3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Кичик бўригул - Барвинок малый (Vinca minor L.)



Download 2,55 Mb.
bet21/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39
Bog'liq
3 боб

- Кичик бўригул - Барвинок малый (Vinca minor L.).
Кичик бўригул - Apocynaceae оиласига мансуб, кўп йиллик, ўт. Табиий ҳолда Циркумбореал ва Ўрта Ер денгизи флорасида учрайди. Кичик бўригул, манзарали ва доривор восита сифатида фойдаланилади. Доривор восита сифатида ўсимликнинг ер усти (ўт) қисмлари халқ табобатида ва расмий тиббиётда ишлатилади [97,20] (илова – 301-бет).
Шўр тупроқларда ўсимлик кўчатдан экилди. Ўртача шўрланган тупроқларда кўчатларнинг кўкарувчанлиги -88,9% ва сақланиши 11,2% ни ташкил этган бўлса, кучли шўрланган тупроқларда бу кўрсаткичлар мувофиқ ҳолда 100% гача ва 75,0% ни ташкил этди.
Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши, ўртача шўрланишдаги тупроқларда жадал бўлиб, 1-вегетация йилидаёқ асосий поялар ўртача 33,6±4,21 см га ўсади ва улардаги барглар 17,4±2,67 та ни ташкил этади. 2-вегетация йилида эса, ўсимликларнинг ўсиши янада жадаллашади ва ҳолати яхшиланиб, асосий поялар ўртача 42,4±2,08 см ва улардаги барглар 22,4±1,91 та га етади. 2-вегетация йили, июн ойининг ўрталарида ўсимликлар генератив даврга киради. Бир туп ўсимликда ўртача 7,8±0,73 та ғунчалар ва 6,4±0,68 та гуллар ривожланади (3.8 - жадвал).
Ўсимликларнинг ўсиш суръати, кучли шўрланишдаги тупроқларда ҳам жадал эканлиги кузатилган. 1-вегетация йилида асосий поя ўртача 29,3±1,04 см ва барглар 12,4±1,21 та га етган бўлса, 2-вегетация йилида бу кўрсаткичлар 34,7±1,60 см ва 16,7±1,59 та га етади. 2 йил давомида ўсимликларнинг генератив даврга кирмаганлиги қайд этилган (3.9 - жадвал).
- Икки уйли газанда ўт - Крапива двудомная (Urtica dioica L.).
Икки уйли газанда ўт - Urticaceae оиласига мансуб кўп йиллик илдиз-пояли ўт. Табиий ҳолда Циркумбореал, Шарқий Осиё, Марказий ва Жанубий Осиё флорасининг кўпгина ҳудудларида учрайди [29] (илова-299-бет).
Шўр тупроқларда икки уйли газанда ўт илдизпоядан интродукция қилиниб, уларнинг кўкарувчанлиги ва сақланиши 100% гачани ташкил этди.
Дастлабки вегетация йилиданоқ ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши жадал ўтади. 1-вегетация йилида асосий поялар 87,6±6,54 см ўсиб, уларда 27,2±1,59 та барглар шакллнади. Вегетация давомида асосий пояларда кўп сонли (39 та) 1-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг узунлиги ўртача 20,1±1,63 см га ўсади. Ўсимликлар июл ойида генератив даврга киради. Июл ва август ойида ғунчалаш ва гуллаш тугалланади. Сентябр ойида эса, уруғларнинг шаклланиш даври бошланади, уларнинг сони бир туп ўсимликда ўртача 225,2±8,70 та га етади. Вегетация охиригача уруғлар пишиб етилмайди. 1-вегетация йилида экилган бир илдизпоядан вегетация давомида ўртача 6-7 та асосий поялар ўсиб кўпаяди. 2-вегетация йилида эса, ўртача бир туп ўсимликда асосий пояларнинг сони 12-14 та га кўпаяди ва уларнинг баландлиги 93,0±5,79 см етади. Асосий пояларда ўртача 39,6±2,54 та барглар шаклланади. Ўз навбатида асосий пояларда 11,0±1,41 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади ва узунлиги -9,6±1,41 см га етади. 1-тартибли новдаларда ўртача 8,01,67 та барглар бўлади. 2-вегетациянинг июн ойи охирида, ўсимликлар генератив даврга киради. Вегетация охиридаги кузатишларга қараганда 1 туп ўсимликда ўртача 269,0±13,87 та шаклланган уруғлар мавжуд бўлиб, улар 1-вегетация йилида кузатилганидек 2-вегетация йилида ҳам пишиб етилишга улгурмайди (3.9 - жадвал).
Шўр тупроқларга икки уйли газанда ўт чидамли бўлиб, вегетация давомида 2-3 марта кўпроқ суғорилганда ёки зовур ва ариқлар бўйига экилганда, уларнинг ўсиш, ривожланиш ва кўпайиши янада жадал бўлади.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish