21-боб. Ингичка ичак тутилиши


Қўшимча текширувлар (компьютерли томография)



Download 297 Kb.
bet7/16
Sana02.07.2022
Hajmi297 Kb.
#732949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
twentiyfirst

Қўшимча текширувлар (компьютерли томография)

Аксарият беморларда клиник ва оддий рентгенологик текширув, боз устига, Гастрографинли синама ҳам қилинса, аниқ ташхис қўйиш ва тўғри қарор қабул қилиш учун етарли бўлади. Қўшимча текширувлар керакми ва уларнинг фойдаси борми? Айрим фаол жарроҳларнинг хабар беришларича, ультратовуш текшируви шикастланиш қайси тарафдалигини ва странгуляция бор-йўқлигини аниқлаш имконини берар экан. Бу эса кўпчилик шифохоналар тақчиллик сезадиган кучли мутахассис бўлишини талаб этади. Оғиз ва вена орқали контраст модда юборилиб қилинган компьютер томография обструкция соҳасини (ўтиш нуқтаси, деб аталмиш жойни) ва странгуляция мавжудлигини аниқлаб бериши кўрсатилган (5-боб). Аммо бу дегани копьютер томографияси зарур, олинган натижалар эса беморни операция қилиш ёки кутиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилишга катта таъсир кўрсатади, дегани эмас. Обструкция борлигини билиш учун унинг жойлашган нуқтасини кўришингиз шарт эмас. Мабодо сиз фаолият юритаётган шифохонада КТ оддий рентгенографиядан олдин бажариладиган бўлса, бошқа гап. Сиз унинг натижасини инобатга олишингиз керак бўлади. Бундай орал сувда эрувчи контраст билан текшириш Гастрографинли синамага қараганда кўпроқ ахборот беришини, аммо унга нисбатан анча қимматга тушишини ҳам эътибордан четда қолдирманг.


Шунга қарамасдан, биз КТ ни қуйидаги ҳолларда, ичак тутилишининг битишмали тавсифдалигини шубҳа остига олсак, аммо ўзга патологияларни истисно қила олмасак танлаб буюрамиз:

  • Анамнезида қорин бўшлиғи аъзоларининг ўсма касалликлари бўлган беморлар. Бунда КТ тарқалган карциноматозни аниқлашга имкон беради. Ушбу тоифа беморларни консерватив усулда даволаш тўғри бўлади.

  • Операция қилинмаган қорин (алоҳида бўлимда муҳокама этилади).

  • Агар клиник белгилар қисман битишмали ингичка ичак тутилишининг клиникасига унчалик тўғри келмаса. Қисман ИТТ билан паралитик илеусни адаштириб қўйиш ҳеч гап эмас (48-боб). Бунда йўғон ичакда ҳаво аниқланади, у ерга контраст модда ҳам кириб боради, аммо клиник белгилар, иситма ва лейқоцитоз сақланиб қолади. КТ эса паралитик ичак тутилишига олиб келган ўткир аппендицит, дивертикулит ёки шунга ўхшаш бошқа сабабларни аниқлашга ёрдам бериши мумкин.

  • Крон касаллигига шубҳа бўлганда (24-боб).

  • Операциядан кейинги эрта ИТТ да (48-боб).

  • Лапароскопик операциялардан кейинги ИТТ да (48-боб).

Аммо сиз хоҳлайсизми, йўқми, ингичка ичак тутилиши билан оғриган беморларнинг ҳузурига сизни чақиришгунча уларга КТ қилинган бўлади. Шундай экан, рентгенологлар “юқори даражали обструкция соҳаси” деб атайдиган “ўтиш нуқтасини” кўздан кечиринг. Лекин бу топилманинг мавжудлиги консерватив даво самара беришини истисно қилмайди. Шунингдек, ичак пневматози ёки дарвоза (портал) тизимидаги газ каби ичак шикастланишининг классик КТ белгиларини ҳам изланг; “маҳкамланган” обструкция (инвагинация, тутқичнинг буралиб қолиши) белгиларини кўздан кечиринг; айнан ичак тутилиши билан унчалик боғлиқ бўлмаган белгиларни (масалан, қорин бўшлиғидаги эркин суюқлик, ичак тутқичидаги шиш) ҳам назардан четда қолдирманг, негаки бундай белгилар бўлса, беморни операция хонасига ўтказиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш осонлашди. Ва ниҳоят, КТ дан бир неча соат ўтиб қилинган оддий қорин рентгенограммаси контрастнинг йўғон ичакка ўтиб кетганлиги ёки меъда-ичак йўлининг юқори қисмларида туриб қолганини кўрсатиб беради. Якуний қарор қабул қилишдан олдин юқоридаги барча КТ белгилар беморнинг умумий клиник белгилари билан солиштирилиб, биргаликда кўриб чиқилиши керак.





Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish