Туғруқдан кейинги қон кетишининг сабаблари.
Эрта туғруқдан кейинги қон кетиши этиологиясини 4 та асосий жараёндан бирининг бузилиши сифатида тушуниш осонроқ. Ушбу жараёнларни яхшироқ эслаб қолиш учун уларни тўртта “Т” ҳарфи билан белгилаш мумкин:
1. “Ткань” (“Тўқима”)- йўлдош қолдиқлари – 10%
2. “Тонус” –бачадон атонияси – 70%
3. “Травмa” “Жароҳат”–бачадон ва туғруқ йўллари йиртилиши, бачадон ағдарилиб қолиши – 20%
4. “Тромбин” – қон қуюлиши билан боғлиқ илгари ҳам мавжуд бўлган ёки орттирилган бузилишлар – 1% дан кам
Бачадон қайсидир сабабга кўра қисқармаса қон кетиши содир бўлади (тонус). Йўлдош қолдиқлари қолиши ёки қуйилиб қолган қон чиқилиш (тўқима), шунингдек туғруқ йўллари ёки бачадон ёрилиши (жароҳат) туғруқдан кейин айниқса ўз вақтида аниқланмаса кучли қон йўқотилишига сабаб бўлиши мумкин. Қон қуюлиши билан боғлиқ бузилишлар (тромбин) кўп миқдорда қон йўқотилишига олиб келиши мумкин.
ТҚКга одатда бачадон атонияси, қин ёки бачадон бўйни йиртилиши сабаб бўлиши мумкин.
Анча мураккаб кечадиган ТҚК йўлдош патологияси (йўлдошнинг қаттиқ ёпишиб қолиши ёки ўсиши, қон қуюлиши, бачадон йиртилиши ва ағдарилиб қолиши каби) бузилишлари билан боғлиқ.
Кечки ТҚК асосан бачадон бўшлиғида йўлдош қолдиқлари қолиб кетган ёки туғруқдан кейинги метрит оқибатида юзага келади.
Шу тариқа:
ТОНУС – бу бачадон атонияси бўлиб, бунда қон кетиши туғруқдан кейин бачадон ёмон ёки умуман қисқармаслиги, плацентар майдон томирлари сиқилмаслиги оқибатида юзага келади.
ТРАВМА (ЖАРОҲАТ) – бу чот ораси, қин, бачадон бўйни, бачадон йиртилиши ва бачадон ағдарилиб қолишидир.
ТЎҚИМА – бу бачадон бўшлиғида йўлдош қолдиқлари қолиб кетиши (йўлдош нуқсони), шунингдек йўлдош мустаҳкамланиши билан боғлиқ аномалиялардир. Йўлдош мустаҳамланиши билан боғлиқ аномалиялар сирасига йўлдошнинг қаттиқ мустаҳкамланиши ва ҳақиқий ўсиши киради. Нормал шароитларда йўлдош қилчалари эндометрийнинг функционал қаватида жойлашади ва ичкарига ўсмайди. Агар қилчалар эндометрий ва миометрий чегарасида жойлашган базал мембранадан ўсиб кетса, бу йўлдошнинг маҳкам мустаҳкамланишидир. Бундай йўлдош бачадон деворидан мустақил равишда ажралмайди, уни қўл билан ҳам ажратиб олиш керак. Агар йўлдош қилчалари турли чуқурликда миометрийга ўсса, бу йўлдошнинг ҳақиқий ўсиши дейилади. Бундай йўлдош бачадон деворидан мустақил равишда ажралмайди, уни қўл билан ажратиб ҳам бўлмайди, шунинг учун бундай ҳолатда аёл бачадони унга ўсган йўлдош билан бирга олиб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |