3. Маъруза: Атом-абсорбцион спектроскопия.
АТОМ ЮТИЛИШ СПЕКТРОСКОПИЯСИ
Атом-абсорбцион спектрометрия атом-эмиссион спектрометрияга қараганда нисбатан ёш аналитик усул ҳисобланади. Австралиялик олим А.Уолш 1955 йилда абсобцион усулларнинг эмиссион усулларга қараганда асосий устунликларини аниқлади ва атом абсобцияни қайд қилишнинг энг мақбул усулини ҳамда анализ ўтказувчи асбобнинг схемасини таклиф этди.
Атом ютилиш спектроскопияси қўзғатилмаган атомлар томонидан оптик оралиққа тўғри келувчи электромагнит нурларни ютишга асосланган. АЮС да ҳам худди атом-эмиссия спектроскопиясидагидек намунани олдиндан атомлаш керак. Аммо АЭС да аналитик сигнални қўзғалган атомлар ҳосил қилса, АЮС да уни қўзғатилмаган атомлар ҳосил қилади. Атом буғи оптик зичлигининг (A) катталиги Бугер – Бер - Ламберт қонунига кўра, ёруғлик ютувчи заррачаларнинг концентрациясига ( ), яъни атомизатордаги аниқланадиган элементнинг миқдорига тўғри пропорционал бўлади.
(3.1)
бу ерда – эркин атомларни ёруғлик ютиш коэффициенти, l – оптик йўлнинг узунлиги.
Асбобнинг белгиланган иш мароми ва атомлашнинг турғун шароитларида атомизатордаги атомлар концентрацияси аниқланаётган элементнинг концентрациясига (С) тўғри пропорционал бўлади. Шунинг учун (3.1) ни қуйидагича ёзиш мумкин
(3.2)
бу ерда k – ютилиш коэффициенти ва дан С га ўтиш коэффициентларини ўз ичига олувчи коэффициент. Худди АЭС даги каби пропорционаллик коэффициенти k тўласинча эмпирик катталик бўлиб, у анализ шароитларига боғлиқ ва тажриба йўли билан топилади.
АТОМЛАШТИРГИЧЛАР (АТОМИЗАТОРЛАР)
АЮС да АЭС дан фарқли атомизатор намунани фақат атом ҳолатига ўтказади, уни қўзғатмайди. Шунинг учун, АЮС нинг ишчи температура оралиғи (800 – 3000 0С) АЭС никига қараганда анча паст. АЮС да қўлланиладиган атомлаш манбаларининг асосийлари алангалар ва электр токи ёрдамида қиздириладиган атомлаштиргичлардир.
Аланга. АЮС си учун қўлланиладиган аланга атомизатори худди АЭС никидай горелкадан иборат. Лекин тузилиши томонидан АЭС ва АЮС ларининг атомизаторлари бир-биридан фарқ қилади. АЮС да одатда ҳар хил тузилишга эга бўлган тирқишли горелкалар ишлатилади (3.1-расм). Бундай горелкаларнинг алангаси чўзилган, ингичка тирқиш шаклига эга бўлади. Шундай қилинганда оптик йўл узайтирилади, бу эса ўз навбатида (3.2) тенгламага кўра аналитик сигналнинг кўпайишини таъминлайди.
АЮС да таркиби қуйидагича бўлган ёнувчи аралашмаларни қўллаш кенг тарқалган: ёритгич газ – ҳаво (1500 – 1800 0С), ацетилен – ҳаво (2200 – 2300 0С), ацетилен – азотнинг чала оксиди (2700 – 2950 0C). Иш маромининг юқори даражада турғун бўлиши, аланга атомизаторининг муҳим устунлиги ҳисобланади. Намуна атомизаторга эритма кўринишида юқори тезликда пуркалгани учун, у жуда қисқа вақт юқори температурали шароитда бўлади. Шунинг учун ҳам атомлаштириш маҳсулдорлиги паст. Бу эса унинг энг катта камчилиги ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |