3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet228/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   277
Bog'liq
ДХН

Сомонийлар давлатининг ижтимоий тузуми феодаллар (иқтодорлар), савдогарлар, руҳонийлар, деҳқонлар, ҳунармандлар ва қуллардан иборат бўлган.
Сиёсий тузумига эътибор қилинадиган бўлса, давлатда марказ- лашган ҳокимият органлари тизими шакллантирилган. Бошқариш шаклига кўра давлат монархия бўлиб, давлат бошлиғи амир деб аталган. Амир бутун ҳокимият эгаси ҳисобланган. У барча олий мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаган ва лавозимдан озод қилган. Барча турдаги жиноятларни кўриб чиққан ва жазо
о
белгилаган. Узининг шахсий қўриқчиларига эга бўлган. Энг катта ер эгаси бўлган.
Давлат ҳокимияти амир саройи, яъни даргоҳ ва девонларга бўлинган. Девонлар ўзининг кенг қамровли тармоқларига эга эди. Даргоҳнинг асосий вазифаси давлат бошлиғининг ҳукмлари ижро- сини таъминлаш бўлган. Унга соҳиби харос (амири харос) бошчилик қилган. Унга девонбошилар ва бошқа мансабдор шахслар бўйсунган. Саройда девонбеги, мирзабошилар, мирзалар ва бошқалар фаолият кўрсатган. Сарой хўжалиги вакил томонидан бошқарган. Шайхулис- лом мамлакатдаги диний уламоларга раҳнамолик қилган ва диний ишларни бошқарган.
Марказий бошқарув маҳкамалари ўнта девондан иборат эди. Уларнинг вилоятларда ҳам бошқарув идоралари (арабча «касаба») иш олиб боришган. Улар ичида энг каттаси Вазир (Бош Ҳожиб, Ҳожиб ул-ҳужжоб, Ҳожиб ул-бузрук) девони саналган. Барча девонлар унга бўйсунган ва унинг фармойишларини бажарган. Вазирлик мансаби мерос тариқасида ўтган. Вазир қўшинга раҳбарликни ҳам амалга оширган. Қўшинда хизмат муддатига қараб берилувчи унвонлар жорий этилган.
Ундан кейин Мустафий девони турган. У давлатнинг даромад ва харажатларини юритган. Унда мустауфи (хазинадор), ҳисобчилар фаолият олиб борган.
Девони расоил (девони иншо, умид ул-мулк) бошқа давлатлар билан ташқи алоқалар ва давлат ҳужжатларини юритиш каби ишларни борган.
Девони ариз (Девони шурат) - қўшин таъминотини юритган. Ушбу девонга махсус мансабдор шахс - Ариз бошчилик қилган. Унинг жойлардаги ходимлари маҳаллий бошлиқларга эмас, Девони баридга бўйсунган.
Девони барид (алоқа девони) почта-алоқа хизмати билан шуғулланган. Тўғридан-тўғри марказдан хат-хабарлар етказиб тур­ган. Маҳаллий ҳокимлар фаолияти устидан кузатув олиб борган. Бу ҳақда амирга ҳисобот берган ва фақат амирга бўйсунган.
Муҳтасиб девони савдогарларнинг тош-тарозисини, ҳунарманд- лар маҳсулотининг сифатини текшириб турган. Кейинчалик у ша- ҳарларда дин ва ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиб турувчи мансабга айланган.
Мушриф девони асосан хазинадаги даромад ва харажатларни назорат қилган. Давлат маблағларининг сарфланишини кузатиб борган.
Девони аз-зиё эса давлатнинг ер мулкларини бошқарувчи девон бўлган. Ҳукмдор сулола эгалик қилувчи ерлар ўз навбатида давлат ерлари ҳисобланган.
Қозилар девони шариат асосида суд ишларини олиб борган. Вақф девони диний муассасалар ва уларга тегишли мулкларни бошқарган.
Вилоятларда бошқарувни ҳокимлар (эронча «кадхудо», яъни яхши хўжайин) амалга оширган. Ҳокимлар амир томонидан та- йинланган бўлиб, лавозими мерос тариқасида ўтиши мумкин бўлган.
Алоҳида мавқега эга бўлган вилоятлар (масалан, Хуросон) Ни- шопурда жойлашган Сипоҳсаларга бўйсунган. Хуросон сипоҳсалари бевосита амирга ва вазирга бўйсунган. Шаҳарлар раислар томонидан бошқарилиб, улар ҳокимлар томонидан тайинланган.
Қорахонийлар давлатининг ижтимоий тузуми шу давр давлат- ларидаги сингари чорвадорлар, деҳқонлар, ҳунармандлардан иборат эди. Мамлакатда иқтоъдорлик кенг тарқалган. Хусусий бошқарувга олинган катта ер ва чорва моллари - қўриқ34 деб аталган.
Қорахонийлар давлат бошқарувида Сомонийлар бошқарув тартибининг кўп қисмини сақлаб қолганлар (фақат удел бошқарув тизими кенг тарқалган). Қорахонийларнинг марказий маъмурий аппарати, худди Сомонийлардагидек даргоҳ ва девонга бўлинган. Қорахонийлар марказлашган давлат идораларини тузганлар. Давлат илк ташкил топган вақтларда унинг бошлиғи энг юқори унвон билан хон деб аталган. Кейинчалик империя вужудга келгач, давлат бошлиғи ҳоқон (тамғачхон) деб аталган. Расмий ўрнатилган қоида бўйича бутун империя, ерлар ва барча турдаги мулклар унинг мулки ҳисобланган. Тахт мерос тариқасида отадан ўғилга қолдирилган. Ҳарбий қўмондонлар ва вилоятлар ҳокимларини лавозимга
о
тайинлаган. Уз ҳузуридаги кенгашни идора этган.
Даргоҳда вазир, сарой бошқарувчиси, хос ҳожиб ва бошқа амалдорлар фаолият кўрсатган. Мамлакат бошқарувида вазир мавқеи кучли бўлган ҳоқондан кейинги юқори мансабдор шахс ҳисобланган.
Мамлакат бўлаклари сулола аъзоларидан иборат илекхонлар томонидан идора этилган. Кўчманчи халқлар эл бошлиқлари, яъни элчилар томонидан бошқарилган. Бу лавозимга одатда беклар тайинланган. Улар ҳоқонга бўйсунган. Бир неча беклар устидан беклар беги (улуғ бек, буюк бек) тайинланган.
Беклар жамоат тартибини сақлаш, суд ҳукмларининг ижросини таъминлаш, урф-одат ҳуқуқларининг бажарилишини назорат қилиш, давлат чегараларини қўриқлаш ишларини бажаришган.
Шаҳарларда Сомонийлар даврида мавжуд бўлган лавозимлардан раис, муҳтасиб ва бошқалар сақланган. Қишлоқ ва овулларда- бошқарувни оқсоқоллар (кохген-санам) олиб борган. У ўз ёрдамчисига эга бўлган.
Қорахонийлар давлатининг ўтроқ, яъни шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида ислом ҳуқуқи, кўчманчи аҳоли орасида одат ҳуқуқлари (тура) ҳуқуқ манбаи бўлиб хизмат қилган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish