3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet223/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   277
Bog'liq
ДХН

Рим ҳуқуқи. Рим ҳуқуқи, аввало, жуда хилма-хил ҳаётий муноса- батларни ва вазиятларни кенг даражада кенг қамраб олганлиги билан ажралиб туради. Унда айниқса хусусий мулк билан боғлиқ масалалар пухталик билан ишлаб чиқилган. Рим ҳуқуқининг тарихини қуйидаги даврларга бўлиниши мақсадга мувофиқдир:

  • энг қадимги даври (мил. ав. VI аср-III асрнинг ўртаси). Бу даврда полисча диний характердаги ҳуқуқ амал қилган. Римнинг туб фуқаролари ҳуқуқи пайдо бўлган. Одат ҳуқуқи унинг манбаи бўлган. Милоддан аввалги 451-450 йилларда ҳуқуқ манбаи сифатида XII жадвал қонунлари вужудга келган;

  • классик даври (мил. ав. III аср ўртаси - милоднинг III асри охири). Мазкур даврда рим ҳуқуқи мукаммал дунёвий юридик тизимга айланади. Претор ҳуқуқи - халқлар ҳуқуқ ҳам вужудга келади. Милоддан аввал ҳуқуқнинг бундай иккига бўлиниши император Каралла эдикти (фармони) билан бекор қилинган;

  • постклассик, янги классик даври (IV-VI асрлар). Бу вақтда рим ҳуқуқи қулдорлик жамияти ва давлатининг емирилиши билан ҳара- катдан тўхтайди. Унда юз берган ўзгаришлар асосан унинг тизим- лаштирилиши ва вужудга келаётган янги феодал муносабатларга аста-секин мослаштирилиши билан боғлиқ бўлган. Бу даврда қонун чиқариш ҳокимияти тўла императорлар қўлига ўтиб, рим ҳуқуқи- нинг тўпламлари тузилади ва кодификация қилинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, айтиш лозимки, Рим ҳуқуқининг алоҳида жиҳатлари, соҳалари ва институтлари билан боғлиқ маса­лалар энг қадимги, классик ва постклассик даврларга ажратилган ҳолда ўрганилади.
Рим ҳуқуқи манбаларининг ривожланиши. Қадимги даврда рим ҳуқуқий анъаналарининг вужудга келишида коҳинлар жуда катта мавқега эга эдилар. Рим ҳуқуқи уларнинг алоҳида тоифаси - понтификлар томонидан тузилган ва шарҳланган. Улар бутун юридик фаолият назорат қилган.
Римда ҳуқуқнинг энг қадимги манбаи ҳуқуқий одатлар (морес мажорум) бўлган. Анъанага кўра ҳуқуқнинг бошқа манбаи Рим подшоларининг қонунлари ҳисобланган. XII жадвал қонунлари дастлаб 10 та жадвал асосида тузилган. Иккинчи махсус комиссия томонидан эса дастлабки иккита жадвал билан тўлдирилган. У биринчи рим ёзма қонунлари бўлиб, кривит - туб Рим фуқаролари учун мўлжалланган. 12 та мис лавҳаларга ёзилиб, ҳамма кўриши учун Рим сиёсий ҳаётининг маркази - форумга осиб қўйилган. Уни билиш ҳамма учун мажбурий бўлган.
XII жадвал қонунларининг асл нусхаси сақланиб қолмаган. Унинг мазмуни ХУГ-ХУП асрларда ҳуқуқшуносларнинг асарлари асосида тикланган. Ҳозиргача ҳам унинг матни тўлиқ бўлмасдан қолган. Ҳатто айрим муаллифлар (Е. Паис, Э. Ламбер, Р. Шулс ва бошқалар)нинг ишларида унинг мавжудлиги ҳам шубҳа остига олинади.
Энг қадимги даврда сенат қарорлари (сенатус - консультлар), айрим ҳолларда магистратларнинг қарорлари ҳам ҳуқуқий кучга эга бўлган. Милоддан аввалги III аср ва милоднинг III асрида XII жадвал қонунлари расман амалда бўлган. IV асрга келиб ҳуқуқнинг анча муҳим манбаи преторларнинг эдиктлари бўлиб қолган. Претор ҳуқуқи ўзгарувчан ва мослашувчан бўлиши билан бирга, мерос тариқасида ўтиши ҳамда барқарорлиги билан ажралиб турган.
Империя ўрнатилиши билан императорлар қонунлари (консти- туциялари) асосий ҳуқуқ манбаи бўлиб қолган. Улар қуйидаги кўринишда бўлган: эдиктлар, рескриптлар (император маслаҳат- лари), декретлар (императорнинг суд ишлари қарорлари), мандатлар (ҳокимларга жўнатилган йўл-йўриқлар, қўлланмалар).
Классик ва постклассик даврларнинг ҳуқуқ манбалари ичида таниқли ҳуқуқшуносларнинг фикрлари, асарлари (дегисталар), ўқув мақсадларида баён қилинувчи институциялари (дарслик), шунингдек уларнинг берилган саволларга жавоблари - консультациялари ҳам муҳим аҳамият касб этган. Бундан ташқари, шу даврда императорлар эдиктларини тизимлаштирилган кодекслар ҳам тузилган. Улар машҳурюристлар ёки уларнинг жамоаси томонидан яратилиб, уларнинг ёки императорларнинг номи билан аталган ҳамда ҳуқуқ манбаи тарзида таянилган. Масалан, 529 ва 534 йилларда Юстиниан кодекси икки марта нашр қилинган. У 12 китобдан иборат бўлиб, ўз ичига императорлар конституция (қонун - новелла)ларини олган қонунлар тўплами ҳисобланган. Унга киритилмагани ўз кучини йўқотган. Император Юстиниан 150000 га яқин мисрали дегистлар ҳамда мукаммал институцияларни ҳам тизимлаштиришни ташкил қилган. Айнан Юстиниан кодификацияси рим ҳуқуқининг бутун ўтган тарихини бир жойга тўпловчи манба бўлиб, унинг кўп асрлардан буён ривожланишига ўзига хос тарзда чегара қўйган. У ўз асоси билан рим ҳуқуқининг манбаи ҳисобланади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish