3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Оддий бўймадорон - Тысячелистник обыкновенный



Download 2,55 Mb.
bet11/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
3 боб

- Оддий бўймадорон - Тысячелистник обыкновенный
(Achillea millefolium L.).
Оддий бўймадорон - Asteraceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Бу ўсимлик тури тарқалишига кўра катта ареалга эга бўлиб, Европанинг барча районларида, Сибирдан Шарқий Осиёгача, Марказий Осиёдан Кичик Осиёгача бўлган ҳудудларда учрайди. Доривор хом-ашё сифатида барглари ва гуллари ишлатилади. Халқ табобатида ўсимликнинг гулларидан иштаҳани очишда, овқат ҳазм қилишни яхшилашда, ҳар хил яраларни ва қон кетишни тўхтатишда фойдаланилади. Расмий тиббиётда эса, ўсимликнинг барглари ва гулларидан олинган препаратлар қон кетишни тўхтатишда, қон томирларини кенгайтиришда ишлатиладиган асосий воситалардан ҳисобланади [29,20] (илова – 291-бет).
Ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликлар уруғининг унувчанлиги кузатилмаган. Кучли шўрланган тупроқларда эса, ўсимлик кўчатдан интродукция қилинди. Уларнинг кўкарувчанлиги 100% гача ва сақла-нувчанлиги 80,0% ни ташкил этди. Ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши жадал бўлиб, 1- вегетация йилида асосий поялар 48,1±4,26 см га ва уларда ҳосил бўлган барглар 12,0±1,64 та га етади. 2- вегетация йилида эса бу кўрсаткичлар 62,0±3,62 см ва 16,0±2,53 та ни ташкил этади. 3.9 - жадвалдан кўринадики, 1- тартибли новдалар сони жиҳатдан тез кўпаяди ва тез ўсади, уларнинг узунлиги -16,4±1,49 см га етади. Кейинги вегетация йилида эса асосий пояда барглар сонининг кўпайганлиги қайд этилган. 1- тартибли новдалар сони 6 - 7 та га камайиб, узунлиги нисбатан 3 - 4 см га ортади. 1- вегетация йилидаёқ ўсимликлар генератив даврга киради ва вегетациянинг охирларида 1 туп ўсимликда, 7,0±0,89 та тўп ғунчалар; 12,0±2,10 та тўп гуллар; 16,0±0,89 та шаклланган тўп мевалар ва 13,0±1,67 та пишган тўп мевалар бўлса, кейинги вегетация йилида бу кўрсаткич 1,6 - 2,7 марта ортганлиги кузатилган (3.9 - жадвал).
Шўр тупроқларда оддий бўймадорон гули (хом-ашё) нинг ҳосилдорлиги 0,66±0,09 т/га (қуруқ ҳолда) ва уруғ 0,03±0,01 кг/га ни ташкил этган (3.10 жадвал).
- Буйрак чой - Почечный чай (Ortosiphon stamineus Benth.).
Буйрак чой - Lamiaceae оиласига мансуб кўп йиллик (интродукция шароитида 1 йиллик), бўйи 70-80 см га етадиган доимий яшил бута. Табиатда тропик воҳаларда: Ассама, Бирма, Шимоли - шарқий Австралияда ва Суматра-Ява, Борне, Филиппин оролларида ўсади. Доривор хом-ашё сифатида ўсимликнинг барглари ишлатилади ва жигар, буйрак, ўт пуфаги, сийдик йўллари, ревматизм касалликларини даволашда фойдаланилади [20].
Интродукция шароитида ўсимликлар гуллаш фазасини тўлиқ ўтасада, уруғлар етилмайди. Шу сабабли, тажрибаларда ўсимликлар кўчатдан интродукция қилинди. Ёғочланган новдаларидан қаламчалар кесилиб, кузда (сентябр) иссиқ хонада махсус тайёрланган субстрат (тупроқ -3; қум -1; гўнг -2) да ўтказилди. Баҳорда (апрел) кўчатларнинг баландлиги 15 - 17 см, чин барглари 12 - 16 та га етганда, ўсимликлар очиқ майдонга (шўр тупроқларда) экилди.
Буйрак чойи шўр тупроқларда жуда секин ўсди ва гуллаш фазасида уларнинг ёппасига қуриб қолганлиги кузатилган. Шундай қилиб, ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликлар асосий поясининг узунлиги -23,0±1,82 см ва уларда ҳосил бўлган барглар 7,0±1,64 тани ташкил этган. Вегетация давомида асосий поядан 21,8±1,98 та барг тўкилиб, унинг 80% ёғочланган. Асосий пояларда 16,2±0,97 та 1- тартибли новдалар ҳосил бўлиб, узунлиги -17,2±2,14 см га етади. 1- тартибли новдаларда ўртача 5,2±1,39 та 2- тартибли новдалар ҳосил бўлади ва уларнинг узунлиги -2,0±0,40 см га етади. Шунингдек, 1 туп ўсимликда ўртача 3,4±0,81 та ғунчалар ва 0,2±0,2 та гуллар шаклланиб, шу вақтда улар қурий бошлайди.
Кучли шўрланган тупроқларда эса, вегетация давомида ўсимликлар асосий пояси 26,0±2,26 см гача ўсиб, уларда 12,8±1,16 та барг ҳосил бўлган. Асосий поядан 17,2 та барглар тўкилиб, улар 12,3±0,99 см га ёғочланган. Шунингдек, асосий пояларда 16,0±2,91 та 1- тартибли новдалар ҳосил бўлади ва ўртача 10,8±1,03 см га ўсади. Вегетация охиридагина 2- тартибли новдалар намоён бўлади. Эндигина ҳосил бўла бошлаган бу новдаларнинг сони ўртача -1,6±0,93 та ва узунлиги 0,4±0,19 см ни ташкил этади. Ўсимликлар август ойида генератив даврга киради ва 1 туп ўсимликда ўртача -2,0±0,71 та тўп ғунчалар шаклланади. Кучли шўрланган тупроқларда ўсимликлар ғунчалаш фазаси тугамасдан қуриб қолади. Адабиётлардаги маълумотларига кўра, шўрланмаган тупроқларда буйрак чойи жадал ўсади ва ривожланади. Асосий поялар 70-80 см га ўсиб, 1 ўсимлик тупининг диаметри 67,9-70,0 см га кенгаяди. Вегетация давомида ўсимликларда 20-80 тагача 2-3 тартибли новдалар ҳосил бўлиб, 20-40 см га ўсади. Ер устки қисм ҳосилдорлиги, қатор оралари 50 ва 60 см бўлганда 0,442-0,447 т/га (қуруқ ҳолда) ни ташкил этади [125,170].



Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish