- Қизил тусли пақ-пақ - Пузырная вишня (Physalis alkekengi L.).
Қизил тусли пақ-пақ - Solanaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Табиий ҳолда Шарқий Европанинг бутазорлари ва нам тупроқли жойларида учрайди. Халқ табобатида ўсимликнинг мевалари оғриқ қолдирувчи ва тў-қималар тикланишини тезлаштирувчи восита сифатида ишлатилади [97].
Шўр тупроқларда ўсимликлар уруғдан экилди. Уруғ унувчанлиги 22 кундан кейин бошланиб, 18 кун давом этади. Уруғлар 56,3% унувчанликни ва 79,6% сақланувчанликни ташкил этди.
Қизил тусли пақ-пақнинг ўсиш суръати дастлаб секин кечган бўлсада, июн ойидан бошлаб жадаллашганлиги кузатилган. Вегетация давомида ўсимликлар асосий поялари 49,2±5,71 см га ўсади. Асосий пояларда ўртача 13,0±2,84 та барглар ва 3,6±0,81 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади. 1-тартибли новдаларнинг узунлиги ўртача 6,0±0,87 см га етади ва уларда 7,2±0,97 та барглар ҳосил бўлади. Июл ойининг ўрталарида ўсимликлар генератив даврга киради. Ғунчалаш ва гуллаш фазалари 20-25 кун давом этади. Август ойининг ўрталарига келиб дастлабки шаклланган мевалар кузатилади,сентябрда эса, бир туп ўсимликда ўртача 2,2±0,80 та гуллар; 1,4±0,60 та шаклланган ва 3,6±1,12 та пишган мевалар қайд этилди. (3.9 - жадвал).
Қизил тусли пақ-пақнинг ўсиш ва ривожланиш суръати ўртача бўлиб, суғоришни кўп талаб этади. Биринчи вегетация йилидаёқ онтогенезни тўла ўтайди.
- Оддий мордовник - Мордовник обыкновенный (Echinops ritro L .).
Оддий мордовник - Asteraceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Табиий
ҳолда Европанинг шарқий қисмида, Ўрта Осиё ва Ғарбий Сибирдаги паст тоғларнинг тошли ва шағалли қияликларида, баъзан эса, ўтлоқ чўлларда учрайди. Ўсимликнинг меваларида заҳарли алкалоид - эхинопсин мавжуд бўлиб, асаб касалликларини даволашда ишлатиладиган доривор препаратлар таркибига қўшилади [20] (илова – 294-бет).
Шўр тупроқларда оддий мордовник уруғдан экилди. Уруғ унувчанлигининг тезлиги 18-20 кун давом этиб, -32,3% ва сақланиш -87,5% ни ташкил этди.
Ўсимликлар дастлабки кунларданоқ жуда секин ўсади, апрель ойининг охирларига келиб барглар сарғая бошлайди. Вегетация давомида асосий поялар 9,3±1,14 см ўсиб, уларда ўртача 4,4±0,87 та барглар ҳосил бўлади. Асосий поялардаги баргларнинг қуриб қолиши натижасида, уларнинг сони 4,7 та га камаяди (3.9 - жадвал).
Шундай қилиб, оддий мордовникнинг уруғ унувчанлиги ва сақланиши анча юқори бўлсада, ёш ўсимликларнинг шўрланишга чидамсиз эканлиги маълум бўлди. Ўсимликлар шўр тупроқдада анча нимжонланиб, ўсишдан тўхтайди. Улар аввал кул ранг тусга киради ва кейинчалик сарғайиб, июн ойининг ўрталарига келиб қуриб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |