3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet229/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   277
Bog'liq
ДХН

Салжуқийлар давлатининг ижтимоий тузуми асосан руҳоний- лар, чорвадорлар, ҳунармандлар, ҳарбий хизматчилар, шунингдек деҳқон (жамоачи, султон мулкида ишловчи - барзигор, ижарачи деҳқон)лар, савдогарлар ва давлат хизматчиларидан иборат бўлган. Сувга эгалик ҳуқуқи қаттиқ тартибга солинган бўлиб, ўтказилиши тақиқланган ва фақатгина ворислик асосида ўтиши мумкин бўлган. Ерга эгаликнинг муқто ва иқтоъ шакллари ҳам амал қилган.
Салжуқийлар кучли марказлашган давлат тузганлар. Олий ҳокимият эгаси султон ҳисобланган. Султон мутлақ ҳокимиятга эга бўлиб, лавозимни халифанинг ёрлиғи асосида эгаллаган. У муҳим давлат ишларини ҳал этишда кенгаш чақирган. Фуқаровий ва ҳарбий мансабдорларни тайинлаган. Фармон (тауке) чиқариш орқали вилоятларни шартсиз асосда йирик ҳарбийлар ва амалдорларга бериш ваколатига эга бўлган. Муайян вақтларда шахсан фуқаро- ларни қабул қилиб, низо ва жанжалларни ҳал этган.
Мансабдор шахслар ичида улуғи вазир бўлиб, у бутун маъмурий идорага раҳбарлик қилган. Вазирга Низом ал-мулк (давлатнинг тартиботчиси), илиқ (байғу, сағун), ота хўжа каби фахрий унвонлар берилиши мумкин бўлган. Вазир ҳузурида марказий ҳокимиятнинг олий органи - девони аъло мавжуд бўлган. У ўз навбатида барча девонлар ишига бевосита раҳбарлик қилган. Хазина устидан назорат олиб борган. Узига бўйсунган маҳкамаларга мансабдорларни тайин- лаш, ишдан бўшатиш, маош бериш, ташқи сиёсатни олиб бориш билан шуғулланган. Уз ноибига эга бўлиб, у йўқлигида ноиби султон вазири ҳисобланган.
Салжуқийларда отабек мансаби ҳам жорий этилган бўлиб, у босиб олинган мамлакатлардаги вазирлик мансабига деярли тўғри келади. Одатда, ёш сулола вакили устидан умумий бошқарув юзасидан отабек (вазир) тайинланган. Кейинги даврларда Салжуқий- лар давлатининг парчаланиб кетган бўлаклари отабеклик деб юритилган.
Марказий ҳокимият органлари девонлар шаклида тузилган. Марказий ҳокимиятнинг олий органи - девони аъла бўлиб, вазир томонидан бошқарилган. У бўлим ва девонлардан иборат эди. Унга давлат мирзахонаси девони (иншо, туғро), молия девони (дивани истифайи), олий назорат ва ҳисоб органи (девони ашраф), ҳарбий девон (дивани арз ал-жайни), давлат ерлари девони (девони амлоки хос), вақф девони (девони авқофи мамолик) ва бошқа девонлар кирган.
Давлат девонхонаси Салжуқийлар империясидан олдин девони расоил, девони иншо деб юритилган. Салжуқийлар уни тўлиқ ислоҳ қилиб, девони туғро деб атайди. Туғро - Салжуқий ҳукмдорининг эмблемаси бўлиб, у билан ҳужжатлар тасдиқланган. Унинг асосий вазифаси давлат ҳужжатларини юритишдан иборат бўлган.
Султон девонхонасида бош мунши лавозими муҳим ўрин тутган.
У «туғрои» ёки «муншийи мамалик» деб аталган. Унинг номзодини вазир киритган, лекин ҳукмдор томонидан тасдиқланган. Бош мунши бир вақтда вазирнинг ноиби ҳисобланган. У бевосита ҳукмдорга бўйсунган. Муншии мамалик кўп ҳолларда дипломатик топшириқларни ҳам бажарган. Мамлакат ички ва ташқи ҳолати, ҳамда қўшни давлатларнинг ҳолатлари билан таниш бўлган. Фавқулодда ҳолларда девон бошлиғи махсус ваколатларга эга бўлиб, султон номидан иш юритган. Мунши (хирфат, синоат) лавозими кўпчилик ҳолларда мерос тариқасида қолдирилган.
Девони истифа (девони истифайи мамлук) девони аъла қошидаги давлатнинг бош молия девони эди. Мустауфи ал-мамлук ушбу девонга раҳбарлик қилган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, мустуафи вазирдан кейин иккинчи ўринда турадиган мансабдор шахс ҳисобланган. Унга давлатнинг молия ишлари бўйича амалдорлари, шу жумладан ушбу идоранинг молиявий фаолияти учун жавоб берадиган девони хос хизматчилари ҳам бўйсунганлар. Мустауфи бошқа йирик амалдорлар каби ўзига ноиб тайинлаган. Девонда котиблар (муҳарриран), ҳисобчилар (муҳтасибан) ва бошқа хизматчилар бўлган. Девони мустауфининг бошлиғи барча шаҳар ва вилоятларга ўзининг вакиллари (нувваблари) ва хизматчиларни юборган. Улар маҳаллий хазиналарга раҳбарлик қилганлар.
Салжуқийлар давлатида девони ишраф бош назорат - кузатув органи вазифасини бажарган. Унинг асосий вазифаси давлат хазинасига келиб тушган маблағлар устидан назорат олиб бориш ҳисобланган. Ушбу девоннинг жойлардаги вакиллари солиқ тўлов- ларнинг аниқ ва ўз вақтида маҳаллий муассасаларга келиб тушиши устидан назорат олиб борганлар.
Девони арз қўшинга умумий раҳбарлик қилган, қўшин ҳисобини юритган ва унинг тўлдирилиши устидан назорат олиб борган. Унинг моддий таъминоти учун жавоб берган. Девон бошлиғи соҳиби

дивани арз деб юритилган. Улкаларда унинг вакиллари ариз деб аталган.
Маҳаллий бошқарув тизимида вилоятларга волийлар тайинлан- ган. Волий лавозими мерос тариқасида ҳам қолдирилиши мумкин эди. Вилоятга валилари сифатида шаҳзодалар, турк амирлари ва йирик ҳарбий қўмондонлар тайинланган. Тахт вориси ҳисобланган шаҳзода эса энг йирик ва муҳим вилоятларга вали қилиб тайин- ланган. Волийлар ҳузурида унинг ноиблари, солиқ йиғувчилари, жа- моат тартибини қўриқловчи шиҳне ва бошқа мансабдорлар мавжуд бўлган.
Волийлар вилоятлардаги барча фуқаро ва ҳарбийларни, қалъа- ларни бошқарган. Вилоят аҳолисининг тинчлигини таъминлаш билан шуғулланган, суд ишларини олиб борган. Тахт вориси бўлган вакилнинг қарорлари бош ҳукмдорларнинг қарорига тенг бўлган.
Марказий ҳокимиятнинг шаҳардаги вакили раис бўлган. У мар­казий девон томонидан тайинланган ва муайян мажбуриятларни бажарган. Шаҳар раислари валидан кейин муҳим лавозим бўлиб, султонга бўйсунган. Раис ўз девонхонаси га эга бўлган. Шаҳар бошқаруви ва тартиботини амалга оширган.
Салжуқийлар даврида шихне тартиб ва хавфсизлик қўриқчилари ҳисобланган. Улар султон фармони билан шаҳар, ўлка ва вилоят­ларга тайинланган. Шихне лавозими мерос тариқасида ўтиши мум­кин бўлган. Улар қонунбузарларни жазолаш ваколатига эга бўлган. Шихне ўзининг бошқармаси ва амалдорларига эга бўлган. Унинг ихтиёрига ҳарбий қисмлар ҳам берилган. У ҳам ўтроқ аҳоли орасида ҳам кўчманчи аҳоли орасида тайинланган.
Давлатда бош дунёвий қози - олий ҳукмдор ҳисобланган. У вақти билан дивани мазалимда кенгаш олиб борган ёки суд ишини олиб боришни вазирга топширган. Қозилар фаолияти устидан бош қози - қози ул-қуззот раҳбарлик қилган. Вилоятларда бош қози - волийлар ҳисобланган. Жойларда жиноят ва фуқаролик ишларини қози кўриб чиққан. У шариат қоидаларига асосланиб иш юритган, қўшимча тарзда нотариал вазифаларни ҳам бажарган. Ҳарбий қози ҳарбийлар орасида вужудга келадиган низоларни ҳал этган. Қозилар ва уларнинг ноиблари вақф девонига тегишли мулкларни назорат қилиш ваколатига эга бўлган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish