3 боб акушерлик қон кетишлари



Download 350,93 Kb.
bet2/45
Sana03.03.2022
Hajmi350,93 Kb.
#480457
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
3 БОБ

Йўлдош кўчиши омиллари:

  1. преэклампсия

  2. артериал гипертония

  3. аввалги туғруқларда НЙМК

  4. тромбофилия

  5. қандли диабет

  6. буйрак хасталиги

  7. бачадоннинг фиброз шиши (бачадон миомаси)

  8. ёши 35 дан катта

  9. хорионамнионит

  10. давомли сувсиз давр (24 соатдан кўп)

  11. паст ижтимоий-иқтисодий мақом

  12. наркотикларни истеъмол қилиш, чекиш

  13. жароҳат

  14. ҳомиланинг эркак жинсига мансублиги

  15. бачадоннинг тўсатдан декомпрессияга учраши (яъни, бачадон бўшлиғида босимнинг кескин тушиши, масалан, амниоцентезда, кўп сувлиликда ҳомила олди сувининг тезда оқиб тушиши ёки кўп ҳомилаликда биринчи ҳомиланинг тезда сиқиб чиқарилиши)


  1. НЙМК клиникаси, юритиш тактикаси ва асоратлари



НЙМК нинг клиник аломатлари.
НЙМК нинг асосий клиник аломатларига оғриқ, бачадоннинг гипертонуси, қон кетиши ва ҳомиланинг ўткир дистресси киради. Агарда НЙМК ли ҳомиладор аёлга ёрдам кўрсатилмаса, унда оғриқли ва геморрагик шок клиникаси ривожланади.
Қон кетиши бевосита йўлдош кўчишининг ўзи билан боғлиқ. НЙМК да кўчиш марказ бўйича (ички қон кетиши), четидан (ташқи қон кетиши) ёки бир пайтнинг ўзида марказ ва четидан қон кетиши мумкин.
НЙМК да бачадон оғриғи ва гипертонуси ретроплацентарной гематома ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Ретроплацентар гематома – бу бачадон девори ва плацента ўртасида жойлашган ва қон билан тўлган бўшлиқ, бу қон бачадоннинг йўлдош кўчган жойида қуйилган. Ретроплацентар гематома йўлдошнинг кўчиши марказда содир бўлган, яъни йўлдошнинг марказий қисми бачадон деворидан кўчган, перифириялари эса бачадон деворига уланган ҳолда қолган тақдирда ҳосил бўлади. Бундай гематомада кўп миқдорда қон тўпланади (1 литр ва ундан кўп), у қуйилиб, қуйқага айланади. Гематомадан қон ташқарига оқмайди. Ҳажмига кўра йирик гематомалар бутун майдони ҳомила, ҳомила олди сувлари ва йўлдош билан боғлиқ бачадон бўшлиғини чўзади. Бачадон деворининг ҳаддан зиёд чўзилиши ретроплацентар гематома бўлгани ҳолда шунга олиб келадики, бачадон зўриқади, унинг гипертонуси ривожланади ва ташқи акушерлик кўригида ҳомила қисмларини пальпация қилиш ёки стечаноқкоп ёрдамида ҳомила юрак урушини тинглаш қийин бўлиб қолади. Шунингдек бачадон деворидаги доимий қўзғатувчи қисқаради ва бўшашмайди.
Бундан ташқари, ретроплацентар гематома бачадон деворини ташқарига ўгиради. Бу бачадонни ташқаридан қопловчи қорин пардасининг чўзилишига сабаб бўлади. Гематома локализация бўлган жойда парда чўзилиши оғриқ пайдо бўлишига олиб келади. Аввалига оғриқ локал характерга эга бўлади, аммо ретроплацентар гематома ҳажми ошиб бориши билан бирга у диффузияли характерга эга бўлади. Ретроплацентар гематома ҳам бачадон асимметриясига олиб келади, бачадонни ташқаридан пальпация қилишда локал бўртиқни сезиш мумикн.
НЙМК да бачадонда оғриқ ва гипертонус ретроплацентар гематоманинг ҳажми 150 мл ва ундан кўп бўлса, вужудга келади.

Шу тарзда НЙМК да асососий клиник аломатларга қуйидагилар киради:



  1. Абдоминалоғриқли синдром (қориндаги кучли ифодаланмаган оғриқдан кескин оғриққача, ва бу бачадон гипертонуси билан қўшилиб кетади.

  1. туғруқдан ташқари ва туғруқ пайтида бачадоннинг гипертонуси, пальпация пайтида бачадоннинг оғриқлилиги (маҳаллий ёки ялпи); йўлдош кўчиши яққол сезилиб, у бачадоннинг олд деворида локаллашган тақдирда локал бўртиб қолиш, бачадон асимметрияси кузатилади

  2. қон кетиши кўпинча ҳомиладорликнинг учинчи триместрида, туғруқнинг биринчи ёки иккинчи даврида юзага келади; қон кетиши кўпроқ ички характерга эга, ташқи ёки аралаш тури кам учрайди (ташқи қон кетиш ҳажми бемор ҳолати оғирлигига мос келмайди)

  3. ҳомила қийналиши аломатлари. Йўлдош кўчишида ҳомиланинг антенатал нобуд бўлишининг 70 % гача бўлган қисми туғруқнинг 2 соатдан ортиқ кечиктирилиши билан боғлиқ.

  4. кўчиш аниқ ифодаланганда аралаш шок: оғриқли ва геморрагик оғриқнинг клиник белгилари




Download 350,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish