2021, Maxsus son “PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL
63
4. Мусиқа ижодкорлиги.
1. Мусиқа тинглаш таълим мазмунининг асосини ташкил этади. Уларни куйлаш, тинглаш
фаолиятлари воситасида ўрганиш билан бир қаторда чолғучилик, мусиқали ҳаракатлар, ижодкорлик
фаолиятлари билан ҳар томонлама ўрганиш ва ўзлаштириш, мусиқий
тавсифларни ифодалаш
имконияти яратилади. Ўзбек халқ мусиқаси, ўзбек бастакорлари ва композиторларининг мусиқий
асарларидан намуналар тингланади.
2. Жамоа бўлиб куйлаш фаолияти ўқувчиларнинг мусиқий қобилияти ҳамда ижрочилик
малакаларини ривожлантириш учун зарурдир. Синфда жамоа бўлиб куйлаш жараёнида ўқувчи ўз овоз
ижросини бошқаришни ва устозлари ижросини эшитиб, кузатишни ҳамда улар билан баҳамжиҳат
жўрнавозлик қилишга интилади. Ўзбек халқ қўшиқлари, ўзбек бастакорлари ва композиторлари
қўшиқлари, жаҳон ва қардош халқлар композиторлари қўшиқлари, маҳаллий мусиқа услубларига оид
фолклор қўшиқларидан намуналар куйлайдилар.
3. Мусиқа саводи барча билимларни назарий бирлаштирувчи фаолият сифатида муҳимдир.
Дарсдан қайси фаолият машғулоти (тинглаш, ижро этиш, мусиқий ҳаракатлар) бўлмасин,
берилган
мавзудаги асар ўрганилади ва унинг хусусиятлари (жанри, шакли, тузилиши, ижрочилиги) ҳақида янги
тушунчалар ҳосил бўлади. Шу боис, мусиқа саводи фақатгина нота ёзувларини ўрганишдан иборат
бўлмай, балки ўқувчиларнинг умумий мусиқий билим савиясини таркиб топтирувчи умумий билим,
тушунчалар мажмуасини (ижрочилиги, халқ ва бастакорлик мусиқаси, уларнинг фарқлари, миллий
мусиқанинг маҳаллий услублари, мумтоз мусиқа, нота саводи) ташкил этади. Мусиқа саводида
мусиқий атамалар, анъаналар, темплар (суръат), интерваллар, алтерация белгилари, динамик белгилар,
мусиқанинг ифода тили, оддий мусиқа шакллари ва жанрлари, мажор ва минор лади ҳақида тушунча
берилади. Мусиқа тинглаш якканавозлик ва жўрнавозликни
ажрата билиш, ансамбл ва оркестр
ижросини фарқлай билиш, созлар ва созлар тембрини ажрата олиш, мусиқий дид ва идрокни
ривожлантириш. Ўзбек, қардош ва жаҳон халқлари бастакорлари асарларидан намуналар тинглаш
таълим мазмунини ташкил этади.
4. Мусиқа ижодкорлиги қўшиқ ижрочилиги, созлар ижрочилиги, рақс ижрочилиги, якка ва жамоа
бўлиб ижро этиш, халқ ва касбий мусиқа, болалар куй ва қўшиқлари, оммавий халқ куй-қўшиқлари,
мақом,
достонлар, замонавий мусиқа ижоди, халқ созанда ва хонандалари ижодини билиш.
Мусиқанинг ифодавий тили: куй, ритм-усул, суръат, ўлчов, регистр, динамик белгилар билан
танишиш. Мажор ва минор ладларини фарқлай билиш. Оддий мусиқа шакллари: бир қисмли, икки
қисмли ва уч қисмли мусиқа шакллари. Куплетли, рондо, соната, сюиталар ҳақида тушунчага эга
бўлиш. Мусиқий жанрлар: ашула, рақс, валс, марш каби жанрларни фарқлай олиш. Асосий мусиқий
фаолият турлари:
бастакор, композитор, ижрочи созандалар ижоди билан танишиш. Ижрочилар:
ансамбл, оркестр, халқ ва профессионал созандалар ижрочилиги ҳақида тушунчага эга бўлиш. Хор
ижрочилиги: болалар, аёллар, эркаклар билан танишиш. Партия овозлари: сопрано, алт, тенор, бас
овозларини фарқлай олиш. Мусиқа санъатининг бошқа санъат турлари билан боғлиқлиги: адабиёт,
кино, театр каби санъатлар билан боғлиқлиги. Атоқли ўзбек бастакорлари ва композиторлари, қардош
халқлар композиторлари, атоқли ўзбек халқ созанда ва хонандалари, машҳур ансамбллари,
оркестрлари ва хор жамоалари ҳақида тушунчага эга бўлишда ушбу
санъат турларини билишнинг
аҳамияти катта.
Хулоса.
Умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган барча фанлар қаторида ўқувчилар
мусиқа маданияти фанидан маълум даражада билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: