Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-ҳунар коллежи психологи: С.Ш. Абдуллаева
Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-хунар коллежи психологи
Абдуллаева Сарвинознинг
2014- 2015 ўқув йили январ,феврал, март ойлари
ХИСОБОТИ
Январ ойида коллежимизнинг 3- босқич ўқувчиларидан , оилавий ҳаётга маънавий, психологик тайёрлик бўйича психологик маслахат ишларини олиб бордим. Бу бўйича”Оилага маънавий, психологик тайёрмисиз?” сўровномасини ўтказиб, таҳлил натижалари билан ўзларини таништирилди, керакли психологик тавсиялар берилди.
3-босқич турмушга чиққан ўқувчилар билан оилавий муносабатлар хусусида алохида суҳбатлар уюштирилди.
Ўқувчилар орасида қобилиятли ,истеъдодли ўқувчиларни аниқлаш учун махсус тестлар ўтказилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчилар билан йил давомида якка тартибда суҳбатлар уюштирилди.
Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида соғлом психологик мухитни яратиш ва ўқитувчиларнинг педагогик ва психологик тайёрлиги хамда махоратини ўрганиш учун “Ўқитувчи –ўқувчи нигоҳида” анкетасини ўтказилди.Бу анкетада Ўқитувчилик касбининг зарур сифатларидан 11та сифати кўрсатилган бўлиб ўқувчилар “5” баллик системада баҳолаб беришади.Бу анкетани таҳлил натижалари бўйича ўқитувчиларни, дарс жараёнига педагогик ва психологик жиҳатдан тайёрлигини ўрганиб чиқиб, ижобий натижали ўқитувчиларни педогогик жамоа орасида мақтов ёрлиқлар ва коллежимиз директори томонидан ташаккурномалар берилди.Ўқитувчиларнинг педагогик ва психологик савиясини ўрганган холда улардаги айрим муаммоларни коллежимиз ММИБД ўринбосари И.Зарипов билан биргаликда уларга психологик ва педогогик ёрдам кўрсатилмоқда.
19 январ куни 1-босқич ўқувчи қизлари, 20 январ куни 2-босқич қизлари,21 январ куни 3-босич “Қизларни кийиниш маданияти, қизларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Ўсмир психологияси. Ўсмир организмида рўй берадиган психофизиологик ўзгаришлар,ёшларни турмушга тайёрлаш” мавзусида давра сухбати ўтказилди.
20 январ куни коллежимизда “Ўқувчилар давомати, формаси,эрта турмуш қурмаслик, жума номозларига, тунги клубларга бормаслик, ҳуқуқбузарлик ва жиноят қилмаслик, электрон давоматни йўлга қўйилаётганлиги, 1-семестр якунлари бўйича ўқув фанларини ўзлаштириши” тўғрисида бўлган ота-оналар йиғилишида иштирок этиб,ота-оналардан “Сиз қандай ота-онасиз?” сўровномасини ўтказилди .
Республика ижтимоий-психологик хизмат маркази томонидан таъсис этилган, Касб-хунар коллеж ўқувчисининг касбий ижтимоий психологик мослашув дафтарида кўрсатилган барча методикалар режа асосида тўлдирилиб борилмоқда. Жумладан коллежимиз 1- босқич ўқувчиларнинг “Ўқувчи шахсининг хусусиятларини схемантик, педогогик-психологик ўрганиш” анкетаси ва “Психогеомтрик шакллар”асосида ўқувчиларнинг шахсий сифатларини ва хусусиятларини ўрганиб чикиб,гурухдаги айрим ўқувчиларнинг характер хусусиятида ўзгаришлар мавжуд болаларни аниқлаб улар билан сухбатлашдим. Сухбат натижасида хар бир ўқувчининг оилавий ахволи хакида гурух рахбарлари билан биргаликда ўрганиб чиқилди.
Бундан ташқари барча гуруҳларда ўқувчиларнинг Темперамент типлари аниқланиб, тест натижалари билан ўқувчилар таништирилди.
Гурухларда “Агрессивликни аниклаш” методикасини ўтказиб чикдим. Бунинг натижаларини ишлаб чикиб агрессив укувчиларни назоратга олиб улар билан коррекцион ишлар олиб борилди.
“Турли диний окимлар ва уларнинг таъсири” мавзусида орган ва диний идоралар ходимлари хамкорлигида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Феврал ойида ўқитувчилар дарсларини педагогик-психологик тахлил қилиш учун дарс жараёнларига кафедра мудирлари билан биргаликда кириб, педогогик-психологик таҳлил қилдик.Бунинг натижалари бўйича ўқитувчининг ютуқ ва камчиликлари хакида дарс жараёнларидан кейин ўқитувчининг ўзи билан фикрлашдик.Бундан ташқари ўқитувчиларнинг педагогик фаолият мотивацияси буйича педагогик-психологик аниқлаш анкетаси барча ўқитувчиларга тарқатилиб, тўлдирилган.
9 феврал куни коллежимизнинг хотин қизлар етакчиси билин хамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Юксак маънавият- енгилмас куч” асарида уқув муассасаси қизлари учун мухим бқлган угитлар хакида мавзусида йиғилиш ўтказилди.
14 феврал куни Урганч шахридаги 3,11,12,14,26,27,28-сонли фуқаролар йиғинлари,Диний –маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслахатчилар,махаллалар профилактика инспекторлри, Урганч шаҳар диний ташкилот вакили Х..Кенжаев ,Урганч шахар хокама ўринбосари, “Хотин-қизлар кумитаси” раиси М.Р.Омонбаева, Коллеж раҳбарияти ,ўқитувчи ва уқувчилари,маҳалланинг фаол фуқаролари иштирокида “Ислом дини-эзгулик тимсоли, Ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш” мавзусида тадбир ўтказилди.
16 феврал коллежнинг 1-босқич ўқувчиларининг ота-оналари,18 феврал 2-босқич ўқувчиларниинг ота-оналари,21 феврал 3-босқич ўқувчиларининг ота-оналари билан “Қизларнинг эрта туғруқи ва эрта турмушга берилишини олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят қилмаслик ” мавзусида йиғилишлар ўтказилди.
Ижодий фикрлашни ривожлантириш бўйича, Республика ижтимоий-психологик хизмат маркази томонидан таъсис этилган, Касб-хунар коллеж ўқувчисининг касбий ижтимоий психологик мослашув дафтарида кўрсатилган “Ўқувчининг иқтидори ва ижодий фикрлашини аниқлаш” методикасини ўтказиб чиқилди.
20 феврал куни коллежимизда Хоразм вилоят ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бўлими тезкор вакили Рузметова Гулнора, Урганч шахар Хокими ўринбосари,хотин қизлар қўмитаси раиси М.Омонбоева, Урганч шахар ИИБ ХООБ МТП ВЕУН ва ХПГ катта инспектори, бўлим бошлиғи, капитан Т.Жуманиёзов, Урганч шахар Хокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш масъул котиби А.Каримов, Урганч шахар Хокимлиги хузуридаги “Одам савдосига қарши кураш ” комиссияси котиби Х.Масимов, Урганч шахар қўриқхона бўлими бошлиғи ўринбосари капитан Ж.Каримов ва катта лейтенант Х.Бобожонов, Урганч шахар 3-сон “Маърифат” махалласи диний,маърифий
ва маънавий,ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслахатчи Г.Юсупова, махалла фаоллари, коллежнинг 3-боскич ўқувчилари, ўқитувчилари билан хамкорликда ”Одам савдоси” ва “ Ёшлар уртасида гиёхванд моддаларни таркалишини олдини олиш” мавзулари буйича тадбир утказилди.
Март ойида 3-босқич ўқувчилар ўртасида касбга лаёқатини аниқлаш ва холат юзасидан “Шахс типлари ва уларга мос касбларни аниқлаш” бўйича Я. Холланд методикаси ўтказиб тахлил натижалари билан ўқувчиларни таништириб керакли психологик тавсиялар берилди.
5 март куни коллежимиз врачи Х. Худайберганова ва Спидга қарши курашиш маркази врачи С.Р. Юсуповалар билан хамкорликда “Гиёҳвандлик ва Чекиш”,”ОИТС-қандай касаллик” мавзуларда тадбир уюштирдик.
6 март куни Урганч шаҳар ИИБ ХООБ ВЕУН МТП ва ХП ходимлари иштирокида “Одам совдосига қарши курашиш, ҳуқуқбузарликни ва жиноятчиликни олдини олиш” тўғрисида давра сухбати ўтказилди.
Ҳулқ-атворида салбий оғишликлар мавжуд бўлган ўқувчилар билан сухбатлар ва коррекцион тестлар ўтказдим. Яна хулқ –атворида салбий оғишликлар мавжуд ўқувчиларнинг ота-оналари билан сухбатлар ўтказдим махсус анкеталарни ёздириб олинди.
19 март куни коллежимиз шифокори билан хамкорликда битказувчи гурухларда “Қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказдик.
Социометрик методикалар натижалари бўйича гурухдан четда қолган, ўзига ишонмайдиган ўқувчилар билан суҳбатлар , улар иштирокида махсус тренинглар уюштирилди.
29 март куни коллежимиз раҳбарияти билан хамкорликда “Жиноят ва ҳуқуқбузарлик қилмаслик” мавзусида тадбир утказиди.
Гуруҳларнинг ота-оналар йиғилишларида Ўсмирлик ва илк ўспиринлик даврлари психологиясининг ўзига хос хусусиятлари хакида тушунчалар бериб,ота-оналар билан боласидаги ўзгаришлар хақида сухбатлар уюштирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |