3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Боғ марзанжўши - Майоран садовый ( Majoranum hortensis Moench.)



Download 2,55 Mb.
bet13/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
3 боб

- Боғ марзанжўши - Майоран садовый ( Majoranum hortensis Moench.).
Боғ марзанжўши-Lamiaceae оиласига кирувчи, кўп йиллик чала бутадир. Ўсимлик келиб чиқиши билан Ўрта Ер денгизи флора воҳасига мансуб бўлиб, табиий ҳолда адирликлар, тоғ ҳудудларининг қуйи қисмидаги тошлар орасида ҳаёт кечиради. Ўсимликнинг ер устки қисмлари хушбуй ҳид берувчи қўшилма сифатида озиқ-овқат, турли хил тузламаларда ишлатилади [87,197,137] (илова – 291-бет).
Шўр тупроқларда ўсимликлар уруғидан экилганда унувчанлик кузатилмади. Шу сабабли улар кўчат усулида интродукция қилинди.
Кўчатларнинг кўкарувчанлиги ўртача 80,0% ва сақланувчанлиги 100 % ни ташкил этиб, уларнинг 35-40 кун давомида ўсиши кузатилмаган. Вегетациянинг 2- ойидан бошлаб янги асосий поялар ўса бошлайди ва ўрталарига келиб асосий пояларда 1- тартибли новдалар ҳосил бўлиб, жадал ўсади. Вегетация охирида асосий пояларнинг узунлиги 38,7±3,02 см ни, улардаги барглар -28,4±3,41 та ни ташкил этган бўлса, 1- тартибли новдаларнинг сони 5,2±0,86 та, узунлиги -24,8±2,07 см га етади. Ўсимликлар илдизлари вегетациянинг охиригача сақланган бўлсада, бутун ер устки танаси сентябрнинг ўрталарига келиб, қуриб қолади. Кейинги вегетация йилида эса ўсимликларнинг кўкарувчанлиги кузатилмаган (3.9 жадвал).

  • Доривор валеряна - Валерьяна лекарственная

(Valeriana officinalis L.).
Доривор валеряна - Valerianaceae оиласига мансуб баланд бўйли кўп йиллик ўт. Ўсимлик табиий ҳолда МДҲ нинг барча ҳудудларида учрайди. Доривор хом-ашё сифатида илдиз ва илдизпоя ишлатилади. Доривор валер-яна доривор ўсимликлар ичида, жуда ҳам оммабоп бўлиб, у асаб системасини тинчлантиришда, асаб толалари қисилишининг олдини олишда, уйқусизлик-да эса спиртли тиндирмасидан фойдаланилади [66,68,67,29] (илова - 298-бет).
Шўр ерларда ўтказилган тажрибаларда доривор валеряна 2 хил усулда - уруғ ва кўчатдан экилди. Уруғ унувчанлиги 2 хил шўрланишдаги тупроқларда ҳам жуда кам бўлиб, вегетациянинг дастлабки кунларида қуриб қолади. Кўчатдан экилган ўсимликларда кўкарувчанлик кўрсаткичи юқори бўлади. Вегетация давомида эса, 70 - 75 % ўсимликларнинг қуриб қолган-лиги, сақланган ўсимликларда ўсиш ва ривожланиш суст бўлганлиги кузатилган. 1- вегетация йилида ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликлар асосий пояси 16,0±1,33 см ўсиб ва барглар сони 8,2±1,59 ни, кучли шўрланган тупроқларда эса, бу кўрсаткичлар 12,9±1,33 см ва 5,0±0,55 та ни ташкил этган. Вегетация, сентябр ойининг ўрталарига келиб тугайди, ўсимликларнинг илдизлари чирий бошлайди, лекин 4-5 та нишли илдизпоялар қиш даврида сақланиб, улардан янги ўсимталар кўкариб чиқади. 2- вегетация йилида ўсимликларнинг ўсиши бир оз жадаллашди. Ўртача шўрланган ерларда асосий пояларнинг баландлиги 96,7±5,35 см га етади. Вегетациянинг ўрталарига келиб 1- тартибли новдалар ҳосил бўлади ва уларнинг узунлиги -22,4±1,74 см, барглари 8,4±0,21 та га етади. Кучли шўрланган тупроқларда эса, асосий пояларнинг баландлиги -82,5±3,86 см ва барглар сони 14,0±1,51 та ни ташкил этади. Шўр тупроқларда доривор валеряна кўчатдан экилганда, 2- вегетация йилида генератив даврга киради. Ўсимликлар генератив даврга жуда кеч (июн ойининг охири) кириб, ғунчалаш ва гуллаш фазалари вегетация тугагунча давом этади. Ўртача шўрланган тупроқларда ўстирилган 1 туп ўсимликда, генератив органларнинг сони бир мунча кўп бўлиб, шаклланган мевалар -85,8±4,99 та ва пишган мевалар -45,6±2,80 та ни ташкил этади. Кучли шўрланган тупроқларда эса, ўсимликлардаги генератив органларнинг биринчи фазадан иккинчи фазага ўтмасдан туриб қуриб қолганлиги уларнинг камайиб қолишига (гуллар -5,4±1,16 та; шаклланган мевалар -9,8±1,05 та ва пишган мевалар -13,2±0,97 та) сабаб бўлди. Шўр тупроқларда ўсимликларнинг уруғдан кўпайиши кузатилмайди. 2- вегетациянинг охиригача барча ўсимликлар қуриб қолади. Шўрланмаган тупроқларда доривор валеряна уруғдан тез кўпаяди (1 м2 да -72 -88 кўчат), уруғ унувчанлиги 60-65% ва сақланиши 80,5 % ни ташкил этади. Ўсимликлар табиий ҳолда уруғдан, жадал суръатда кўпаяди ва асосий пояларнинг сони 200-250 минг экз./га га етади. Ер ости қисмларининг ҳосилдорлиги 3,00-3,50 т/га эканлиги аниқланган [135,137].
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish