- Тўмтоқ баргли сано - Кассия туполистная (Cassia tora Collad.).
Тўмтоқ баргли сано - Fabaceae оиласига мансуб космополит тропик 1 йиллик ўт. Доривор восита сифатида ўсимликнинг уруғи ишлатилади. Республикамизнинг суғориладиган шўрланмаган ерларида маданий ҳолда етиштирилади ва 550-600 кг/га ҳосил (уруғ) олинади [http://spcpa.ru/slr/ preview/articles/719.html].
Шўр тупроқларда тўмтоқ баргли сано уруғдан экилиб, унувчанлик -13,8% ва сақланиш -76,9% ни ташкил этган. Вегетациянинг дастлабки кунларидан ўсимликларнинг ўсиши суст бўлган. Июн ойининг бошида асосий поялар 3,3±0,60 см га ўсиб, уларда 5,8±0,66 та барглар ҳосил бўлган. Ана шу вақтда, шўрланиш даражасининг юқорилиги ва ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан улар ўсишдан тўхтайди ва қуриб қолади (3.9 - жадвал).
- Қора хантал - Горчица чёрная (Brassica nigra Koch.).
Қора хантал - Brassicaceae оиласига мансуб 1 йиллик ўт. Ўсимлик Шарқий Европа, Жанубий Осиё ва Африканинг шимолида табиий ҳолда кўп учрайди. Доривор восита сифатида уруғидан фойдаланилади [20].
Шўр тупроқларда қора хантал уруғдан экилди. Уруғ унувчанлиги ўртача шўрланишдаги тупроқларда 8,8 % ва сақланиши -12,5 % ни ташкил этди. Вегетация давомида ўсимлик жуда суст ўсади. Асосий поялар -7,0±0,83 см га етади ва уларда ўртача 4,4±0,81 та барглар хосил бўлди. Кучли шўрланган тупроқларда эса уруғ унучанлиги-14,3 % ва сақланиш -90,1 % ни ташкил этади. Лекин ўсимликларнинг асосий поялари 3,7±0,63 см га ва улардаги барглар 7,2±1,24 та га етиб ўсишдан тўхтайди. Вегетация охиригача улар қуриб қолмасдан, яшил ҳолатда мавсумни тугатади (3.9 - жадвал).
- Сарепт хантали - Горчица сарептская (Brassica junscеа L.).
Сарепт хантали - Brassicaceae оиласига мансуб 1 йиллик культиген ўт. Ўсимлик Волгоград области (Россия) селекционерлари томонидан чатиштириш йўли билан олинган бўлиб, Сарепт шахри номи билан аталган. Маданий ҳолда Россия, Украина ва Белорусда экилади. Хом-ашё сифатида уруғ олинади [20].
Шўр тупроқларда Сарепт хантали уруғидан экилиб, унувчанлик -14,3% ва сақланиш эса 100,0% гача етади. Ўсимликлар шўрга чидамли бўлиб, мавсум давомида жадал ўсди ва ривожланди. Вегетация давомида асосий поялар 117,2±4,59 см гача ўсиб, уларда 18,4±1,66 та барглар ҳосил бўлди ва 11,2±1017 см га ёғочланди. Асосий пояларда 11,4±1,40 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлди ва улар 41,4±2,89 см га ўсди. 1-тартибли новдаларда ўртача 48,4±2,73 та 2-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг узунлиги -9,2±1,64 см ва улардаги барглар сони 5,4±0,40 та га етди. Июн ойида, ўсимликларнинг генератив даври бошланади. Асосий пояларнинг учки қисмларида ва 1-2 нчи тартибли новдаларда жуда кўп ғунчалар ва гуллар (100-150 та гача) шаклланди. Вегетация давомида 70-80 % гуллар қуриб қолади. Вегетация охирида эса бир туп ўсимликда ўртача 12,8±1,77 та шаклланган ва 24,2±2,27 пишган уруғлар қайд этилди (3.9 - жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |