуръондаги 6200 та оятнинг аксарияти диний-ахлоқий масалаларга тааллуқли, маълумотларга кўра 300 дан ортиқроғи ҳуқуқий характерга эга. Ислом фақиҳлари ҳуқуқ соҳасидаги баҳслар юзасидан келишилган фикр (олдин Қуръонга тафсир берилади, сўнг эса ижмоъ)ни бера бошлаганлар. Қиёс ёки таққослаш бўйича хулоса чиқариш усули маълум меъёрни, агар таққослашнинг мақсади ва асоси мазкур меъёр мақсади ва асосига мос тушса, ўзи бевосита назарда тутган ҳодисага нисбатан қўллаш имконини беради. Ислом ҳуқуқининг суннийлик мазҳаби ва унинг мактаблари қуйидагича: ханафийлик, моликий, шофиъийлар, ханбалийлар. Шиа мазҳаби ва мактаблари эса имомат, исмоилийлар ва зайдийлардан иборат. Ислом ҳуқуқи мактабларининг дастлабки сони беш юзга яқин бўлиб, улар ҳуқуқий манбадан фойдаланиш даражаси, шарт-шароит ва шарҳланиши ҳамда жойлардаги урф-одатларнинг ҳисобга олинишига кўра бўлинган. Ислом ҳуқуқи нормаларини турлаш, соҳаларга бўлиш энг муаммоли масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис ушбу масалаларга ёндашиш ва ҳал қилиш турли даврларда ҳар хил оқимга мансуб олимлар томонидан турлича бўлган. Ислом ҳуқуқшунослари ҳуқуқ нормаларини манбаларига қараб иккита катта гуруҳга бўладилар. Биринчи гуруҳ - Қуръони карим ва ҳадислар нормалари. Ушбу гуруҳга мансуб нормалар энг ишончли, ҳақиқий нормалар сифатида қаралади.