3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet234/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   277
Bog'liq
ДХН

Германия давлати (IX асрнинг ўртаси - XVIII аср). Германия давлати Верден тақсимотига мувофиқ Людовик Немисга ўтган «Шарқий Франк ерлари»да ташкил топган. Бу вақтларда мамлакат бир неча қабилавий князликлар ерларидан иборат бўлган. Йирик ҳудудий бирликлар герцогликлар бўлган. Шунингдек, тез орада қатор француз, италян ва славян ерлари ҳам Германияга қўшиб олинган. Мазкур ҳудудларда шу тариқа ягона Германия қироллиги ташкил топган.
Қироллик дастлабки даврларда Шарқий Франклар қироллиги,

  1. аср ўрталарида Тевтонлар давлати, XI аср ўрталарида эса Г ермания деб юритила бошланди.

о
Урта асрларда Германия давлатининг ташкил топиши ва ривожланишида қуйидаги босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • илк феодал монархияси (X-XIII асрлар);

  • курфюристлар олигархияси ҳамда табақа-вакиллик монархия­си даври (XIV-XVII асрлар);

  • герман қиролликлари абсолютизми (князлик абсолютизми) даври (XVII-XVIII асрлар).

Илк феодал монархияси. «Герман миллатининг муқаддас Рим империяси» (X-XIII асрлар). X асрларда Германия бир неча мустақил давлат (вилоят)лардан иборат бўлиб, қирол ҳокимияти расмий жиҳатдан тан олинган. XII асрдан эътиборан сиёсий тарқоқлик ҳукм сурган.
Дастлабки даврларда қирол одат ҳуқуқи асосида сайланган. Оттон I даврига келиб (936-973 й.) ҳокимият мерос тариқасида ўтган. У Г ерман императорларининг сиёсий маркази бўлган Италия устидан 951-962 йилларда ўз таъсирини ўрнатади. Натижада императорлик тожини олиб, Рим императори деб эълон қилинади. Янги империяга «Муқаддас Рим империяси» номи берилади.

  1. асрга келиб, «Герман миллатининг муқаддас Рим империяси» деб аталадиган бўлади ва бу ном 1806 йилгача сақланиб қолади. Давлат тепасида расман император ва папа турган бўлиб, бутун ҳокимият император қўлида тўпланган.

Ижтимоий тузум диний ва дунёвий зодагонлар, ҳарбий- рицарлар, деҳқонлар ва шаҳарликлардан иборат эди.
Давлат тузумида илк марказлаштириш сиёсати натижасида илк феодал монархияси ташкил топади. Олий давлат ҳокимияти қирол саройидан амалга оширилган. Марказий ҳукумат аппаратини саройдаги қирол оила аъзолари, уларнинг хизматчилари, вазирлари ва эркин хизматчилари ташкил этган.
Сарой амалдорлари орасида канцлер асосий мансабдор шахс бўлиб, деярли барча бошқарув ишларини юритган. Саройбон (майор- дам) сарой ишларини юритган. Шунингдек, сарой дастурхончиси, камерарий, маршал, капеллан ва бошқалар ҳам ажралиб турган.
Мамлакатда хизматчилар табақаси вазирлардан иборат бўлиб, ҳукумат ишларини юритишган. Аста-секин улар сарой амалдор- ларини иккинчи ўринга суриб чиқаришган.
Мамлакат бошқарувида феодаллар съездлари жуда катта роль ўйнаган. Унда ички ва ташқи сиёсий масалалар ҳал қилинган. У мустақил орган сифатида қирол ваколатларини белгилаш, уни ҳокимиятдан четлатиш, қонунлар чиқариш, олий мансабдор шахсларни тайинлаш ва бошқа фаолиятни амалга оширган. Унда асосий ҳал қилувчи куч энг йирик феодаллар-князлар бўлган.
Қирол ҳузурида йирик зодагонлар вакилидан иборат қироллик кенгаши - гофтаг ташкил этилган. У билан биргаликда анча муҳим давлат ишлари ҳал қилинган.
Маҳаллий бошқарув узоқ вақтгача қабилавий герцогликлар бўйича амалга оширилган. Кейинчалик улар деярли мустақил ҳуду- дий князликларга бўлинган.
Қўшиннинг бош қўмондони император бўлиб, феодаллар қўмон- донлигида турган. Қўшин империя армияси ва князликлар қўшин- ларига ажралган. Айрим ҳолларда халқ лашкари ҳам чақириб турилган.
Суд тизими королинглар монархиясидан мерос қилиб олинган. Император олий судья ҳисобланган. Кейинги даврларда дунёвий ва диний князларнинг ҳудудий суд ҳокимияти кенгайиб, суд тизими мураккаблашган ва кўп босқичли характер касб этган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish