2021, Maxsus son “pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal issn 2181-6883



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/235
Sana03.12.2022
Hajmi2,05 Mb.
#877409
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   235
Bog'liq
362 1 A3011398477DCFCEC93564A0FB670C108DCB6C7A

Муҳокамалар ва натижалар.
Жаҳон тажрибаси билан танишув Гнесин номли Москва давлат 
Университети ўқитувчилари: И.Е.Темченко ва В.А.Салахитдиновалар фортепиано фанидан 
“Фортепиано ижрочилиги услубиёти” номли янги ишчи дастур ишлаб чиқаришган. Ушбу дастур ўз 
ичига фортепиано ижрочилигидаги назарий ва амалий кўникмаларини шакллантиришдек муҳим 
қисмларини ўз ичига олган. Шунингдек, талабанинг аналитик фикрлаш қобилиятини, ижрочилик 
малакасини, репертуарни ўзлаштириш ва услубий кўникмалар ҳосил қилишдек вазифаларни ҳал 
этилишига кўмак берувчи кўрсатмалар берилган. XX-XXI асрларнинг ҳозирги давр ижрочилиги 
услубиётини ўрганишдек вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 
Дастур бир неча бўлимлардан иборат: фортепиано машғулотини ўтказиш ва мустақил иш, 
мусиқий қобилиятларни ўқув жараёнида ривожлантириш, мусиқий асар устида ишлаш, оҳанг йўли, 
педализацияси, ижро техникаси ва полифония устидаги иш жараёнлари. 
Мусиқий фикрлашни ўқитувчи ўзининг ижроси орқали кўрсатиб бериши қўйилган мақсад ва 
вазифаларни бажарилишида ўз самарасини беради.
Услублар ҳар битта талабанинг қобилияти ва характери, ўзлаштириш даражаси, интилиши ва 
қизиқишига йўналтирилади. Яна бир эътиборли жойи шундаки, дастур ўқув жараёнини психологик 
нуқталарини диққатига олади. Назорат топшириш жараёнида талабага берилган назарий саволларга 
кўргазмали равишда чолғуда ўтириш постановкасини кўрсатиб бериши ва мусиқий асарни таҳлил этиб 
бериш вазифаси берилади. Дастур танлашда талабанинг асар билан танишуви ўқитувчининг ижроси 
орқали амалга оширилса унинг ўзи эса мустақил тарзда асар матнини ўқиб, шу орқали ички мусиқий 
эшитиш ҳисси ривожланади, матнни изчил ўқиш кўникмаси шаклланади. Асарни ўрганиш жараёнида 
мусиқий матнни ўқиб қисмларга ажратиб оғир ва ўрта темпларда ижро этилади ва ўрганганлар эсга 
олинади. Талаба мустақил тарзда асарни таҳлил этиб ва ўрганиб ижро этиб беради.
Асарнинг ижроси мобайнида у куйидаги вазифаларни бажариши лозим бўлади: асарнинг 
мазмуни, мусиқий образи, тасаввури, бошқа санъат турлари билан боғлаган ҳолда бастакорнинг 
ғоясини ёритиб бериши, куйни кульминацион нуқтаси, оҳанг йўли ва педальдан тўғри фойдалана 
олиши, куй динамикаси ва оҳанг йўналишини кўрсатиб бериши лозим. Шунингдек, мусиқий матнни 
ўқиш мобайнида горизонтал ва вертикал ҳолатидаги нота графикини англаб билиш, оҳанг йўналишини 
клавишларга қарамасдан ижро этилишига аҳамият берилади. 
Ритмик формулалар (К.Орф, Б.Богино. Т.Смирнова услубиётлари) бўйича ритмик машқларни 
бажариш: бармоқларни тўғри тақсимланиши, ҳар хил позицияларда гамма, аккорд, арпеджиолар 
ижроси ёрдамида кўникмаларга эга бўлиш. Репертуардаги ижро этиладиган асарларни хотирага 
жойлаш турларини бажариш: а) қоронғи жойда б) кўзларни юмган ҳолда в) кўзларни боғлаб қўйган 
ҳолатда г) клавиатура ёпилган ҳолатда. Проф.А.Д.Алексеев – махсус машқлар билан ишлашни тавсия 
этади. 
Оҳанг йўлини ишлашда эса куй оҳангини куйлаш орқали, куйчан legato ёрдамида куй 
бўғинларини тақсимлаш, К.Игумнов тавсифи билан айтганда, куйни “кучли нуқталарига” йўналтириш, 
Е.Тимакин таърифида эса куйни “горизонтал эшита билиш” кўникмасини тарбиялашни тавсия этади. 
Куйни оҳанг йўналишини кўрсатишида қийинчилик туғдираётган жойдарида қуйидаги усуллардан 
фойдаланиш тавсия этилади: қайтариладиган товушлар, узоқ чўзилувчан товушлар, товушлар 
мутаносиблиги, бадиий сифати даражасини тиклашдаги ёрдамчи воситаларни қўллаш ( Г.Коган, 
К.Грин). Оҳангни жўрлигини (аккомпанементини) ҳам асарнинг бутунлилик суръатида муҳим ўрин 
эгаллашини таъкидлаб ўтиш жоиз, булар: аккорд, фигурация ва бошқа кўринишда бўлиши мумкин. 
Шунингдек асарнинг фактурасидаги товушлар тақсимланишини бажариш ва бас товушларини 
гармоник ва ритмик ўрни аҳамиятлидир.
Талаба асардаги ўнг ва чап қўллардаги мусиқани йўналишини тўғри тақсимлай олиши, яъни-
товушларни бир бирига бўлган мутаносиблик даражасини эшита билиши ва ижрода кўрсата билиши 
лозим. 



Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish