2021, Maxsus son “PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL
65
назаридан дарҳол баҳолашга ҳаракат қилади ҳамда асарнинг асл мазмун-моҳиятини тушунишга
эътибор қаратмоқда. Бу эса, бизнингча, 5-7-синф ўқувчилари ўз ёш даврига хос бўлган билим ижодий
фаолиятга, шу жумладан, ўзбек мусиқа фольклор асрларини тасаввур этишига ўргатишда қўлланилиб
келинаётган таьлим усуллари ёш даврининг ўзига хос хусусиятларини замонавий ва инавацион
даражада қамраб олинмаганлиги билан белгиланади.
Ўзбек мусиқа фольклори асрларини ўқувчи онгида тасаввур этишини икки хил ҳолатда тушуниш
мумкин. Буни тор маънода тушунсак, бизни ўраб турган теварак-атроф ва оламдаги предмет, хосса,
ҳолатларни ҳиссий бир бутунлигига бош мияда акс этишидир. Агар ўзбек мусиқа фольклорининг
бирор-бир асарини кенг маънода тушунишни истасак, у ҳолда бу идрок этилаётган предмет-ҳодиса,
воқеа ҳаракатларни шунчаки сезиш эмас, балки улар орасидаги ўзаро яқин боғлиқлик, муносабат ҳамда
кўз илғамас нозик жиҳатлар тўғрисида фикр юритиш таҳлил қилиш, умумлаштириши назарда
тутилади. Бу эса мусиқа таълимида ўзбек мусиқа фольклори асарларини ўргатаётганда ўқувчилар ёш
хусусиятини ҳам ҳисобга олишга эътибор қаратишни кўзда тутади.
Муҳокамалар ва натижалар.
Мусиқа дарсларида миллий маданиятимиз дурдоналаридан
бўлган ўзбек мусиқа фольклори асарлари намуналарига берилаётган эътибор талаб даражасида
эмаслиги ҳам ўқувчиларга эстетик тарбия берилишидан далолат беради. Навбатдаги энг муҳим кўзга
ташланадиган ижтимоий-психологик муаммолардан бири сифатида оммавий ахборот воситаларида
ўзбек мусиқа фольклори асарлари, нодир ижро ва мумтоз мусиқа оҳанглари акс этган илмий оммабоп
мақолаларнинг ҳам етарли даражада ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Кўпгина хорижий
мамлакатларда кузатилиши муқаррар бўлган айрим салбий ҳолатлар бизни ҳам четлаб ўтмаётгани сир
эмас. Жумладан, ёшлар учун энг муҳим ҳаётий қадриятлар ичида маънавий бойликларга нисбатан
моддий таъминланишнинг юқори даражага қўйилиши, унга (тобе) бўлишнинг ўзиёқ қадрият сифатида
қадрланишига ўзбек мусиқа фольклорига бўлган муносабатнинг сусайишига олиб келади.
Ҳозирги ёшларнинг аксариятида ўзбек мусиқа фольклорига бўлган қизиқиш ниҳоятда кам, чунки
улар онгида ўзбек мусиқа фольклори намуналаридан эстетик завқ олиш маданияти етарли даражада
шаклланиб улгурмаган. Ўзбек мусиқа фольклори асарларини ёшларга тўлиқ тасаввур этишлари учун
буни умумий таьлим мактаби дарсликлари моҳиятига тўлиқ сингдиришимиз жуда зарур, чунки ўзбек
мусиқа фольклори дурдоналарини кенг тарғиб қилиш бир қатор объектив ва субъектив муаммолар
сабабли етарлича ўрганилмаяпти.
Хулоса.
Мусиқа таьлими ўқитувчилари, мураббий педагоглар, мусиқа тўгараги раҳбарлари
ўзбек мусиқа фольклори тўғрисида илмий назарий билимларни мукаммал эгаллашлари, ўқувчиларни
эстетик завқ олишга мазкур асарлар орқали уларнинг ақлий ривожланиши, иродасини мустаҳкамлаб
маънавий-ахлоқий рухда тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим. Ўзбек мусиқа фольклорини
ўрганиш нафақат мусиқа саньатига, балки ёшларда миллий ифтихор, ғурур ҳиссини тарбиялашга
хизмат қилишини унутмаслигимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |