21-боб. Ингичка ичак тутилиши


Битишмаларни ажратаётганда юз берган ятроген шикастланишларни нима қилиш керак?



Download 297 Kb.
bet9/16
Sana02.07.2022
Hajmi297 Kb.
#732949
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
twentiyfirst

Битишмаларни ажратаётганда юз берган ятроген шикастланишларни нима қилиш керак?

Битишмаларни ажратаётганда юз берган ятроген шикастланишларда ичак жароҳатини кўндаланг чоклар билан тиклаш керак. Биз узлуксиз, бир қаватли, сўрилувчи, монофиламент чоклар билан тикишни тавсия этамиз (13-боб). Сероз қаватининг юзаки шикастланишларини ўз ҳолича қолдириш керак. Сероз қават шикастланиб, у орқали шикастланмаган шиллиқ қават бўртиб чиқиб қоладиган бўлса, унда узлуксиз, монофиламент, сероз-мушакли чоклар қўйилиши лозим.




Декомпрессия қилиш керакми-йўқми?

Уфф, ҳа. Мақолга айланиб улгурган икки томони ўткир қиррали ханжар. Бир томондан ичаклар ҳаддан зиёд кенгайган бўлса, қоринни беркитишда қийинчиликлар туғилади, операциядан кейинги даврда қорин бўшлиғи ички босимининг ошишига, бунинг натижаси ўлароқ эса, яхши маълум бўлган асоратларга олиб келади (40-боб). Бошқа томондан, ичакни декомпрессиялаш операциядан кейинги илеусга ва, ҳатто, перитонеал контаминацияга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Биз, кўпчилик сингари, қоринни ёпиш қорин ички босимини ошишига олиб келадиган бўлса, ичакни декомпрессия қиламиз. Бунда ичак маҳсулини енгилгина меъда томонга қараб ҳайдаймиз, уни эса анестезист найча орқали сўриб олади. Маҳсулни ҳайдашда ичак қовузлоқларини кетма-кет тартибда жуда юмшоқ равишда сиқиш орқали амалга оширилади, чунки кенгайган ичак қовузлоқларининг девори жуда юпқалашган бўлиб, тезда шикастланишга мойил бўлади. Ичакни бармоқларингиз орасидан лағмонга ўхшаб сиқиб ўтказиш қўпол ва хавфли амалиёт бўлиб ҳисобланади. Ичак тутқичини ҳам кўп тортманг, у йиртилиши мумкин (шуни ҳам ёдингизда тутинг: сероз қаватнинг шикастланиши битишмали жараён ривожланишига замин яратади). Вақти-вақти билан меъдани пайпаслаб туриш керак. Агар у тўлиб қолган бўлса, секингина чайқаб ва сиқиб қўйиш зарур, бу билан сиз назогастрал зонднинг ўтувчанлигини таъминлайсиз. Ингичка ичак дистал қисмларда беркилган бўлса, унинг маҳсулини пучайган қовузлоқлар томонга, ундан сўнг эса йўғон ичак томон ҳайдаса ҳам бўлади. Ким нима деса десинку, қорин бўшлиғининг қай даражада ифлосланишини инобатга оладиган бўлсак, очиқ усулда декомпрессия қилиш соғлом фикрга тўғри келмайди. Игна билан декомпрессия қилиш эса, ичак маҳсулининг қуюқ бўшини инобатга оладиган бўлсак, бефойда муолажадир, холос. Очиқ декомпрессияни ичакни резекция қилиш аниқ бўлиб қолгач, энтеротомия қилиш орқали бажарса бўлади. Кесилган ичакнинг проксимал қисмига йирик диаметрли сўрғич найчасини қўйиб, сўрғич фаолиятига мос ҳолда ичакни енгилгина “соғиб” туринг.


Қоринни ёпишдан олдин, тасодифий ичак шикастларини ўтказиб юбормаслик мақсадида уни яна бир бор кўздан кечириб чиқинг. Битишмаларни ажратиш жараёнида катта юзали, қўпол ва кўп қонайдиган шикастланиш юзалари пайдо бўлиши сир эмас, шунинг учун ҳам қорин бўшлиғида қон кетиш ўчоқлари қолмаганига амин бўлинг. Қорин бўшлиғида қолиб кетган қон паралитик ичак тутилишига, инфекцияга ва янада кучли битишма жараёнига сабаб бўлиши мумкин (43-боб). Битишмали ИИТ да ичакларнинг шикастланиши ва жароҳатнинг очилиб қолиши, бу ҳолатнинг эса патологоанатомик анжуманга чипта вазифасини ўташ хавфи юқори бўлади (59-боб).



Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish