21-боб. Ингичка ичак тутилиши



Download 297 Kb.
bet1/16
Sana02.07.2022
Hajmi297 Kb.
#732949
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
twentiyfirst


21-боб. Ингичка ичак тутилиши

Моше Шейн


Клифтон осма кўпригидан сакраш ўткир ингичка ичак тутилиши билан оғриб, операциядан бош тортишдан кўра хавфсизроқдир. (Фридрих Тревес, 1853-1923)

Қадим замондан операциядан кейинги битишмалар ва чурралар ингичка ичак тутилишининг (ИИТ) сабаби бўлиб келган. Ҳажмли ҳосилалар (масалан, безоар) билан , ёмон сифатли ўсмалар, яллиғланиш жараёни (масалан, Крон касаллиги) ёки инвагинация сабабли ичак бўшлиғининг беркилиб қолиши кам учрайдиган сабаблар сирасига киради. ИИТ га сабаб бўлувчи чурралар 22-бобда баён этилган бўлса, операциядан кейинги эрта ичак тутилиши ва паралитик илеуслар 48-бобда кўриб чиқилади. Бариатрик (семизликка қарши) операцияларидан кейин ривожланувчи ИИТ эса 31-бобда муҳокама этилади. Ушбу бобда операция қилинмаган қоринда кузатиладиган ингичка ичак тутилиши, инвагинация, ўсмалар, радиацион энтерит ва ўт тошлари туфайли келиб чиқадиган ИИТборасида сўз юритамиз. Ингичка ичак тутилишининг сабаби сифатида келувчи перитонеал сил касаллиги ҳақида 37.1-бобда маълумот берилади. Бу бобнинг асосий қисми эса, битишмали (адгезив) ИИТ га бағишланган.


Сэр Вильям Ослер (1849-1919) “ичак битишмалари ташхисий хатоликлар ўрасидир” деган. Аммо, келиб чиқиш механизмидан қатъий назар, айнан жарроҳ қўллари билан қилинган ятроген битишмалар бутун ИИТ нинг учдан икки қисмидан кўпроғига сабаб бўлиши – бу бор гап. Агар эътибор берган бўлсангиз, лапароскопик операциялар қилинаётган ушбу кунимизда беморлар ўз ихтиёрлари билан ўтказилган операциялар ҳақида сўзламайдилар, қилинган операциялардан кейин эса чандиқлар деярли қолмайди. Бачадон найчаларини лапароскопик боғлаш ҳақида, мисол учун, арзимаган муолажани эслагандек гапиришади. Тўғри, “арзимаган” бўлиши мумкин, аммо мана шу операциядан сўнг пайдо бўлган ягона битишмали “ип” тўла ингичка ичак тутилишига сабаб бўлиши мумкин. Ёдингизда тутинг: қориннинг юқори қисмида, кўндаланг чамбар ичакнинг тепа қисмида қилинган аралашувларга қараганда ундан пастки соҳада бажарилган операциялар кўпроқ битишмага ва ИИТ га олиб келади. Ва ниҳоят, агар сиз терапевт бўлмасангиз, ўйлаймизки, битишмалар деярли ҳеч қачон (жарроҳликла ҳеч қачон “ҳеч қачон” деган иборани ишлатманг) йўғон ичак тутилишига олиб келмаслигини эслатиб ўтишимиз ортиқча ҳисобланади.


Дилемма

Беморларнинг кўпчилиги (камида ярми, агар унданда зиёдроқ бўлмаса) консерватив давога ижобий жавоб берадилар. Аммо консерватив давога берилиб кетиш ичакни странгуляцияга учраганини аниқлашни кечиктиришга ва касалликни ёмон оқибат билан тугашига олиб келиши мумкин. Сиз қуйидаги саволларга жавоб беришингиз керак:





  • Ичак странгуляцияси хавф солиши ёки аллақачон ривожлангани туфайли беморни қачон шошилинч (тезкор) лапаротомия қилиш керак? Қачон бошланғич консерватив давони қўллаш керак ва у хавфсиз бўлади?

  • Бошланган консерватив давони қанча давом эттириш мумкин? Бошқача қилиб айтганда, ичакларга таҳдид солмасдан қанча вақт операция қилмаслик мумкин?

Барча жарроҳларга аёнки, ичак муаммолари ҳақида ахборот берувчи белгилар пайдо бўлса, дархол операция қилиш керак. Аммо турли мамлакат жарроҳлари консерватив давонинг муддатлари ва уни муваффақиятсиз, деб баҳолаш борасида турли фикрларни билдирадилар. Айримлар ҳамон “Ингичка ичак тутилишида қуёш ботишига ҳам, чиқишига ҳам йўл қўйманг” деган иборага амал қиладилар. Бошқа бирлари эса, операциядан, афтидан, бутунлай, воз кечишга чақирадилар.


Биз сизларга ушбу саволларга жавоб топиш учун қўлланма тавсия этишга ва умумий соғлом фикрли ёндашувни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Авваламбор, атамаларни аниқлаб олайлик.



Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish