3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet220/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   277
Bog'liq
ДХН

Спарта давлати. Спарта давлатининг сиёсий тузуми Лаконика вилоятига милоддан аввалги XII асрда дорий қабилалари бостириб кириши ва ахайяликлар билан дорийлар иттифоқи, яъни Спарта жамоасининг ташкил этилишидан бошланади.
Милоддан аввалги VIII-VII асрларда Спарта жамоаси томонидан Мессиния босиб олиниши натижасида янги шаклдаги мукаммал давлат аппарати вужудга келди. Давлатнинг шаклланиши жараёнида уруғдошлик тузуми ҳам сақланди.
Спартанинг бу даврдаги ижтимоий ва сиёсий тузуми афсонавий қонуншунос Ликург томонидан ёзилган «ретра»ларда мустаҳкам- ланган. Ликург тарихий шахс сифатида мавжуд бўлмаган, унинг ислоҳот ўтказган вақти ҳам аниқ ўрнатилмаган. «Ретра»ларни кўпчилик милоддан аввалги VIII-VII асрларда пайдо бўлган деб ҳисоблайди. «Ликург тузуми» эса милоддан аввалги VII асрнинг охири - VI асрнинг бошида батамом ташкил топган дейдилар. Ретра- лар спарталикларнинг бирлигини таъминлаш ва уларнинг бирга- ликдаги ҳукмрон ташкилотини яратиш вазифаларини ҳал этишга қаратилган.
Ижтимоий тузумда ибтидоий жамоа муносабатларининг муҳим қолдиқлари сақланиб қолган ўзига хос синфий қулдорлик жамияти ташкил топган. Маҳаллий аҳолининг ҳаёти қулчалик ҳам қадрланмаган, чунки уларнинг сони ўсиб кетмаслиги муҳим бўлган. Спарталиклар тўла ҳуқуқли фуқароларни ташкил этган. Улар «тенглар жамоаси» деб юритилган ва ҳукмрон синфнинг ҳарбийлаштирилган бирлашмаси бўлган. Бутун ерларда фақат спарталикларга бириктирилган илотлар ишлаган. Бутун ерлар тахминан 9000 та тенг, бўлинмас ва ажралмас чек (улуш, клер)ларга ажратилган. Уларни сотиш, ҳадя қилиш ёки васият қилиш мумкин эмасди.
Спарталиклар бешта қишлоқ бирлашмасидан иборат бўлиб, ҳарбий лагерни эслатадиган шаҳарларда яшаганлар. Уларнинг турмуш тарзи жуда қаттиқ тартибга солинган. Бутун ҳаётлари соф ҳарбийча тарзда ўтган. Ҳарбий мажбурият уларнинг асосий мажбурияти, ҳарбий ишлар эса муносиб машғулоти ҳисобланган. Кучли ва мустаҳкам жангчилар тарбиялаб етиштириш учун махсус тарбия тизими мавжуд эди.
Янги туғилган ҳар бир чақалоқ Спарта олий маҳкамаси - герусияга, яъни оқсоқоллар кенгашига олиб борилган. Шундан сўнг махсус комиссияда чақалоқнинг тирик қолиши ёки ўлдириш


кераклиги ҳал қилинган. Уғил болалар жуда қаттиққўллик билан чидамли, кучли ва соғлом қилиб бўлғуси жангчи сифатида тарбияланган. Улар 7 ёшгача онаси қўлида тарбияланган. 7 ёшдан 18 ёшгача мактабда яшаган ва ҳарбий таълим-тарбия олган. 18-20 ёшдан 60 ёшгача ҳарбий хизмат ўталган. Қизларни тарбиялашга ғоятда эътибор берилиб, катта ҳурматга сазовор бўлганлар. Фақат соғлом онадан соғлом бола туғилади, деб ҳисоблаганлар. Улар уй- рўзғор ишларини қилмасдан, болалик чоғидан спорт билан шуғулланганлар, билим олганлар.
Спарталикларнинг тенглар жамоасидан умумий тушки овқат, яъни фидитиядан натура ҳақ тўлай олмаган камбағаллар чиқарилган. Тенглар жамоаси, яъни фидития аъзолигидан чиққанлар эса сиёсий ҳуқуқларини йўқотган. Тақсимланган улуш ерлар катта ўғилга мерос бўлиб ўтиши натижасида ўз ери бўлмаганлар - қашшоқлар (гипомеён)лар даражасига ўтган ва улар ҳам сиёсий ҳуқуқларини йўқотганлар. Натижада спарталиклар сони қисқариб борган ва милоддан аввалги IV асрнинг охирига келиб уларнинг сони 9000 дан 4000 га тушиб қолган.
Илотлар - Мессиниянинг қулга айлантирилган аҳолиси бўлиб, давлат мулки ҳисобланган. Улар амалда ўз хўжаликларини, оиласи ва томорқасини мустақил юритганлар. Ҳосилнинг бир қисмини тасарруф этганлар. Уларнинг ҳаёти қарам деҳқонлар ҳолатига яқин бўлган. Илотлар мамлакат аҳолисининг асосий қисмини ташкил этган. З.М.Черниловский маълумотларига қараганда Спартада 200 000 дан ортиқ илотлар мавжуд бўлган30.
Ижтимоий тузумда бундан ташқари Пелопоннес ҳудудидаги тоғли жойларда яшовчи қабилалар - периек (қўшни)лар ҳам мавжуд бўлган. Улар сиёсий ҳуқуқсиз бўлиб, Спартанинг мансабдор шахслари - гармостлар томонидан назорат этилган.
Бошқариш шаклига кўра аристократик давлати бошқарувчи иккита подшо кенг ваколатларга эга бўлмаган ва аслида архагетлар деб аталган. Улар уруш вақтларида қўшинга қўмондонлик қилганлар. Улар эфорлар, яъни - барча муассасалар устидан назорат қилувчи олий мансабдор шахслар чақирса, улар ҳузурига боришга мажбур бўлишган. Асосан коҳинлик вазифасини бажариб келганлар. Уларнинг ҳокимияти мерос тариқасида ўтган.
Давлат тузумида халқ йиғини - апелла мавжуд бўлиб, унда 30 ёшга тўлган спарталик эркаклар иштирок этганлар. Унда уруш ва сулҳ масалалари муҳокама қилинган, қонун қабул қилинган, мансабдор шахслар сайланган, бошқа давлатлар билан иттифоқ тузилган, архагет мансабининг мерос бўлиб ўтиши ҳақидаги ва урушлар вақтидан архагетлардан қайси бири қўшинга қўмондонлик қилиши масалалари ҳал этилган ва ҳ.к. У оқсоқоллар розилиги билан архагетлар томонидан одатда ҳар ойда чақирилган. Халқ йиғини давлат ҳаётида унча катта ўрин тутмаган. Милоддан аввалги IV асрга келиб унинг аҳамияти жуда пасайиб кетган.
Давлатда кучли бошқарув органи герусия - оқсоқоллар кенгаши бўлган. Герусия - «геронт» - оқсоқол сўзидан олинган. Унга 60 ёшга кирган 28 киши ва 30 ёшга кирган икки подшо кирган. Геронтлар умрбод мажлис қилганлар. Бир ўрин бўшаса, ўрнига янгиси сайланган. Номзодлар халқ йиғинида таклиф этилган.
Герусия халқ йиғинида кўрилиши лозим бўлган масалаларни олдиндан кўриб чиққан, ташқи муносабатларни олиб борган. Вақт ўтиши билан унинг ваколатлари кенгайиб борган. Агар улар халқ йиғини қароридан норози бўлса тарк этган, натижада йиғин тарқалиб кетган. Бундан ташқари, у давлатга қарши жиноятларни кўриб чиққан, архагетларга қарши суд жараёнларини олиб борган.
Барча муассасалар устидан назоратни олий мансабдор шахслар - эфорлар олиб борган. Бу мансаб милоддан аввалги VIII асрларда уруғ бошлиқлари ва уруғ аристократияси ўртасидаги зиддиятлар натижасида пайдо бўлган. Дастлаб улар архагетлар ёрдамчиси бўлиб, мулкий низолар бўйича суд ишларини юритганлар. Милоддан аввалги VI асрнинг ўрталарига келиб эфорларнинг ваколатлари жуда ошган. Жумладан, у Герусия ва халқ йиғинини чақириш ҳуқуқига, герусия билан келишиб халқ йиғини қарорини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Бутун ички ва ташқи масалаларни ҳал этган, барча аҳоли, мансабдор шахслар, подшолар ва давлат муассасалари, халқ йиғини фаолияти устидан назоратни олиб боришган. Ҳар йили беш нафар эфор сайлаб қўйилган, улар янги сайланган эфорларга ҳисоб берган.
Спартада армия жуда яхши ташкил этилган. Юқорида айтил- ганидек, спарталик эркакларнинг ҳаммаси ҳарбий хизматга мажбур эди. Бу армия милоддан аввалги VI-V асрларда Юнонистонда энг яхши ташкил этилган, интизомли ва кучли армия бўлган. Қўшин олдида енгил қуролланган илотлар, оғир қуролланган периеклар, улардан кейин ёш спарталиклар, охирида 60 ёшгача бўлган кишилар жангга кирган. Қўшинлар 12 та ҳарбий қисм (лох)га бўлинган. Улар тепасида лохаглар турган. Қўмондонликни подшолар амалга ошириб, полимархлар уларга ёрдам берганлар. Қўшин таркибида «300 та суворий»дан иборат отлиқ аскарлар бўлиб, уруш вақтларида подшоларни қўриқлайдиган, тинчлик вақтида мамлакат хавфсизлигини таъминлайдиган ўзига хос отлиқ гвардияни ташкил этганлар.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish