Бир ёки бир неча тўғри жавобли тестлар
1. Қайси ҳолатларда нормал жойлашган йўлдошнинг кўчишини муддатидан аввал деб аталади:
туғруқнинг биринчи даврида
ҳомиладорлик пайтида
туғруқнинг иккинчи даврида
сохта тўлғоқлар пайтида
туғруқнинг учинчи даврида
2. Нормал жойлашган йўлдошнинг кўчиши қуйидагича содир бўлиши мумкин:
қорин жароҳатланиши туфайли ривожланиши мумкин
преэклампсия, гипертоник касаллик ва буйрак касаллигида томирларнинг ўзгариши натижасида вужудга келади
СОРП га олиб келади
очилмаган ҳомила пуфагида туғруқнинг II даврида вужудга келиши мумкин
кўп сувлиликка нисбатан кам сувлиликда кўпроқ учрайди
3. Нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
қисқа киндик ичакчаси
ҳомила пуфагининг кеч ёрилиши
сувнинг муддатидан аввал оқиб кетиши
кўп сувлиликда сувнинг тезда оқиб кетиши
сохта тўлғоқлар
4. Нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши қуйидагича намоён бўлиш мумкин:
қориндаги шишиб кетувчи кучли оғриқ билан
профуз қорин ичидаги қон кетиши
бачадоннинг гипертонуси
ҳомила гипоксияси ёки бачадон ичида нобуд бўлиши
бачадон қуйи сегментидаги ўткир оғриқ
5. Нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишида ҳомиладор аёллар
қуйдаги шикоятларни билдиради:
шишадиган характерли маҳаллий оғриқ
қон аралаш тез-тез ва оғриқли сийиш
оғриқнинг елкага ва куракка кўчиши
ҳолсизлик, бош айланиши
ҳомиланинг фаол қимирлашига
6.Нормал жойлашган йўлдоши муддатидан аввал кўчган туғадиган аёллар қинин текширишда уларга хос бўлган характерли аломат қуйидагилардан иборат:
зўриққан ҳомила пуфаги
кўчадиган қисмнинг баланд жойлашуви
ҳомила бошида яққол ифодаланган туғруқ шиши
бачадон оғзининг шишиб кетиши
қобиқларнинг ғадир-будурлиги
7. Ташқи акушерлик кўригида нормал жойлашган йўлдошнинг марказидан муддатидан аввал кўчган беморларда қуйидагиларни кўриш мумкин:
бачадон асимметрияси
овоид шаклли, одатдаги консистенцияга эга бачадонни
бачадон гипертонуси
бачадоннинг маҳаллий оғриқлилиги
бачадон гипотонуси
8. Ҳомиладорлик пайтида нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши ривожланиб бориши қуйидаги кўрсатмаларга асос бўлади:
кесар кесими (кесарево сечение) учун
туғруқни қўзғатиш учун
табиий туғиш йўлларидан туғиш учун
бачадон ампутацияси учун
бачадон томирларини боғлаш учун
9. Нормал жойлашган йўлдоши муддатидан аввал кўчган ҳомиладор аёллар ва ҳомиласи антенатал нобуд бўлган ҳомиладор аёлларни юритиш тактикаси қуйидагича:
туғуқни амалга оширишда
кесар кесими (кесарево сечение)ли шошилич операцияда
гемостатик терапияни тайинлашда, кўп ташқи қон оққанда - кесар кесими
туғруқни табиий туғиш йўлларидан амалга оширишда
ҳомила қобиғини бузувчи операцияда
10. НЙМК да қандай гемостатик препаратлар қўллаилиш мумкин?
Дицинон
Этамзилат натрия
Кальций препаратлари
Викасол
Транексам кислотаси
11. Акушерлик стационарига қуйидаги ташхисли ҳомиладор аёл келиб тушди: ҳомиладорлиги 33 ҳафта, енгил преэклампсия, оғир шаклдаги нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши, ҳомиланинг антенатал нобуд бўлиш.
Қуйидаги чоралар амалга оширилиши керак:
шошилинч кесар кесими
ҳомилани бузувчи операция
кесар кесими ва ундан сўнг бачадон ампутацияси
туғруқни қўзғатиш
ҳомиланинг вакуум-экстракцияси
12. НЙМК ли ҳомиладор аёл келиб тушганда қандай чоралар қўлланилиши керак?
Тез бирламчи баҳолаш
Венани катетеризация қилиш ва кристаллоидларни юбориш
Жамоани чақириш
Таҳлиллар учун материаллар олиш
Фето-плацентаркомплекс УЗИ си (имкониятга кўра)
Do'stlaringiz bilan baham: |