3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Бўёқдор махсар - Сафлор красильный (Carthamus tinctorius L.)



Download 2,55 Mb.
bet17/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
3 боб

- Бўёқдор махсар - Сафлор красильный (Carthamus tinctorius L.).
Бўёқдор махсар - Asteraceae оиласига мансуб 1 йиллик ўт. Табиий ҳолда яккам - дуккам учрайдиган, қурғоқчил бўлган бу ўсимлик Циркумбореал (Жанубий Россия, Украина) ва Эрон-Турон флорасига мансубдир [http://ozon.shoptop.ru/detail.php?shop=3&id=1610509].
Доривор восита сифатида ўсимликнинг илдизи ва уруғи ишлатилиб, унинг таркибида флаваноидлар, ошловчи моддалар ва ёғлар мавжуддир. Халқ табобатида махсар ёғидан суяк касалликлари, бел оғриқ ва нафас йўлларининг яллиғланишининг олдини олишда ишлатилган. Шўр тупроқларда ўсимликлар уруғдан экилди. Ўртача шўрланган тупроқларда уруғ унувчанлиги -38,3% ва сақланиши -81,6% ни, кучли шўрланган тупроқларда эса бу кўрсаткичлар 40,2% ва 75,05% ни ташкил этди.
Ўсимликлар 2 хил шўрланишдаги тупроқларда ҳам жадал ўсди ва ривожланди. Ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликларнинг асосий поялари 98,3±7,38 см ва улардаги барглар 39,5±7,07 та га етиб, 18,3±1,55 см гача ёғочланади. Асосий пояларда ўртача 17,0±2,34 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг узунлиги -38,3±2,89 см га, барглар сони 15,4±1,32 та га етади. Ҳар бир 1-тартибли новдаларда ўртача 9,2±0,86 та 2-тартибли новдалар шаклланади ва уларнинг узунлиги -19,22,87 см ни, барглар сони эса 11,4±2,29 та ни ташкил этади. Ўсимликлар июн ойининг охирида генератив даврга киради. Сентябр ойида 1 туп ўсимликда ўртача 47,2±5,53 та шаклланган тўп мевалар ва 40,4±2,44 та пишган тўп мевалар қайд этилган (3.8-жадвал).
Кучли шўрланган тупроқларда, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши нисбатан суст бўлсада, вегетация давомида уларнинг шўрга чидамлилик ҳусусиятлари намоён бўлади. Яъни, ўсимликлар жадал ўсиб асосий поялар 79,3±4,80 см ва улардаги барглар 32,0±2,19 та га етади. Асосий пояларда ўртача 30,1±1,62 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг узунлиги -11,2±1,77 см ни ташкил этади. Шунингдек, ҳар бир 1-тартибли новдаларда 12,4±0,81 та 2-тартибли новдалар ҳосил бўлади. Уларнинг узунлиги ўртача 14,7±1,54 см ва барглар сони 6,2±0,66 та га етганлиги қайд этилди. Ўсимликлар июл ойида генератив даврга киради. Сентябр ойида, 1 туп ўсимликда ўртача 32,0±4,22 та шаклланган мевалар ва 69,0±6,48 та пишган мевалар мавжуд эди. Бўёқдор махсарнинг ўсиши ва ривожланиши давомида шўрга чидамли ҳусусиятлари яққол намоён бўлади. Бу ўсимликни кучли шўрланишдаги тупроқларда экилганда, уруғ ҳосилдорлиги - 1,60±0,18 т/га ни ташкил этади (3.9-жадвал).



Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish