- Тукли эрва (Пол-пола) - Эрва шерстистая (Aerva lanata (L.) Juss).
Тукли эрва - Amarantaceae оиласига мансуб Жанубий Осиё, Африка, Ҳиндистон ва Цейлонда табиий ҳолда кенг тарқалган икки йиллик ўт. Ўсимлик Кавказ ва Кавказ орти субтропик минтақасида маданий ҳолда экилади [ http:// spcpa.ru/slr/preview/articles/917.html]. Республикамиз шаро-итида тукли эрва Қ.Х. Хўжаев, Ҳ.Х.Холматов (1963,1965) ва Ю.Мурдахаев (1989) лар томонидан интродукция қилинди. Хозирги вақтда рес-публикамизда фаолият юритаётган, доривор ўсимликлар бўйича ихтисос-лаштирилган хўжаликларда маданий ҳолда етиштирилмоқда [206,207,134]
Шўр тупроқларда тукли эрва кўчатдан интродукция қилинди. Кўчатларнинг кўкарувчанлиги -52,1% ва сақланиши -20,0% ни ташкил этди. Вегетация давомида экилган кўчатлар (10-12 см) 30,6±4,03 см гача ўсади. Асосий пояда ўртача -127,6±9,33 та барглар ҳосил бўлади. Поянинг пастки қисмидаги ёғочланиш 3,4±0,24 см ни ташкил этиб, барг тўкилиши кузатилмайди. Асосий пояларда май ойидаёқ 9,6±1,29 та 1-тартибли новдалар ва уларда ўртача 12,4±1,86 та 2-тартибли новдалар ҳосил бўлади. Уларнинг узунлиги ўртача -13,6±1,01 см ва барглар сони -16,6±2,42 тага етади (3.8- жадвал).
Вегетация давомида ҳар бир ўсимликдаги барглар сони ўртача 1000 та дан ортади. Июн ойидан бошлаб ўсимликлар генератив даврга киради ва бир туп ўсимликда ўртача 142,0±5,37 та ғунчалар; 156,6±8,50 та гуллар; 125,2±6,11 та шаклланган мевалар ва 85,8±3,76 та пишган мевалар қайд этил-ди. Қ.Х.Хўжаев ва Ю.М.Мурдахаевларнинг маълумотларига қараганда, ўсимликнинг асосий поялари шўрланмаган тупроқларда 45-50 см га ўсган ва ер устки (ўт-пух) қисм ҳосилдорлиги 1,50 т/га ни ташкил этган [205,206,134]. Шўр тупроқларда эса, тукли эрванинг ер устки қисм (ўт-пух) ҳосилдорлиги 1,20 т/га ва уруғ ҳосилдорлиги 0,015 т/га ни ташкил этди (3.10 - жадвал).
- Ўткир баргли сано - Кассия остролистная (Cassia acutifolia Del.).
Ўткир баргли сано - Fabaceae оиласига мансуб Ўрта Ер денгизи флора воҳасида (Жанубий Европа, Шимолий Африка, Саудия Арабистони) табиий ҳолда тарқалган 1 йиллик ўт. Ўсимликнинг ер устки қисми қадимданоқ халқ табобатида ва расмий тиббиётда ишлатиб келинган. Унинг хом ашёси Европага Шимолий Африкадан Александрия порти орқали олиб келинган ва шу сабабли ўсимликнинг тижорат номи Александрия барги (Александрий-ский лист) деб ҳам юритилади [97].
Шўр тупроқларда ўткир баргли сано уруғдан экилиб, уларнинг унувчанлиги -3,4% ва сақланиши -33,3% ни ташкил этди. Вегетация давомида ўсимликнинг асосий пояси ўртача 112,6±9,47 см гача ўсади ва уларда 29,0±5,37 та барглар ҳосил бўлади. Асосий поянинг ёғочланиши 12,0±2,07 см бўлиб, вегетация давомида улардан 15,6±2,44 та барг тўкилади. Май ойида асосий пояларда 6,2±1,2 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади. 1-тартибли новдалар 75,1±7,07 см га ўсиб, уларда 16,6±2,29 та барглар ҳосил бўлади. Ўсимликлар генератив даврга июн ойида киради. Ғунчалаш, гуллаш фазаси 25-30 кун давом этади. Июл ойининг бошларида асосий поялар ва новдаларда мевалар ривожланади ва уларнинг ҳар бирида 4-5 та дан уруғлар жойлашган. Сентябр ойида эса, бир туп ўсимликда ўртача 36,8±4,17 та уруғлар мавжудлиги қайд этилди (3.8 - жадвал).
Бизнинг фикримизча, ўткир баргли сано шўр тупроқларда ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари, вегетация давомидаги ҳолатига асосланиб, ўртача шўрланишга чидамли ўсимликлар қаторига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |