3 боб акушерлик қон кетишлари


III. Киндик тизимчасинг назорат қилинадиган тракциялари ёрдамида йўлдошнинг туғилиши



Download 350,93 Kb.
bet21/45
Sana03.03.2022
Hajmi350,93 Kb.
#480457
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45
Bog'liq
3 БОБ

III. Киндик тизимчасинг назорат қилинадиган тракциялари ёрдамида йўлдошнинг туғилиши:

  1. Киндикдаги қисқични оёқ оёқлар оралиғига яқин жойлаштиринг.

  2. Бунда сиқилган киндик тизимчаси ва зажим учини қўлингиз билан ушлаб туринг.

  3. Қўлингизни бевосита қов супачаси устига қўйинг ва бачадонни барқарорлаштиринг, уни киндикни назорат қилинадиган тарзда тортишда олиб туринг. Бу бачадон ўгирили қолишининг олдини олишга ёрдам беради.

  4. Бачадоннинг кучли қисқаришини кутинг (одатда 2-3 дақиқадан сўнг). Бачадон думалоқлашиб ёки киндик ичаги чўзилиши билан уни пастга томон эҳтиёткорлик билан торта бошланг (тракция). Айни пайтда иккинчи қўлингиз билан бачадонни киндик тортилаётган томондан тескарига итаринг (контртракция). Қаршилик сезсангиз ёки сўнгги тўлғоқ бўлмаса, киндик тизимчаси тортманг.

  5. Агарда йўлдош назорат қилинадиган тракция пайтида 30-40 сония давомида пастга тушмаса, киндикдан тортишни тўхтатинг.

  6. Киндик тизимчаси эҳтиёткорлик билан енгил тортилган ҳолатда тутинг ва бачадоннинг навбатдаги қисқаришини кутиб туринг.

  7. Заруратга кўра. Зажимни киндик ичаги чўзилгани сайин оёқ орасида яқинроқ кўчиринг.

  8. Бачадоннинг навбатдаги қисқариши пайтида киндик тизимчасинг назорат қилинадиган тракциясини такрорланг ва айни пайтда бачадонни тескари томонга контртракция кўрсатишда давом этинг.

  9. Йўлдош туғруқ йўлига тушиб қолганда ҳомила қобиқлари узилиши мумкин. Йўлдошни икки қўл билан тутиб туринг ва ҳомила қобиқларини улар туғилмагунча, бурай бошланг.

  10. Туғруқни тўхтатиш учун эҳтиёткорлик билан йўлдошни тортинг. Йўлдошни диққат билан кўздан кечиринг, унинг бутунлигига ишонч ҳосил қилинг. Йўлдош юзасининг бир қисми мавжуд бўлмаса ёки томирли ҳомила қобиқларида узилишлар кузатилса, бачадон бўшлиғида йўлдош қолдиқлари сақланиб қолганлигига шубҳа қилиш мумкие. Бу ҳолда тегишли чораларни кўриш керак.



IV. Бачадон тонусини текшириш:

  1. Кафтингиз ёни билан она қорнига киндигидан бироз юқорида босиб, бачадон тубини топинг

  2. Қўл бармоқларини думалоқлаб, бачадон тубини пайпасланг.

  3. Текшириб кўринг, бачадон пешонадек қаттиқми, ёки бурундек юмшоқми

  4. Бачадон юмшоқ бўлса, уни тезкор айланма ҳаракатлар билан уқаланг, токи бачадон пешонадек қаттиқ бўлсин, ва қон кетиши секинлашганлигини кузатинг.

  5. Бачадон тонусини туғруқдан кейинги дастлабки 2 соатда ҳар 15 дақиқада текширинг. Бачадон ҳолати юмшоқдан қаттиққача ёки қаттиқдан юмшоққача ўзгариши мумкин. Бачадон тонусини текшириш ва қайта текшириш дастлабки 24 соатда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади ва дастлабки 2 соатда ҳар 15 дақиқада текширилиши керак.

Туғруқнинг 3-даврини билимли ва барча кўникмаларни эгаллаган акушерка фаол юритиши керак. Агарда акушерка билимсиз ва кўникмаларни эгалламаган бўлса, киндик тракциялари бачадоннинг тескари ўгирилиб қолишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли малакали акушерка бўлмаса, фақат томирга окситоцин юбориб, киндик тизимчаси тортмаслик мумкин. Бунда йўлдош бачадон деворидан кўчиб мустақил туғилишини кутиш керак. Ёдда тутинг, бола туғилганидан сўнг киндикдан тортмасдан мушакка окситоцин юборилиши ҳам туғруқнинг 3-даврини юритиш ҳисобланади.


Туғруқнинг 3-даврини фаол юритиш туғруқдан кейинги қон кетиши хавфини 60% га камайтиради. Кутиш тактикасига нисбатан, туғруқнинг учинчи даврини фаол юритиш қуйидаги кўрсаткичларни пасайтиради: оналик қон йўқотилишини (ўрта ҳисобда 79,33 мл.га), туғруқдан кейинги қон йўқотилишини (500 мл дан кўпроқ), туғруқлар учинич даврининг чўзиқлигини (ўрта ҳисобда 9,77 дақиқага).
Айни пайтда туғруқнинг 3-даврини фаол юритиш туғадиган аёлда кўнгил айниши юзага келиши, қусиш ва қон босими ошиши хавфи билан боғлиқ (эҳтимол эргометриндан фойдаланганлик туфайли).
Фаол тактика туғруқ стационарида туғруқ йўллари орқали туғишда барча аёлларга таклиф қилиниши керак.
Йўлдош ажралиши ва чиқиши билан дарҳол уни яхлитлиги нуқтаи назаридан кўздае кечириш керак.
Йўлдошнинг 2 та юзаси бор: оналик ва ҳомила юзаси. Йўлдошнинг оналик юзаси тўқ қизил ранглар ва гўштли кўринишга эга. У паллалардан (котиледонлардан) ташкил топади, ҳомилали томони ялтироқ ва кул ранг бўлиб, қобиқ билан қопланган. Йўлдош бутун бўлиб, унинг паллалари мозаика элементлари каби, бир-бирига мос келади. Қобиқларнинг бутунлигини ҳам текшириш керак. Йўлдош ёик қобиқлар тўқимаси бачадонда қолиб кетса, бачадон қисқара олмайди, онада кўп қон кетиши мумкин.
Ҳомилани кўздан кечириш қуйидагича амалга оширилади:

  1. йўлдошнинг ялтироқ томонини қўлларингизни бирлаштирган ҳолда иккала қўл кафтида тутинг, йўлдошни косадек жойлаштиринг

  2. барча паллалар бутунлигига, етишмайдиган фрагментлар йўқлигига эътибор қаратинг.

  3. йўлдошни киндик ичагидан ушлаб, қобиқлар бутунлигини кўриш учун юқорига кўтаринг

  4. йўлдош четидан чиқиб турган қон томирларига эътибор беринг , чунки бу йўлдошнинг бир қисми (қўшимча қисми) ичида қолиб кетганлигини билдириши мумкин

  5. агарда йўлдош ёки қобиқнинг бирон бир қисми йўқдек туюлса, қон кетиши даражасини, бачадон тонусини текшириб кўринг ва бу ҳақда шифокорга хабар қилинг

  6. кўрик пайтида йўлдош бутун бўлса, оёқ орасида йиртилишлар бор-йўқлиги жиҳатидан кўриб чиқинг.

Туғруқнинг 3 даврини фаол юритишдан ташқари ТҚК профилактикаси бўйича яна 2 та тадбир мавжуд.

1. Профилактик томир ичига окситоцин эритмасини қуйиш ТҚК хавфи омилларидан бири борлиги мавжуд бўлса, кўзда тутилган. Йўлдош туғилиши билан ТҚК хавфи бор аёлларда томирга 20-40 Бирлик окситоцинни 1000 мл натрий хлорид физиологик эритмасига солиб томирга 1 дақиқада 60 та томчи қилиб юбориш керак.


2. Транексам кислотасини профилактик мақсадда юбориш учун кўрсатмалар қуйидагича:
- қон препаратларини қуйишдан воз кечган мижозлар
- антикоагулянтларнинг даволаш дозасини қабул қилувчи мижозлар
- йўлдош тўқималарга ёпишиб қолганда ёки туғруқ йўлига тушиб қолганда ТҚК тавакалчилиги юқори бўлади..
Профилактик мақсадда транексам кислотаси томирга 1,0 ҳажмида жарроҳлик аралашувидан аввал ёки туғруқ пайтида юборилади. Профилактик мақсадда транексам кислотасини тайинлаш жарроҳлик қон йўқотилиши ҳажмини тахминан 30% га камайтиради.




  1. Download 350,93 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish