3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet226/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   277
Bog'liq
ДХН

ҲУДУДИДА ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ

  1. . IX-XIII асрларда Мовароуннаҳрда давлатчиликнинг ривожланиши

  1. IX асрларда Араб халифалиги ўндан ортиқ мустақил дав- латларга бўлиниб кетган. Араб халифалигининг шарқий ноиблиги бўлган Хуросон IX асрнинг ўрталарига келиб қарийб мустақил дав-


лат сифатида бошқарилган. Урта Осиё халқларининг араблар ҳукм- ронлигига қарши кураши кучайиши натижасида ўлкада маҳаллий ҳукмдорлар ҳокимияти ўрнатилди.
Араблар халифалиги даврлариданоқ икки дарё оралиғи Бухоро амирлиги томонидан бошқарила бошлаган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида Хуросон ноиби томонидан тайинланган амир ва Бухоро подшоси фаолият юритган.
Хуросон ноиблиги таркибидаги Мовароуннаҳрнинг барча вилоятлари Бидун Бухорхудотнинг авлодларидан маҳаллий ҳукмдор сулолалар - Тоҳирийлар ва Сомонийлар32 томонидан бошқарилган. Улар Хуросон ноибига бўйсунувчи иккинчи даражали ҳоким - ноиблар ҳисобланган. Вилоятлар уларга содиқлиги учун инъом қилинган мулк мақомида бўлади. Ҳукмрон сулола вакиллари, яъни ноиблар жойларда чақа пул (фулус) зарб қилиш ҳуқуқига эга эдилар.
Мовароуннаҳрда Сомонийлар вакилларининг мамлакатни бир- лаштиришга қаратилган ҳаракатлари 856 йилдан бошланди. Хуросон ноибига қарши қўзғолон кўтарган бухороликларнинг таклифига биноан Исмоил Сомоний (874-907 й.) Бухорога ноиб этиб тайин- ланди. У кумуш дирҳамларни зарб қилдириб, 888 йилда Мовароун- наҳрнинг ягона ҳукмдорига айланди.
Сомонийлар давлати ва ҳуқуқи, унинг ижтимоий-сиёсий тузуми

Узбекистон тарихида муҳим даврлардан бирини ташкил қилиб,
кўплаб ўзгаришлар шу давлат номи билан боғланади. Чунончи,

Сомонийлар давридан кейин ҳозирги Узбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқ масалалари Қорахонийлар, Салжуқийлар ва ундан сўнг Хоразмшоҳлар давлати билан бевосита боғлиқдир.
Шу даврда араб халифалигига ва Эронга мос бўлган марказий бошқарув органлар ҳисобланган маҳкамалар, давлат идораларининг девонлар тизими, органларига ҳам кириб келган. Кейинги даврларда,
о
яъни ХХ асрга қадар бугунги Узбекистон ҳудудида ташкил топган давлатларда мустаҳкам ўрин олган.
Давлатчилик анъаналари сингари ислом ҳуқуқи ҳам йўқ бўлиб кетмади. Аксинча, ислом ҳуқуқи маҳаллий шароитдан келиб чиқиб такомиллаштириб борилди. Кўпгина муносабатлар айнан ислом ҳуқуқи орқали тартибга солиниб борилган. Ислом дини халқ томонидан эъзозланиб келган.
Сомонийлар давлатининг маркази Бухоро шаҳри бўлиб, тарки- бига Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эроннинг шарқий ҳамда шимолий ҳудудлари кирган. Мазкур давлат юз йилга яқин фаолият юритган. Сомонийлар давлатининг энг ривожланган даври Исмоил Сомоний ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Абдумалик даврига келиб туркий лашкарбошилар мавқеи кучаяди. Сомонийлар номигагина ҳукмрон ҳисобланади. Кейинги даврларда ички зиддиятлар туфайли давлат заифлашади. Ҳукмрон сулоланинг чекланмаган ҳокимиятга интилишлари натижасида маҳаллий зодагонлар ва аҳолининг норозилик кайфияти уйғонади. Оқибатда Сомонийлар давлати таркибига кирмаган ва қўшни бўлиб яшовчи туркий қабилалардан қарлуқлар ва қорахонийларнинг курашлари натижасида емирилади.
Қорахонийлар Х асрнинг иккинчи ярмида Еттисувда ўз давлатларини тузган. Х асрнинг охирида Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрга юриши бошланади. Сулола асосчиси туркий яғмо уруғидан бўлган Абулқосим Сотуқ Буғрохон (Қорахон, қора - «қудратли» маъносида) Бухорони эгаллаб, Мовароуннаҳрда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлайди. Бу давлат ўз таркибида Шарқий Туркистон, Еттисув, Жанубий Тяншан тоғлари ҳудуди ва Мова- роуннаҳрни бирлаштиради.
Иброҳим ибн Наср (Бўри Тегин) даврида (1052-1068 й.) Мова- роуннаҳрнинг бош кенти Самарқанд бўлган. У Шарқий Туркистонга бўйсунмаган мустақил давлатга айланган. Бу катта ҳоқонлик мақомида бўлиб, пойтахт шаҳарлар турли даврларда ўзгариб турган. Иброҳим ибн Наср Мовароуннаҳр ҳукмдори Алп Тегиннинг унвонига баравар келадиган «Тамғач Буғрохон» унвонини қабул қилади.

  1. асрнинг иккинчи ярмида давлат Салжуқийлар томонидан босиб олинади. Султон Санжар даврида (1118-1157 й.) Қорахоний- лар уларнинг вассалига айланади. Бу даврда Самарқанддаги қорахо- нийлар олий ҳокимияти Салжуқий султонлар томонидан белгила-

о
нади. Узаро ички низолар, урушлар натижасида заифлашиб қолган бу давлат 1212 йилда ўша даврнинг қудратли давлатига айланган Хоразмшоҳлар давлати томонидан босиб олинади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish