Қон йўқотишни баҳолашнин клиник усуллари: ТҚК пайтида мониторингни талаб қилувчи асосий ҳаётий кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
Артериал босим (АБ)
Пульс
Соатбай диурез
Периферик ёки вена қонининг сатурацияси
Ушбу кўрсаткичларни баҳолаш қон йўқотиш ҳажмини билвосита баҳолаш имконини беради. Аммо қон йўқотишнинг клиник ҳисоб-китоби унчалик ишончли эмас ҳамда йўқотилган қон ҳажмини 30–50% ни етарлича баҳоламасликка сабаб бўлиши мумкин.
Унга кўра қон йўқотилиши ҳажмини баҳолаш мумкин бўлган янада таъсирчан кўрсаткичга шок индекси киради – бу пульснинг систолик АБ га нисбати. Шокиндекси айниқса, АБ ва пульс кўрсаткичлари нормал ёки нормалга яқин бўлганда оғир қон йўқотилишининг эрта диагностикаси учун қўлланилиши мумкин (1000 мл ва ундан кўп). Нормада шок индекси 0,6 дан ошмаслиги керак. 1,1 дан юқори шок индекси оғир қон йўқотишдан дарак беради (бунда АБ ва пульс кўрсаткичлари нормал бўлиб қолади).
Агарда гемоглобин ва гематокрит каби лаборатория кўрсаткичлари ҳақида сўзлайдиган бўлсак, шуни ёдда тутиш керакки, ўткир қон кетиши 4 соат давомида гематокрит ёки гемоглобин даражаси пасайиши билан намоён бўлмаслиги мумкин, чунки бу даврда қон оқимига венада қолган эритроцитларнинг келиб тушиши содир бўлади. ТҚК да гемоглобин ва гематокритнинг ҳақиқий кўрсаткичларини ТҚК дан 4 соат ўтгач аниқлаш мумкин бўлади. Шу сабабли ТҚК нинг бошланғич босқичларида ёрдам кўрсатишда гемоглобин ва гематокритга таянмаслик керак. Шуни ҳисобга олиш керакки, гемоглобиннинг 10 г/л ва гематокритнинг 3% га пасайиши 500 мл қон йўқотилишига мос келади.
Умумий универсал чоралар.
ТҚК юзага келганда биринчи навбатда қуйидаги универсал чораларни амалга ошириш зарур:
1. Мультидисциплинар жамоани чақириш:
Энг тажрибали акушеркани
Энг тажрибали акушер-гинекологни
Энг тажрибали анестезиологни
Энг тажрибали неонатологни
Ёрдам кўрсатиш учун қўшимча ходимларни
Жамоа ҳар қандай аёл учун ТҚК ҳолатларида сафарбар қилиниши керак. Агарда мижоз ТҚК бўйича хавф гуруҳига кирса, ёрдам кўрсатувчи жамоа ҳомилани чиқариш/суғуриб олишдан бевосита аввал туғруқ залига ёки операция хонасига чақирилиши зарур (яъни, жамоа ТҚК бўйича хавф гуруҳига кирувчи аёлга қачон туғруққа ёки кесар кесими операциясига рухсат берилишини олдиндан билиши керак). Шошилинч ёрдам кўрсатувчи бригада (2 акушер-гинеколог, анестезиолог, анестезист-ҳамшира, акушерка ва б.) ташхис қўйилгандан сўнг 10-15 дақиқа кечиктирмасдан ёрдам кўрсатиш жараёнига киришиши зарур.
2. Қон қуйиш хизмати билан алоқа ўрнатиш
ТҚК да ёрдам кўрсатиш бўйича тушунарли протокол, шунингдек қон препаратларини қуйиш бўйича протокол бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |