- Доривор иссоп - Иссоп лекарственный (Hyssopus officinalis L.).
Доривор иссоп - Lamiaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Табиий ҳолда Шарқий Европада, Қозоғистонда, Олтой тоғ ён бағирларининг тошли жойларида учрайди. Доривор восита сифатида ер устки (ўт) қисми ишлатилади. Халқ табобатида ўсимликнинг барглари ва учки қисмларидан юрак ва қон томирлари касалликларини даволашда муваффақиятли фойдаланилади [97,137] (илова – 298-бет).
Доривор иссоп шўр тупроқларда кўчатдан интродукция қилинди. Кўкарувчанлик 84,9% ва сақланиш 80,0% ни ташкил этади. Экилган кўчатларнинг ер усти қисми дастлаб қуриб қолади. Вегетация давомида ўсимликлар тупроқ ва шароитга тез мослашади, онтогенезнинг ҳамма даврларини ўтайди. Асосий поялар ўртача 50,4±5,67 см га ўсади ва уларда 39,2±5,05 та барглар ҳосил бўлади. Вегетация давомида асосий поялар 12,0±1,90 см га ёғочланади. Асосий пояларда май ойининг ўрталарида 1-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг сони ўртача 24,8±4,74 та ва баландлиги -17,3±3,83 см га етади. 2-тартибли новдалар июн ойининг охири-да ҳосил бўлади. Бир туп ўсимликда уларнинг сони 28,6±6,90 та ни ташкил этади, узунлиги эса 7,0±0,93 см га ва барглар 12,0±2,19 та га етади. Май ойининг охирида эса, ўсимликларда генератив давр бошланади. Кузатиш-ларда бир туп ўсимликда ўртача 123,0±9,74 та гуллар; 32,6±4,00 та шакл-ланган мевалар ва 24,8±1,24 та пишган мевалар қайд этилган (3.9 - жадвал).
Ю.М. Мурдахаев, Н. Тошматова (1983) лар маълумотларига кўра, ўсимлик шўрланмаган тупроқларда ер устки қисмларининг ҳосилдорлиги 0, 80 т/га ва уруғ 0,30-0,35 т/га етади [125]. Доривор иссоп шўр тупроқларда кўчатдан экилганда шўрланишга анча чидамлидир. 1-вегетация йилидан кейин ер устки (ўт) қисмларининг оғирлиги 0,60 т/га ва уруғ 0,20 т/га ни ташкил этди (3.10 - жадвал).
- Доривор сангисорба - Кровохлёбка лекарственная (аптечная) (Sanguisorba officinalis L.)
Доривор сангисорба - Rosaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Таби-атда Шарқий Европа, Ғарбий ва Шарқий Сибир, Шарқий Осиё, Ўрта Осиёнинг ўрмонлари, ботқоқликлар ва дарёлар қирғоқларида ўсади. Ўсим-ликнинг илдиз ва илдизпояси халқ табобатида доривор восита сифатида ич кетишнинг олдини олишда, сил ва энтроколитни даволашда кенг фойдаланилади [20] (илова – 295-бет).
Ўсимликлар шўр тупроқларда кўчатдан экилиб, кўкарувчанлик -85,0% ва сақланиш 71,4% ни ташкил этди. Асосий поялари дастлабки вегетация йилида 35,5±2,23 см га ўсади ва 5,0±0,53 см ёғочланади. Вегетация давомида асосий пояларда 5,4±1,08 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади ва улар ўртача 16,2±0,99 см га ўсади. Июл ойининг охирида эса, 1-тартибли новдаларда ўртача 3,0±0,63 та 2-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг узунлиги -2,9±0,41 см га етади ва ҳар бир новдада 5,8±1,02 та барглар кузатилади (3.9 - жадвал).
Шундай қилиб, шўр тупроқларда доривор сангисорба кўчатдан экилганда жадал ўсади. Ўсимликларнинг ташқи ҳолати эса, уларнинг шўрланишга тез мослаша олганлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |