3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


Йирик гулли платикодон - Платикодон крупноцветковый



Download 2,55 Mb.
bet16/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Bog'liq
3 боб

Йирик гулли платикодон - Платикодон крупноцветковый

(Platycodon grandiflorus Jacq. (Micheli)).
Йирикгулли платикодон - Campanulaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимлик. Табиий ҳолда улар Шарқий Осиёнинг кенгликлари, Корея, Япония ва Манчжуриянинг адирларида учрайди. Ўсимликнинг илдизи халқ табобатида оғриқ қолдирувчи, антисептик, йўтални тўхтатиш, қувватни ошириш ва асабни тинчлантириш воситаси сифатида ишлатилади [http://spcpa.ru/slr/preview/articles/906.html].
Шўр тупроқларда ўсимликлар кўчатдан экилди. Ўртача шўрланган ерларда кўкарувчанлик -100% ва сақланувчанлик -94,1% ташкил этган бўлса, кучли шўрланган тупроқларда кўкарувчанлик -38,2% ва сақланиш -78,9% ни ташкил этди. Шунга мувофиқ ҳолда ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш суръати ҳам, камроқ шўрланган тупроқларда жадалроқ бўлганлиги кузатилган. Яъни, ўртача шўрланган тупроқларда, 1- вегетация йилида асосий поялар 43,4±4,98 см га ўсади, барглар 17,0±2,95 та ни ва пояларнинг ёғочланиши -7,6±1,29 см ни ташкил этган бўлса, кучли шўрланган тупроқларда бу кўрсаткичлар 33,2±3,15 см, 18,2±1,98 та ва 4,3±0,37 см кузатилган. 2- вегетация йилида эса, ўртача шўрланган тупроқларда асосий поялар 47,6±3,54 см ни, барглар 18,4±3,14 та ва асосий поянинг ёғочланиши -12,6±1,14 см ни ташкил этади. Ўсимликлар 2- вегетация йилида генератив даврга киради ва бу давр 30-35 кун давом этади. Август ойларида 1 туп ўсимликда ўртача 2,2±0,73 та гуллар, 1,2±0,49 та шаклланган мевалар ва 2,0±0,45 та пишган мевалар мавжуд эканлиги кузатилди (3.8-жадвал).
Кучли шўрланган тупроқларда 2- вегетация йилидан бошлаб, ўсимликларнинг ўсиш суръати жадал бўлади (асосий поянинг бўйи -39,3±2,16 см, асосий поядаги барглар 16,0±1,73 та ва поянинг ёғочланиши -12,4±0,90 см), лекин генератив органлар шаклланмайди. Демак, йирик гулли платикодоннинг интродукция шароитидаги мослашиш жараёнлари, ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари уларнинг шўрга чидамсиз эканлигини билдиради (3.9-жадвал).
- Бамия - Гибискус (Бамия) (Hibiscus esculentus Ladies Figer.).
Бамия - Malvaceae оиласига мансуб 1 йиллик ўт. Табиий ҳолда Жанубий - Шарқий Осиё, Жанубий Америка ва Африкада кенг тарқалган. Доривор хом-ашё сифатида ўсимликнинг уруғлари ишлатилиб, уларнинг таркибида кўп миқдорда оқсил моддалари мавжуддир. Халқ табобатида ўсимликнинг уруғларидан озғинликни (дистрофия), суяк касалликларини ва камқувватликни даволашда фойдаланилади[http://natasha. ennedi. com/images /gg/okra.htm].
Шўр тупроқларда ўсимликлар уруғдан интродукция қилинди. Ўртача шўрланган тупроқларда уруғ унувчанлиги -12,4% ва сақланиш -91,7% ни ёки кучли шўрланган тупроқларда уруғ унувчанлиги -24,4% ва сақланиши -100% гача етади. Ўсимликлар 2 хил шўрланишдаги тупроқларда ҳам жадал суръатда ўсади ва ривожланади. Ўртача шўрланган тупроқларда асосий поялар 92,0±7,18 см га ўсади ва 15,2±2,48 та барглар ҳосил бўлади. Вегетация давомида асосий пояларда 8,4±1,16 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, узунлиги ўртача 43,4±2,95 см ни ва улардаги барглар 11,2±1,56 та ни ташкил этади. Ўсимликлар вегетациясининг иккинчи ярмида генератив даврга киради. Сентябр ойининг ўрталарида ҳар бир туп ўсимликда 4,8±0,58 та гуллар; 3,6±0,98 та шаклланган ва 8,8±1,16 та пишган меваларнинг мавжудлиги кузатилган (3.8-жадвал).
Кучли шўрланган тупроқларда эса, ўсимликлар асосий поялари ўртача 89,1±9,04 см га ўсиб, уларда 13,2±1,85 та барглар шаклланади. Шунингдек, асосий пояларда 3,2±0,80 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, узунлиги -29,4±4,49 см га ўсади ва уларда 6,4±0,98 та барглар ҳосил бўлади. Кучли шўрланган тупроқларда, ўсимликлар генератив даврга июлнинг охирида киради. Вегетациянинг охирида, бир туп ўсимликда ўртача 2,0±0,83 та гуллар, 2,4±0,51 та шаклланаётган кўсаклар ва 5,8±1,28 та етилган кўсаклар қайд этилган.
Вегетация охирида (22 сентябр) ўсимликларнинг ер усти (ўт-хашак) қисми ва уруғларининг биологик ҳосилдорлиги аниқланди. Унга кўра ўсимликларнинг ер усти қисми -2,5±0,15 т/га ва уруғлари -1,80±0,16 т/га ни ташкил этган (3.9-жадвал).
Тажрибалардан кўринадики, бамиянинг ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари, шўр тупроқларда мослашиш жараёнидаги ташқи ҳолати, шўрга чидамли эканлигини билдиради.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish