3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Оддий арслонқуйруқ - Пустырник обыкновенный (Leonurus cardiaca L.)



Download 2,55 Mb.
bet15/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
3 боб

- Оддий арслонқуйруқ - Пустырник обыкновенный (Leonurus cardiaca L.).
Оддий арслонқуйруқ - Lamiaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимликдир. Табиатда Шарқий Европа, Ғарбий Сибир ва Ўрта Осиёнинг кўпгина ҳудудларида учрайди. Доривор хом-ашё сифатида ўсимликнинг ер устки қисми ишлатилади. Халқ табобатида асабни тинчлантирувчи, юрак касалликлари ва бош оғриғини даволашда фойдаланилиб, расмий тиббиётда юрак ва қон томирлари неврози, гипертония ва атеросклерозни даволашда энг яхши воситадир [68,97,163].
Шўр тупроқларда оддий арслонқуйруқ 2 хил усулда - уруғ ва кўчатдан экилди. Ўртача шўрланган тупроқларда уруғ унувчанлиги -12,3% ва сақланувчанлиги -9,5% ни ташкил этиб, вегетация давомида асосий поялар 16,1±1,70 см гача ўсди. Асосий пояларда 8,8±0,86 та барглар ҳосил бўлиб, ўртача 1,0±0,34 см га ёғочланади. 2- вегетация йилида ўсимликларнинг ўсиши жадаллашди ва асосий поялар 35,0±4,59 см га, барглар 12,4±1,03 та га етади. Асосий пояларда ўртача -3,4±0,75 та 1- тартибли новдалар ҳосил бўлиб, узунлиги -8,2±1,39 см ва барглар сони -9,2±2,27 ни ташкил этади.
Кучли шўрланган тупроқларда уруғ унувчанлиги бир оз юқори кўрсаткични 21,2% ва сақланувчанлиги -80,5% ни ташкил этган бўлсада, вегетация давомида ўсимликларнинг ўсиш суръати суст бўлди. Яъни, асосий поянинг бўйи 18,3±2,74 см, барглари 8,2±1,56 та ни ташкил этди. Шунингдек, вегетация давомида асосий пояларнинг 60-65% ёғочлашади ва 80% гача баргларнинг тўкилганлиги кузатилган. Ўсимликлар кўчатдан экилганда эса, кўкарувчанлик 90,8% ни ташкил этади. Вегетация давомида улар жадал ўсади ва июл ойининг ўрталарида ғунчалайди. Ўсимликларнинг асосий поялари -79,3±3,88 см га ўсади ва уларда 58,4±5,04 та барглар ҳосил бўлади. Асосий поянинг ёғочланиши эса 20-25% ни ташкил этади. Вегетация охиригача ғунчалаш ва гуллаш даври давом этади. Сентябр ойининг охирида 1 туп ўсимликда ўртача 50,8±2,22 та тўп ғунчалар; 100,6±4,63 та тўп гуллар; 309,0±6,42 та шаклланган тўп мевалар ва 102,0±7,39 та пишган тўп мевалар кузатилган. Шундай қилиб, шўрланган тупроқларда оддий арслонқуйруқ кўчатдан экилганда жадал ўсади ва ривожланади, интродукция шароитида тез мослашади (3.8-3.9 жадваллар).
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish