3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet225/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   277
Bog'liq
ДХН

Иккинчи гуруҳ - ижмоъ ҳамда қиёс нормаларидир.
Ислом ҳуқуқида нормаларнинг мазмуни, яъни ифодаланиш шаклига кўра инсоннинг у ёки бу ҳаракатини баҳолашга қаратилган нормаларни қуйидаги бешта турга ажратиш қабул қилинган: мажбурий; тавсия этувчи; рухсат берувчи; танбеҳ берувчи; (бирор ҳатти-ҳаракатни қилишдан қайтарувчи нормалар); тақиқловчи.
Араб халифалигида аҳоли табақа мансублигига қараб тоифалар- га ажратилмаган. Чунки шахс ҳуқуқий ҳолати унинг диний эътиқодига қараб белгиланган. Шариат бўйича фақат мусулмон- ларгина тўла фуқаролик ҳуқуқий мақомига эга бўлган. Шариат нормаларида муқаддас китобга эга бўлганлар (масиҳий (христиан), яҳудийлар) ҳамда табиат кучларига сиғинувчилар фарқланган. Шариат нормалари уларга нисбатан жиноят содир қилганда ёки мусулмонлар билан шартнома (битим) тузган ҳоллардагина қўл- ланилган. Феодал муносабатларнинг ривожланиши қуллар ҳуқуқий мақомига ҳам таъсир кўрсатди. Улар шариат бўйича ҳуқуқ субъекти ҳисобланмаган, аммо хўжаларнинг розилиги билан улар мулк орттириши ва савдо фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлган.
Ислом ҳуқуқшунослигида фуқароларнинг ҳуқуқий лаёқати ва расмий муомала ҳуқуқига эга бўлиш ва ўз хатти-ҳаракати учун қонун олдида жавобгарлик масаласи мукаммал ишлаб чиқилган. Балоғат ёшига етган ва ақлий соғлом бўлган шахсларга тўла маънодаги фуқаролик ҳуқуқи ва муомала лаёқати мақоми берилган. Балоғатга етганлик тўғрисидаги хулоса чиқариш ва белгилаш ҳар бири алоҳида ҳолларда қозилар ихтиёрига берилган. Балоғат ёшига етмаган, ақлан заиф, мастлик ҳолатида бўлган шахслар учун ҳуқуқий лаёқатнинг чеклаб қўйилиши тушунчаси ҳам аниқ акс эттирилган.
Шариатда ашё ва турли хилдаги мулкий муносабатларга тегишли нормалар ҳам муҳим ўрин тутади. Мусулмонлар алоҳида турдаги баъзи нарсаларга мулкий эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Булар: ҳаво, денгиз, саҳро, масжид ва шунга ўхшашлар. Бундан ташқари, мусулмонлар учун ҳаром ҳисобланган май, чўчқа гўшти, ислом ақидаларига зид келган китоблар ва бошқалар ҳам тақиқланган. Бундай ҳаром нарсалар забт этиш пайтларида таг томири билан қуритиб юборишга ҳаракат қилинган.
Мулкчиликнинг ерга эгалик қилиш муносабатларига ҳам катта эътибор берилган. Давлат мулки алоҳида гуруҳларга ажратилган. Хусусий ерлар, ташландиқ ерлар, яроқсиз майдонлар ва бошқалар шулар жумласидандир.
Шариатда мулкчилик ҳуқуқи ва унинг вужудга келиши усуллари мукаммал тарзда акс эттирилган. Аммо, уларнинг баъзилари ҳақида алоҳида мазҳабларда турли фикрлар мавжуд бўлган. Забт этилган ерлар умумий қоидага мувофиқ давлат мулки сифатида қаралиб, халифалар ва амирлар ихтиёрига ўтган. Душман қўлидан куч воситасида олиб қўйилган мулклар бир неча турларга бўлинган. Биринчиси, қўлга киритган шахслар мулкига айланган, иккинчиси, давлат ихтиёрига топширилган, учинчи тури, масжидлар ва шу кабилар ихтиёрига берилган. Мулкка эгалик қилишнинг яна қуйидаги турлари ҳам кенг тарқалган: ворислик; шартнома ва топиб олинган ашёлар.
Араб халифалигида таркиб топган мулкчилик муносабатлари изчил режалаштирилган ва шариат нормалари ёрдамида ҳимоя қилинган. Хусусий мулкчилик ҳуқуқи Оллоҳ томонидан берилган иноят ҳисобланган, унга доимий ва чекланмаган, мутлақ ва мустаҳкам деб қаралган. Араб халифалигида феодал муносабатлар- нинг ўзига хос хусусиятлари ерга эгалик қилишнинг мулкчилик ҳуқуқини тартибга солувчи шариат нормаларида ўз аксини топган. Уммавийлар (661-750 й.) сулоласи даврида ернинг асосий қисми давлат ёки бошқа жамоалар мулки хисобланган. Шу билан бир қаторда мусулмон жамоаларининг илк ҳудудларини ташкил қилувчи ерлар (Макка ва унга туташ ерлар) - ҳижоз алоҳида ҳуқуқий мақомга эга эди. Бу ерларда фақат мусулмонлар ўрнашиши мумкин эди. Аббосийлар ҳукмронлиги даврида ерга эгалик қилишнинг ҳарбий ва иқтоъ шакллари ҳам тарқалган. Иқтоъ ер эгалари ўз қўли остидаги ерларда яшовчи аҳолидан ўз ҳисобига солиқ ундирган. Вақт ўтиши билан иқтоъ ерлари наслдан наслга ўта бошлади. Натижада у ўз хусусияти билан моҳият жиҳатидан хусусий мулкчилик ҳуқуқи асосида белгиланган ерларга яқинлашиб қолган.
Мулкий муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бўлган шариатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири вақфдир. Бундай мулклар мулкдор томонидан ўз хоҳиши билан бирор диний муассасага ёки хайр-эҳсон тарзида берилган. Вақф ерлари ҳар қандай давлат солиқларидан озод этилган.
Шариатда рим ҳуқуқидан фарқли ўлароқ мажбуриятлар ҳақида умумий таълимот мавжуд бўлмаган. Лекин шартнома ҳуқуқининг асосий масалалари ҳар томонлама ишлаб чиқилди. Мажбуриятлар муддатли ва муддатсиз, жазоли ва жазосиз, икки томонлама ва бир томонламага бўлинган. Араб жамияти учун айниқса алоҳида хусусиятга эга бўлган ўзига хос бир томонлама мажбуриятлар, назр (аҳд) кенг тарқалган. Шариат бўйича шартнома икки тарафнинг ўзаро розилиги натижасида вужудга келадиган алоқа ҳисобланиб, мулкчиликнинг тенгсизлик шароитларида яққол расмий хусусиятга эга бўлган. Битим шартлари расмий ва оғзаки тарзда ифода этилган. Шартлар бажарилиши қатъий белгиланган бўлиб, ўз навбатида муқаддас ҳисобланган. Шариатда битим ва шартномаларнинг турли кўринишлари мавжуд бўлиб, улар: олди-сотди, ижара, қарз, туҳфа, юк, ҳамкорлик, иттифоқ ва бошқалардан иборат бўлган. Буларнинг ҳаммасига алоҳида-алоҳида тарзда ўзаро юридик муносабатларнинг кўриниши сифатида қаралган.
Шариат ва ислом дини уйланмаслик, бўйдоқликка салбий ҳолат сифатида қарайди, никоҳ эса диний мажбурият ҳисобланади. Оила ва никоҳ масаласи ниҳоятда мукаммал ишлаб чиқилган. Мажбуриятлар жиддий ва ўта масъулият билан изчил ифода этилган, унинг жузъий жиҳатларига ҳам эътибор билан ёндашилган.
Шариатда никоҳнинг бекор қилиниши сабаблари ва унинг тартиб-қоида ҳамда расм-русумлари муфассал ифода этилган. Шариатда ўз тартиби ва ҳуқуқий оқибатлари жиҳатидан талоқнинг бир неча турлари мавжуд бўлган. Жумладан, узил-кесил бўлмаган талоқ тури ҳам бўлиб, у ўзига хос синов муддатини ўташи лозим бўлган. Никоҳ ва никоҳнинг бекор қилиниши «Ҳидоя» в а бошқа ислом ҳуқуқи манбаларида батафсил баён этилган. Бу мураккаб ва муфассал жараёнларни ўз ичига олади. Қуръонда (2 боб, 237 оят) эркак хотинини талоқ қўйган ҳолда шариат тақозоси бўйича унга муайян мулк ва ашё ажратиб бериши лозим бўлган. Аёл эридан ажрашиши учун асосли далиллар кўрсатиши ва фақат қози орқалигина бу ишни амалга ошириш мумкин бўлган. Аммо бунинг шартлари қатъий белгилаб қўйилган, масалан: эр жисмоний нуқсонга молик бўлса, хотини билан шафқатсиз муносабатда бўлса, ёки унинг ҳаёт кечириши учун етарли шароит яратиб бера олмаса ва ҳоказо.
Ворислик ҳуқуқи ниҳоятда мураккаб ва муаммоли бўлиб, алоҳида мазҳабларда бир-биридан кескин фарқ қилган. Ворислик асосан икки йўл, қонуний ва васият қилиш йўллари билан амалга оширилган.
Жиноят ва жазога тегишли нормалар ислом ҳуқуқида энг суст ишлаб чиқилган ҳолатлар ҳисобланади. Асосий жиноятлар ва уларга мўлжалланган жазолар бевосита шариатнинг асосий манбаларига тааллуқли. Энг аввало, Муҳаммад пайғамбаримиз хатти-ҳаракатлари ва шаклларидан келиб чиқиб жазо кўлами белгиланган ва жиноят- нинг оғир-енгиллиги аниқланган.
Шариат қонунларини менсимаслик давлат аъёнлари томонидан ўта хавфли жиноятлар ҳисобланиб, худога қарши қаратилган хатти- ҳаракатлар деб тан олинган ва бу турдаги жиноятлар афв этилмаган. Ислом динидан қайтганлар ўлим жазосига ҳукм қилинган ва мол- мулки мусодара этилган. Давлат бошқарув тартибига қарши жиноятлар, қўзғолонлар ва ҳокимиятга қаршилик кўрсатиш ҳаракат- лари ҳам шафқатсиз жазоланган. Яна шундай жиноятлар туркумига, оғир диний гуноҳ деб ҳисобланган талончилик (талончилик мақса- дида қилинган қуролли тажовуз), ўғирлик, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, фаҳш ишлари билан шуғулланиш ҳам кирган.
Айрим жиноятлар туркуми учун уруғ-қабила тузуми урф- одатларидан келиб чиққан ҳолда гуноҳкорни бевосита жабрланувчи томонидан жазолашга йўл қўйилган. Бунда қонли қасос келиб чиққан, қотил товон тўлаш эвазига қутулиб қолиш имконияти ҳам шариатда кўзда тутилган. Уғирлик пайтида қўлга тушган ўғрини ўлдириш жиноят ҳисобланмаган. Агар айбдор бехосдан тан жароҳати етказган бўлса, фақат товон тўлаш билангина чекланилган.
Шариат бўйича қасос олиш, қонга-қон, жонга-жон қонуни мустаҳкамланган ва унга йўл берилган. Нарса ёки пул билан бундай жазодан қутулиш чоралари ҳам белгиланган. Ушбу усул агар жабрланувчининг қариндош уруғлари жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш мақсадида рози бўлган тақдирдагина амалга оширилган (товон миқдори 100 та туя ёки 1000 динордан иборат бўлган). Шариатда оғир жиноятлар учун шафқатсиз жазо турлари ҳам белгиланган.
Кейинги даврларда синфий муносабатларнинг тараққий топиши ва феодал жамоат тартибини мустаҳкамлаш учун енгил тан жароҳати, бебошлик, порахўрлик, қимор ўйинлари ва шу кабилар жиноий хатти-ҳаракатлар сифатида қаралиб, суд муҳокамаси воситасида жазога маҳкум этила бошлади.
Қатор жиноятлар учун белгиланадиган ўлим жазоси осиш ёки танани нимталаш йўли билан оммавий равишда, яъни омма кўз олдида амалга оширилиб, сўнгра ўлик тана халқнинг оммавий ғазабига ҳавола қилинган. Сувда чўктириш ёки тириклайин кўмиш жазо турлари ҳам мавжуд бўлган. Тана ва тана аъзоларига жароҳат етказиш билан жазолаш усули ҳам кенг тарқалган. Қўлни кесиш, савалаш, тошбўрон қилиш, кўзга тортиш ва бошқалар шулар жумласидандир. Қамоқда сақлаш Араб халифалигида одатда судгача бўлган вақтда амал қилган. Аста-секин жазо шаклига кириб борган ва ундан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишда фойдаланилган.
Ислом ҳуқуқида шарманда қилиш усули билан жазолаш турлари ҳам мавжуд бўлган. Буларга: соқолини кесиб қўйиш, ўлкамиз ҳудудида мавжуд бўлган жазолаш турларидан бири эшакка тескари миндириш каби бошқа жазолар ҳам мавжуд бўлган. Жамият учун унчалик хавфли бўлмаган кичик жиноятлар учун бадарға қилиш жазоси ҳам қўлланган.
Араб халифалиги давлати ва ҳуқуқини ўрганиш асносида унинг кейинги даврлардаги ҳолатига тўхталиб ўтиш лозим. Ислом ҳуқуқи ўзининг мураккаблиги, серқирралиги, манбалари кўплиги, турли йўналишдаги ҳуқуқ мактабларининг мавжудлиги билан бошқа ҳуқуқий тизимлардан фарқ қилади. Ислом ҳуқуқининг Узбекистон ҳудудида ёйилиши, мамлакат ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллаши халифаликнинг минтақада олиб борган сиёсати, ислом динини ёйиш борасидаги саъй-ҳаракати билан узвий боғлиқ.
Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан ҳуқуқшунос олимлар ислом ҳуқуқи назарияси ва амалиёти ривожига катта ҳисса қўшганлар. Уларнинг самарали фаолияти туфайли ислом ҳуқуқининг турли соҳа ва институтларига оид асарларнинг яратилиши унинг назарий заминини мустаҳкамлади.

Узбекистон ҳудудида Ҳанафийлар ҳуқуқ мактаби таълимоти- нинг кенг ёйилиши, оқибат натижада барча ҳуқуқий муаммоларни ушбу мактаб намояндалари фикр-мулоҳазаларига таянган ҳолда ҳал қилиш билан бир қаторда, минтақада ислом ҳуқуқидан ташқари одат ҳуқуқи ва ижобий ҳуқуқ нормаларининг ҳам амал қилишига


имконият яратди. Утган қарийб минг йиллик давр мобайнида ислом ҳуқуқи назарияси, амалиёти, манбалари, соҳа ва институтларида кескин ўзгариш юз бермади.

  1. БОБ. IX-XIII АСРЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish